toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 847-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби ва шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимида:
2019 йил 1 ноябргача — уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;
2019 йил 1 ноябрдан — Низомга мувофиқ жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул асосда;
2019 йил 1 декабрдан — Низомга мувофиқ жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш мақсадида мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими операторининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида битим тузилишини ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар билан автоматик тарзда алмашиш учун уларнинг электрон тизимларига уланишини бир ой муддатда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини аҳоли, туристлар ва республика меҳмонлари ўртасида кенг ёритиб борилишини тизимли асосда ташкил қилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 сентябрь,
778-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил телефонлар ҳамда мобил алоқа модулига эга қурилмаларни (кейин ўринларда мобил қурилмалар деб аталади) рўйхатга олиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
GSMA (Global System for Mobile Communication Association) — халқаро мобил аппарат идентификаторини яратиш учун ишлатиладиган ТАC кодини тақсимлаш бўйича глобал бошқарувчи. Уюшма ТАC рақамларининг расмий интервалларини 3GPP мос келувчи барча қурилма ишлаб чиқарувчиларига тарқатади ва ушбу интервалларни ва қурилма модели маълумотларини маълумотлар базасига ёзиб олади. Ушбу маълумотлар базасига асосланиб қурилмани қидириш ва идентификация қилишга ваколатли ташкилотларга IMEI орқали мобил қурилма ишлаб чиқарувчиси ва моделини аниқ идентификациялаш имконини беради;
IMEI (International Mobile Equipment Identifier) — ҳар бир мобил қурилма учун ўзига хос бўлган 15 рақамдан иборат халқаро мобил қурилмалар идентификатори (кейин ўринларда — IMEI коди). Асосий идентификатор GSMA томонидан белгиланган махсус ТАC ҳисобланади. GSM/UMTS ва бошқа мобил қурилмаларни идентификациялаш учун қўлланилади. Мобил қурилма бир ёки ундан ортиқ IMEI коддан иборат бўлиши мумкин;
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
MSISDN (Mobile Station Integrated Services Digital Network) — GSM/UMTS стандартларида алоқа учун хизматлар интеграциялаштирилган рақамли тармоқ мобил абонентининг рақами (масалан, +998 ХХ-ХХХ-ХХ-ХХ);
SIM-карта — ичига микросхема ўрнатилган идентификациялаш модули бўлиб, унинг ёрдамида абонент қурилмасини идентификациялаш, мобил алоқа тармоғида ундан фойдаланиш, шунингдек, GSM тармоғида абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш таъминланади;
SMS (Short Message Service) — мобил қурилма ёрдамида қисқа матнли хабарларни қабул қилиш ва узатиш имконини берадиган технология;
USSD (Unstructured Supplementary Service Data) — қисқа хабарларни узатиш режимида тармоқ абоненти ва сервис илова ўртасида интерактив ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш имконини берадиган GSM тармоқларидаги стандарт сервис;
абонент — мобил алоқа оператори билан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи — мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тегишли божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб кирадиган жисмоний ва юридик шахс;
IMEI-кодлар маълумотлар базаси — тизимда рўйхатдан ўтган ва ҳисобга олинган барча IMEI кодлари тўпламидир. IMEI кодларининг маълумотлар базаси оқ, қора, кулранг ва боғланган-оқ рўйхатлардаги мобил қурилмалар IMEI-кодларидан иборат;
(2-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
оқ рўйхат — мобил қурилмалар IMEI-кодларининг рўйхати бўлиб, улар:
2019 йил 1 ноябргача бўлган даврда мобил алоқа операторларининг тармоқларига уларни улаш (активлаштириш) орқали автоматик режимда рўйхатга олинган;
ушбу Низомга мувофиқ рўйхатга олинган бўлади.
Оқ рўйхатга киритилган мобил қурилмаларга мобил алоқа хизматларидан мобил алоқа оператори билан тузилган шартномага ва амалдаги тарифга кўра белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қора рўйхат — тизимда рўйхатдан ўтмаган, клонланган, IMEI коди аниқланмаган, GSMAнинг қора рўйхатида бўлган мобил қурилмалар IMEI кодлари (роумингдаги мобил қурилмаларни ҳам ўз ичига олади).
Қора рўйхатга киритилган мобил қурилма IMEI-коди мобил алоқа хизматларидан фойдаланиши чекланиб (бир вақтнинг ўзида боғланган оқ рўйхатда жойлашган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бундан мустасно), абонентга қора рўйхатга киритилганлиги сабаби ҳақида SMS огоҳлантириш юборилади.
Мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш чеклови, мобил қурилма IMEI-коди орқали қора рўйхатга олинган ҳолатда барча телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади;
(2-банднинг ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кул ранг рўйхат — оқ ёки қора рўйхатларга киритилмаган, аммо мобил алоқа операторининг тармоғида биринчи тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь кунидан кўп бўлмаган муддатга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхати (норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодлари ушбу рўйхатда бўлиши мумкин бўлган муддат бир календарь йил давомида 60 календарь кунини ташкил қилади);
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
боғланган оқ рўйхат — мобил қурилмалар IMEI-кодларининг рўйхати бўлиб, улар:
клонланган ёки аниқланмаган, аммо 2019 йилнинг 1 ноябригача бўлган даврда IMEI-кодни абонентнинг телефон рақами билан боғлаган ҳолда автоматик равишда рўйхатга олинган бўлади (IMEI — MSISDN);
GSMA талабларига жавоб берадиган, бошқа қурилма билан биргаликда IMEI-кодлар маълумотлар базасига киритилган IMEI-кодли янги мобил қурилма ҳисобланади ва IMEI-коднинг клонланганлиги аниқлангунига қадар абонент томонидан Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига келиб, мобил қурилма ҳужжатларини IMEI-код ҳамда абонент телефон рақами билан биргаликда (IMEI — MSISDN) тақдим этилади.
Боғланган оқ рўйхатдаги IMEI-кодли мобил қурилмалардан фақат абонентларнинг боғланган мобил рақамлари томонидан фойдаланилади (IMEI — MSISDN);
мобил қурилма ҳужжатлари — техник паспорт, кафолат талони, мобил қурилма қутиси ёки аризада кўрсатилган мобил қурилманинг IMEI-коди рўйхатга олинадиган мобил қурилма IMEI-кодига мос келишини исботлаш учун асос бўлувчи бошқа ҳужжат;
клонланган IMEI-код — GSMA томонидан белгиланган бошқа мобил қурилма IMEI-кодининг белгилари ва рамзларини тўлиқ қайтарувчи мобил қурилманинг IMEI-коди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мобил қурилмалар — мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар, қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари (платалар);
(2-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
аниқланмаган IMEI-код — GSMA томонидан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мобил қурилманинг IMEI-коди;
мобил алоқа оператори — мобил алоқа тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Тизим оператори — мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олувчи, Тизимнинг мунтазам ишлашини ва такомиллаштирилишини таъминловчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан 2024 йил 28 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон)
IMEI-кодларни текшириш — аниқланмаган ва клонланган IMEI-кодларни, шунингдек, йўқотилган ва ўғирланган мобил қурилмаларни аниқлаш учун мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини Тизим базаси билан таққослаш;
мобил қурилмаларни рўйхатга олиш — мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини Тизим оператори IMEI-кодларининг маълумотлар базасига киритиш;
Тизим рўйхатга олувчиси — мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун Тизим оператори билан шартнома тузган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли эканлигини исботламаган шахслар;
чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс;
(2-банднинг ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
роуминг — бир мобил алоқа операторининг абоненти бошқа мобил алоқа операторининг хизмат кўрсатиш ҳудудида бир давлат доирасида (миллий роуминг) ёки бошқа мамлакатда (халқаро роуминг) бўлганда унинг бошқа мобил алоқа операторининг тармоғидан фойдаланишини таъминловчи хизмат;
мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — ушбу Низомда назарда тутилган мобил қурилмаларни техник идентификациялаш параметрлари тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш, йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;
тармоқ ҳодисаси — мобил қурилмани мобил алоқа операторининг тармоғига унинг абонент SIM-картасидан фойдаланиш орқали улаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
TAC (Type Allocation Code) — симсиз қурилмаларни ўзига хос идентификациялаш учун ишлатиладиган IMEI идентификаторининг дастлабки саккиз хонали қисмидир. ТАC IMEIдан фойдаланган ҳолда GSM, UMTS ёки бошқа симсиз қурилмаларни аниқ моделини идентификациялайди;
яшаш гувоҳномаси — фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигининг тасдиғи сифатида берилган ҳужжат.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
2-боб. Тизимнинг вазифаси ва имкониятлари
3. Тизим ушбу Низомнинг талабларига кўра мобил қурилмаларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган барча мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ягона маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, мобил қурилмалар IMEI-кодларининг оқ, кул ранг, қора, боғланган оқ рўйхатларини шакллантириш ва таъминлаш учун мўлжалланган.
4. IMEI-кодларни текшириш ва мобил қурилмаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ барча жараёнлар Тизим ёрдамида амалга оширилади.
5. Импорт қилувчилар ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилмани харид қилишдан аввал IMEI-коднинг мақомини текшириш ва аниқланмаган, клонланган, йўқотилган ва ўғирланган мобил қурилмаларни аниқлаш учун IMEI-кодларнинг маълумотлар базасига SMS/USSD сўров юборишлари ёки www.uzimei.uz манзил бўйича Тизим операторининг сайтига мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизим операторидан барча SMS-хабарлар ва абонентлардан мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш ва текшириш тартиби билан боғлиқ SMS/USSD сўровлари мобил операторлар тармоқлари орқали бепул амалга оширилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
3-боб. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланилаётган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида роумингда бўлиб, маҳаллий оператор тармоғида илгари тармоқ ҳодисаси қайд этилмаган мобил қурилмалар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
7. Клонланган ва аниқланмаган IMEI-кодли мобил қурилмалар Тизимда рўйхатга олинмайди.
8. Мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимида рўйхатга олиниши керак бўлган мобил қурилмалар турларининг рўйхати ушбу Низомга 1-иловада берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш ушбу Низомнинг 4 ва 5-бобларида кўрсатилган талабларга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига қилган мурожаатлари бўйича амалга оширилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
9. Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.
10. Давлат томонидан қўриқланиши керак бўлган шахсларнинг хавфсизлиги, мамлакатда мудофаа қобилияти, хавфсизлик ва ички тартибни таъминлаш ва фавқулодда вазиятлар ҳолатида эҳтиёжларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш ваколатли органларнинг тегишли мурожаатлари бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар) мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасасига мазкур Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Бунда дипломатик ваколатхоналар томонидан мобил қурилмалар дипломатик почта орқали олинмаган тақдирда аризага божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД) ёки божхона кирим ордери тақдим этилади.
(101-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизим оператори «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси берган аризага мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тўлов асосида амалга оширади.
(101-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)
102. Суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг 3б-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкета ва суд қарорининг нусхасини тизим операторига тақдим этади.
Тизим оператори давлат ижрочиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида мобил қурилмалар IMEI-кодларини ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади.
Тизим оператори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар бўйича электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.
(101 ва 102-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
4-боб. Импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида импорт қилувчилар томонидан олиб кириладиган ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш ушбу Низомга 2-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг Тизимда рўйхатга олиниши «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилганидан сўнг уч кун муддатда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
12. Экспорт қилиш учун ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатга олинмайди.
13. Импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) мобил қурилмаларни рўйхатга олишни:
Тизим операторига ўзи келиб мурожаат этиш орқали;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали амалга оширишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида олиб кирилган/ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг тегишли равишда ариза берувчининг турига қараб, ушбу Низомга ёки 3г-иловалардаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этади.
Импорт қилувчилар анкетада олиб кирилган қурилмалар партияси учун «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган БЮДнинг рўйхатга олинган божхона пости, санаси ва рақамини кўрсатади. Агар импорт қилувчи томонидан анкетада кўрсатилган ахборот БЮД ёки божхона кирим ордерида акс эттирилган ахборотга мос келмаса, қурилмаларнинг бутун товар партияси рўйхатга олинмайди.
Бунда, четдан келтириладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги электрон маълумот импорт қилувчилар томонидан мажбурий тартибда БЮДнинг 31-устунида кўрсатилган бўлиши лозим.
Мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қурилма ишлаб чиқариш учун тегишли рухсатномаларни, шунингдек, ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳақидаги маълумотларни (GSMA ассоциациясининг ТАC сертификатлари ва бошқа рухсатномалар) тақдим этиши керак.
Бунда мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони тўғрисидаги маълумотлар ва улар IMEI-кодларининг рўйхати ариза берувчилар томонидан электрон кўринишда тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилган қурилмалар партияси «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилмагунча, мазкур қурилмаларнинг IMEI кодлари Тизимда рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи ва жисмоний шахслар мазкур бандда келтирилган рўйхатга олинмайдиган ҳамда рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳолатларни ва ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасидаги номувофиқликларни бартараф этилгандан сўнг ўн кун муддатда мобил қурилмаларни рўйхатга олиш бўйича қайта мурожаат қилишлари мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
15. Рўйхатга олиш учун ўзи келиб мурожаат қилиш тартибида тўлдирилган анкета Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисининг масъул шахси томонидан қабул қилинади.
Масъул шахс томонидан ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилган мобил қурилмани рўйхатга олиш тўғрисидаги анкета унинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан қабул қилинади, шунингдек, рўйхат рақами берилган ҳолда автоматик равишда ЯИДХПда рўйхатга олинади.
16. Рўйхатга олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган мобил қурилмаларнинг сони чекланмаган.
17. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
18. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни олиш зарур бўлганда, Тизим оператори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарори билан белгиланган тартибда бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда уларни сўрайди ва олади.
Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотга эга бўлган давлат органлари тегишли идоралараро сўровни олган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида бундай ҳужжатлар ва ахборотни (архив маълумотларидан ташқари) тақдим этишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун ариза берувчи қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Ариза берувчининг анкетасини кўриб чиқиш ва мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш 3 (уч) иш куни ичида амалга оширилади.
21. Рўйхатга олиш жараёни тугаганидан кейин Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси 1 иш куни ичида белгиланган тартибда ариза берувчига тўлаш учун ҳисобни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ариза берувчи томонидан тўлов 10 иш куни ичида амалга оширилгандан кейин Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси 1 иш куни ичида барча IMEI-кодларни оқ рўйхатга киритади ва агар мавжуд бўлса, рўйхатга олиб бўлмайдиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатини кўрсатган ҳолда, ариза берувчини анкетада кўрсатилган усул орқали рўйхатга олиш тугаганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
5-боб. Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш
23. Абонентлар томонидан фойдаланиладиган ва 2019 йилнинг 1 ноябригача тармоқда актив (уланган) ҳолатда бўлган барча мобил қурилмалар рўйхатга олинади ва Тизим оператори IMEI-кодларининг маълумотлар базасига автоматик равишда киритилади (улар эгаларининг ҳеч қандай қўшимча аризалари талаб этилмайди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг Тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул равишда амалга оширилади:
мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;
ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);
ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этиши.
Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, ушбу қурилманинг бошқа слоти IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилганида 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади:
мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилган ҳолда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши;
ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);
IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун анкета ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ, 2019 йил 1 ноябрдан сўнг рўйхатдан ўтказилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан иккинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
24. Жисмоний шахслар томонидан Тизим операторининг базасида импорт қилувчилар ёки ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан аввал рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш талаб этилмайди.
25. Жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
26. Жисмоний шахслар томонидан, шу жумладан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилган мобил қурилмалар дастлабки муваффақиятли тармоқ ҳодисаси кунидан бошлаб 30 календарь куни давомида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Тизим оператори мобил қурилмаси дастлабки муваффақиятли тармоқ ҳодисасидан ўтган абонентни 30 календарь куни давомида ушбу мобил қурилмани рўйхатга олиш зарурлиги ва кўрсатилган муддат тугаганидан кейин рўйхатга олинмаганда, унинг мобил алоқа хизматларидан фойдаланиши чекланиши тўғрисида хабардор қилиш чораларини кўради.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хабар дастлабки муваффақиятли тармоқ ҳодисаси пайтида ва 30 кун муддат тугашидан беш кун олдин давлат, рус ва инглиз тилларида мобил алоқа операторлари тармоқлари орқали Тизим оператори томонидан SMS-хабар жўнатиш орқали берилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:
Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан келиб мурожаат қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдирган ҳолда;
ЯИДХП орқали — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёки Мобил-ID тизими ёрдамида;
Тизим операторининг веб-сайти орқали — рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, ЖШШИР ва абонент рақамини киритиш орқали;
Тизим операторининг веб-сайти ва мобил иловалар орқали — шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. Чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:
Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилиш йўли билан ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдириш ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:
чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати ҳамда яшаш учун гувоҳномаси;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг нусхаси ҳамда яшаш учун гувоҳномасини тақдим қилиш орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯИДХП орқали — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёки Мобил-ID тизими ёрдамида;
(281-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Тизим операторининг веб сайти орқали — рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий абонент рақами ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мобил иловалар орқали — шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади;
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг ҳамда яшаш учун гувоҳномасининг рақамлари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш учун гувоҳномасининг ҳамда биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг рақамлари ҳамда ЖШШИР киритиш билан амалга оширилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун жисмоний шахс қуйидагиларни тақдим этади:
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган Анкетани, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари;
ўзи келиб мурожаат этганда — Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
анкета ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилганда жисмоний шахсдан фуқаролик паспорти ва электрон рақамли имзоси талаб этилмайди;
Тизим операторининг сайтида — абонент рўйхатдан ўтказиладиган мобил қурилманинг IMEI-коди, ариза берувчининг ЖШШИР ва телефон рақамини кўрсатади.
Веб-сайт ва мобил иловалар орқали шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI-кодларини киритиш билан амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъи назар, декларация тўлдирилади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
30. Рўйхатга олиш учун ўзи келиб мурожаат этиш тартибида тўлдирилган Анкета Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисининг масъул шахси томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахс томонидан электрон шаклда ЯИДХП орқали тақдим этилган мобил қурилмани IMEI-кодлари, Анкета унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан қабул қилинади, шунингдек, рўйхатга олиш рақами берилган ҳолда ЯИДХПда автоматик равишда рўйхатга олинади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш йўли билан, шунингдек, тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календарь штемпели бўлган конверт ва жўнатма олувчининг ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги билан электрон ахборот алмашиш орқали мурожаат этилган сана ва паспорт маълумотларини қайд этилган ҳолда текширилади.
(311-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Халқаро почта жўнатмалари маълумотлари текшируви «Ўзбекистон почтаси» АЖ, курьерлик жўнатмалари ва БКО бўйича маълумотлари текшируви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.
Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб кирилган мобил қурилмалар, улар учун импорт қилувчи сифатида божхона тўловлари тўлангандан сўнг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.
Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини охирги марта кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) ҳисобга олинади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
312. Мобил қурилмалар белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда олиб кирилган ҳолатларда ёки уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Тизим томонидан ушбу мобил қурилмаларнинг моделига мувофиқ умумий божхона тўловлари ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўловлари миқдори шакллантирилади.
Божхона тўловлари миқдори Божхона қўмитаси маълумотлар базаси билан йўлга қўйилган электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланади.
Бунда жисмоний шахс томонидан тўланган божхона тўловлари Давлат бюджетига, мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар Тизим операторининг маҳсус ҳисобварағига йўналтирилади.
(312-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Жисмоний шахсдан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ушбу Низомда назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни олиш зарур бўлганда, Тизим оператори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарори билан белгиланган тартибда бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда уларни сўрайди ва олади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлари ва ахбороти мавжуд бўлган давлат органлари тегишли идоралараро сўровни олган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида бундай ҳужжатлар ва ахборотни (архив маълумотларидан ташқари) тақдим этишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун жисмоний шахс қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Жисмоний шахснинг Анкетасини кўриб чиқиш ва мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш 3 (уч) иш соати ичида амалга оширилади.
36. Рўйхатга олиш тугаганидан кейин Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси 1 иш соати ичида белгиланган тартибда жисмоний шахсга ҳисобни тақдим этади.
37. Жисмоний шахс томонидан тўлов амалга оширилгандан кейин Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси 1 иш соати ичида барча IMEI-кодларни оқ рўйхатга киритади ва агар мавжуд бўлса, рўйхатга олиб бўлмайдиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатини кўрсатган ҳолда, жисмоний шахсни анкетада кўрсатилган усул орқали рўйхатга олиш тугаганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Рўйхатга олиш тўғрисидаги Анкетани кўриб чиқиш даврида, IMEI-коднинг биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилган вақтидан кейин 30 кун ичида мурожаат қилинган бўлса, жисмоний шахснинг мобил қурилмаси алоқа хизматларини чекламасдан, кулранг рўйхатда туради.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
381. Рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ариза берилган кундан бошлаб ўн календарь куни ичида амалга оширилади.
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган усуллар, шу жумладан, жисмоний шахснинг телефон рақами ҳисобидаги маблағдан амалга оширилиши мумкин.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Мобил қурилмаларда клонланган IMEI-кодлар аниқланганида тизимнинг ишлаш тартиби
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Мобил қурилмаларда клонланган IMEI-кодлар аниқланган тақдирда, тизим томонидан автоматик тарзда таҳлил қилинади ва «қора рўйхат»га киритилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
7-боб. Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов
42. Тизимда рўйхатга олиниши керак бўлган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов миқдорлари ушбу Низомга 6-иловада келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов Тизим операторининг махсус ҳисобварағига келиб тушади.
Келиб тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
тизим оператори ўз фаолиятини юритиш харажатлари ва мажбуриятлари учун;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг қарор, буйруқ ва фармойишларига асосан давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун (ушбу харажатларга Тизим операторининг инвестиция фаолиятидан олинган даромадлари ҳам жалб қилиниши мумкин);
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига — Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун;
республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан, қишлоқ ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларда ривожлантириш лойиҳалари учун.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
44. Мобил қурилмада биттадан ортиқ IMEI коди бўлган тақдирда, рўйхатга олиш тўлови ҳар бир IMEI-код учун алоҳида амалга оширилади.
8-боб. Тизим операторининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
45. Тизим оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Тизимга кира олиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;
ахборот алмашиш учун белгиланган тартибда Тизимнинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашувини амалга ошириш;
мобил алоқа операторларидан зарур техник ахборотни, шу жумладан мобил қурилманинг ишлаш маълумотларини, реал вақт режимида мобил қурилма, шунингдек, тизим ишлаши доирасида белгиланган даврийлик билан амалга оширилган тармоқ ҳодисалари ва активлик параметрларини сўраш;
мобил алоқа операторларининг маблағлари ҳисобидан Тизимнинг ишлаши доирасида зарур ишларни бажариш бўйича мобил алоқа операторларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
мобил алоқа операторларининг тармоқларидаги Тизимнинг ишлашига таъсир кўрсатувчи камчиликларни уларнинг маблағлари ҳисобидан бартараф этиш бўйича мобил алоқа операторларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизим оператори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(45-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақдим қилинган маълумотлари тўғри келмаган, учинчи шахсларнинг маълумотлари тақдим қилинган ҳолларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш.
(45-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
46. Тизим оператори қуйидагиларга мажбур:
мобил алоқа операторлари билан биргаликда Тизим модулларини уларнинг ахборот тизимларига интеграциялаштириш;
Тизимнинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
мобил алоқа операторларини Тизимнинг техник носозликлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тизимда рўйхатга олинган хориждан олиб келинган мобил қурилмалар тўғрисида Божхона қўмитасига ҳар ой якуни бўйича ахборот тақдим этиш;
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизим оператори қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
47. Тизим оператори қуйидагиларга жавобгар бўлади:
Тизимнинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги;
махфий ахборотни тарқатмаслик ва уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши.
9-боб. Бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорлик
48. Тизимнинг бошқа идоралар ва манфаатдор ташкилотлар билан ахборот алмашиш тартиби ва ўзаро ҳамкорлик қилиш шартлари ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик бўйича алоҳида шартномалар/келишувлар билан белгиланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
49. Давлатнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш ҳамда ўта муҳим ижтимоий-сиёсий чора-тадбирларни ўтказишда Тизим оператори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сўрови бўйича мобил қурилмалар ишини мажбурий тўхтатиб туриш ва қайта тиклашни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
491. Тизим оператори Тизимдан фойдаланиш йўли билан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган хизматларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
492. Ушбу Низомда ариза берувчига ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга белгиланган талабларнинг бузилиши аниқланганда ёки шундай ҳолатлар тўғрисида шахслардан келиб тушган мурожаатларга асосан аввал рўйхатдан ўтказилган IMEI-кодлар суднинг тегишли қарорига асосан Тизим оператори томонидан бекор қилинади ва амалга оширилган хизматлар учун қабул қилинган тўловлар қайтарилмайди.
(492-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
493. Ариза берувчи ва жисмоний шахслар мазкур Низом талаблари бузилиши оқибатида тизим оператори, тизим рўйхатга олувчиси ва бошқа ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қабул қилган қарорлари ёки содир қилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(493-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль) )
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимида рўйхатга олиниши керак бўлган мобил қурилмалар турлари
РЎЙХАТИ

Т/р

GSM ассоциацияси базаси бўйича мобил қурилмаларнинг номи

Рўйхатга олиш жараёни

1.

SIM-модулли планшетлар (TABLET)

Рўйхатдан ўтказиш Тизим операторига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади

2.

SIM-модулли смартфонлар (SMARTPНONE)

3.

SIM-модулли мобил/функционал телефонлар (MOBILE PНONE /FEATURE PНONE)

4.

SIM-модулли портатив қурилмалар, шу жумладан ЧШК (чўнтак шахсий компьютери) (PORTABLE (INCLUDED PDA)

5.

Кўчма қурилмалар (НANDНELD)

(кнопкали телефонлар)

6.

SIM-модулли адаптерлар (DONGLE)

Рўйхатдан ўтказиш биринчи тармоқ ҳодисасидан сўнг фойдаланувчи иштирокисиз
Тизим оператори томонидан автоматик равишда амалга оширилади

7.

SIM-модулли WLAN роутерлари (WLAN ROUTER)

8.

IoT қурилмалари (IoT DEVICE)

Интернет буюмлари қурилмалари, машиналараро ўзаро ишлаш қурилмалари (SIM-модулли электр энергияси ҳисоблагичлари)

9.

SIM-модулли транспорт воситалари (VEНICLE)

10.

SIM-модулли электрон китоблар (E-BOOK)

11.

Алоқа модуллари (MODULE)

GSM/GPRS ва GPS модули бўлган қурилмалар, (SIM-модулли GPS-трекерлари ва POS-терминаллар)

12.

Компьютерлар (CONNECTED COMPUTER)

(SIM-модулли ноутбуклар)

13.

SIM-модулли модемлар (MODEM)

14.

SIM-модулли олиб юриладиган қурилмалар (WEARABLES)

(соатлар, фитнес-браслетлар)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎(дипломатик корпус, элчихоналар, консуллик идоралари томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дипломатик почта орқали олиб кирилган ______ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
Ариза берувчининг реквизитлари

‎Ташкилот номи:__________________________
‎ Манзил: _______________________________
‎Почта индекси: __________________________
‎ Ташкилот СТИР:_________________________
‎ҳ/р: ____________________________________
‎ Банк: __________________________________
‎ МФО: _________________________________
‎ ИФУТ: ________________________________
‎ҚҚС:___________________________________
‎ Телефон:_______________________________
‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________
‎ ______________________________________
‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(МЎ)‎
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3б-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎(Суд қарори асосида давлат эгалигига мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланган ___________ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини 20 _____ й. «_____» ___________ ___________-сон Суд қарорига асосан рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
Ариза берувчининг реквизитлари

‎Ташкилот номи:__________________________
‎ Манзил: _______________________________
‎Почта индекси: __________________________
‎ Ташкилот СТИР:_________________________
‎ҳ/р: ____________________________________
‎ Банк: __________________________________
‎ МФО: _________________________________
‎ ИФУТ: ________________________________
‎ҚҚС:___________________________________
‎ Телефон:_______________________________
‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________
‎ ______________________________________
‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(МЎ)‎

(3б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3в-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎ (ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишга мўлжалланган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ___________________________ дона мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
Ариза берувчининг реквизитлари

‎Ташкилот номи:__________________________
‎ Манзил: _______________________________
‎Почта индекси: __________________________
‎ Ташкилот СТИР:_________________________
‎ҳ/р: ____________________________________
‎ Банк: __________________________________
‎ МФО: _________________________________
‎ ИФУТ: ________________________________
‎ҚҚС:___________________________________
‎ Телефон:_______________________________
‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________
‎ ______________________________________
‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(МЎ)‎

(3в-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3г-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎(импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига «______/__ __ 20__/________» — сон (божхона пости/сана/рақам) БЮДга мувофиқ олиб кирилган __________________ бирликдаги мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман:

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
Ариза берувчининг реквизитлари

‎Ташкилот номи:__________________________
‎ Манзил: _______________________________
‎Почта индекси: __________________________
‎ Ташкилот СТИР:_________________________
‎ҳ/р: ____________________________________
‎ Банк: __________________________________
‎ МФО: _________________________________
‎ ИФУТ: ________________________________
‎ҚҚС:___________________________________
‎ Телефон:_______________________________
‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________
‎ ______________________________________
‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(МЎ)‎

(3г-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎ (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 1 ноябрга қадар/буён биринчи IMEI-кодлари рўйхатга олинган мобил қурилмаларнинг қўшимча IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун)

Ўзбекистон Республикасида шахсий фойдаланиш учун мобил қурилмаларнинг қўшимча IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
‎‎Ариза берувчининг реквизитлари
‎‎__________________________________

‎‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎Паспорт серияси _____ №_________________
‎______________________________________
‎‎Ким томонидан ва қачон берилган ______________________________________‎ ______________________________________

‎__________ 20____ й. «_____» ____________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
5а-ИЛОВА

‎‎(Намуна)

‎‎Тизим
‎Операторига/Рўйхатга олувчисига

АНКЕТА
‎ (жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун)

Шахсий фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:

Т/р‎

Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎

Мобил қурилма модели ‎‎

1-IMEI ‎‎

IMEI №‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хабар бериш усули:
‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎
‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎
‎‎Ариза берувчининг реквизитлари
‎‎__________________________________

‎‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎Паспорт серияси _____ №_________________
‎______________________________________
‎‎Ким томонидан ва қачон берилган ______________________________________‎ ______________________________________

‎__________ 20____ й. «_____» ____________

‎‎(имзо)

‎‎(тўлдирилган сана)

(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов
МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ариза берувчи

Мобил қурилманинг битта IMEI-кодини рўйхатга олиш учун тўлов миқдори

Изоҳ

1.

Импорт қилувчи

БҲМ*нинг 20%

2.

Ишлаб чиқарувчи**

БҲМнинг 10%

3.

Жисмоний шахс

БҲМнинг 20%

Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни мобайнида рўйхатга олиш шарти билан

БҲМнинг 25%

Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни ўтгандан кейин рўйхатга олинганда

4.

Роуминг хизматидан фойдаланаётган абонент мобил қурилмасидан фойдаланиш

Бепул

Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартлар бажарилганда

5.

Дипломатик корпус, элчихона, консуллик идораси

БҲМнинг 20%

6.

Суд қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишни амалга оширувчи ташкилот

* БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори.
** Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи субъект.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2019 й., 09/19/778/3462-сон; 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)