Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 12 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан, буюраман:
1. «Хўжалик бошқарув органлари ва корхоналарнинг модернизация ва янги технологиялар жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1955, 2009 йил 12 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 05/01-18-02-32/3458-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2009 йил 24 апрелдаги 48, 71, 5-сон «Хўжалик бошқарув органлари ва корхоналарнинг модернизация ва янги технологиялар жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1955, 2009 йил 12 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.