1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2333-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек янги ҳуқуқ институтлари ташкил этилганлиги ва мавжуд ҳуқуқ институтларининг такомиллаштирилганлиги муносабати билан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси (А. Мадаминов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси (Д. Суфиева) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари Х. Мелиев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 сентябрь,
397-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 сентябрдаги 397-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«01.08.08.07 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.08.03.07 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони»;
«01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси»;
«01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бошқа органлар ва муассасалар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар»;
«03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб»;
г) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимида:
«07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари»;
«07.24.04.01 Брокерлик фаолияти — 07.24.04.12 Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари» кодлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
17.05.05.00 Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки
17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш
17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш
17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик
17.06.01.00 Умумий масалалар
17.06.02.00 Иқтисодий судида биринчи инстанцияда иш юритиш
17.06.03.00 Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича иш юритиш
17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш
17.06.05.00 Қарорларни қайта кўриш бўйича иш юритиш
к) 19.00.00.00 ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ бўлимида:
«19.12.00.00 Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19.12.00.00 Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам»;
«19.12.02.00 Хўжалик ишлари бўйича чет эл судларининг (арбитражларнинг) қарорларини ижро қилиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19.12.02.00 Иқтисодий ишлар бўйича чет эл судларининг (арбитражларнинг) қарорларини ижро қилиш»;
л) қуйидаги мазмундаги бўлимлар билан тўлдирилсин:
«20.00.00.00 КАДРЛАР МАСАЛАЛАРИ, МУКОФОТЛАР, ФАХРИЙ УНВОНЛАР, ЭСДАЛИК НИШОНЛАР, ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАШ, АМНИСТИЯ ВА АФВ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ФУҚАРОЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА ИНДИВИДУАЛ АКТЛАР
20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар
20.02.00.00 Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар
20.03.00.00 Амнистия ва афв этиш тўғрисида қарорлар
20.04.00.00 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида қарорлар
20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар
21.00.00.00 ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ТУСДАГИ ҲУЖЖАТЛАР:
21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари».
2. 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини ривожлантириш бўйича
МАХСУС КОМИССИЯ ТАРКИБИ
1. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбари
2. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари
3. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи
4. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи
5. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи
6. Лавозими бўйича — Тошкент давлат юридик университети ректори (келишув асосида)
7. Лавозими бўйича — «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасасининг директори (келишув асосида)
8. Лавозими бўйича — Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори (келишув асосида)
9. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси катта маслаҳатчиси, махсус комиссия котиби».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 10/19/2333-2/3742-сон)