Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
1. «Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда банк депозиторларининг миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 2448, 2013 йил 2 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 17/17-5-19-8481-сон, Марказий банкининг 2019 йил 9 сентябрдаги 15-19/1151-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 мартдаги 1-сон, 7/12-сон «Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда банк депозиторларининг миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2448, 2013 йил 2 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.