toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2007
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 августдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида» 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарори)» тўғрисидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Республика солиқ органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг солиққа доир ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва олдини олишга оид фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Махсус тафтиш-назорат бошқармаси Давлат солиқ қўмитасининг тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармасига айлантирилсин ҳамда унинг тузилмаси тасдиқлансин (1-илова).
2. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмаси ўзгарганлиги ва навбатчи қисмлари тузилганлиги муносабати билан унинг ходимлари сони 210 нафарга, шу жумладан, марказий аппарати ходимлари сони 16 нафарга кўпайтирилсин (1а-илова).
3. Техника воситалари сотиб олиш учун Давлат солиқ қўмитасига Республика валюта фондидан 46390 АҚШ доллари, 250 млн. Россия рубли ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан 750 минг сўм ажратилсин (2-илова).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг штатдаги ходимлари сони кўпайтирилиши муносабати билан уни маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги ташкил этилган бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ органларини зарур хизмат хоналари билан таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 10 январь,
10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 10 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармасининг
тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, айни пайтда унинг ўзи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармаси бошлиғидир
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:
Ахборот-аналитик бўлим;
Эксперт-техник бўлим.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, айни пайтда унинг ўзи махсус бошқарма бошлиғи:
Суриштирув бўлими;
Терговолди текширув бўлими;
Шахсий хавфсизликни таъминлаш бўлими;
Солиқ ва божхона органлари фаолиятини назорат қилиш бўлими;
Навбатчилик қисми.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, айни пайтда унинг ўзи тафтиш ишлари бошқармаси бошлиғи:
Давлат корхоналарини, концернларни, акционерлик жамиятларини тафтиш қилиш бўлими;
Деҳқончилик саноати мажмуи корхоналарини тафтиш қилиш бўлими;
Тижорат тузилмаларини, қўшма корхоналарни ва бошқа нодавлат тузилмаларини тафтиш қилиш бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, айни пайтда унинг ўзи савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:
Савдо корхоналарини назорат қилиш бўлими;
Умумий овқатланиш корхоналарини назорат қилиш бўлими;
Хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарини назорат қилиш бўлими.
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 10 январдаги 10-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси навбатчилик қисмларининг
ШТАТЛАР СОНИ
Жами‎

— 210 нафар‎

шу жумладан:‎
— навбатчилар‎ — 45 нафар‎
— навбатчиларнинг ёрдамчилари‎ — 25 нафар‎
— навбатчиларнинг ахборот таъминоти ва алока буйича ёрдамчилари ‎ — 40 нафар‎
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 10 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси учун техник воситаларга бўлган эҳтиёжлар ҳисоб-китоби

Т/р‎

Техниканинг номи‎

Сумма‎

1.‎ Видео-аудио аппаратлари, босма қурилмалари‎ 16200 доллар‎
2.‎ Ёрдамчи ва ташкилий курилмалар‎ 4490 доллар‎
3.‎ Криминалистикада фойдаланиладиган техникага ‎ 45700 доллар‎
4.‎ Транспорт воситалари‎ 250 млн Россия рубли ‎
5.‎ Оператив эктиёжлар учун сарф-харажатлар‎ 750000 сум‎
Жами: 46390 АКШ доллари, 250 млн Россия рубли в а 750 минг сум.