Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 79-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «ички ишлар органининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 81-банднинг
учинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 159-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.