1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали усулларини ҳамда экологик жиҳатдан хавфсиз, кам заҳарли кимёвий ва биологик воситаларни қўллаш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)ни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) этиб;
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси Ишчи органини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ишчи орган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси Ишчи органининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия этилаётган республикада ишлаб чиқарилган ва чет элдан олиб келинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг биологик жиҳатдан самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик, шу жумладан тупроқ микрофлораси ва фаунасига таъсирини аниқлаш учун синовлар ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритиш;
рўйхатга олинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири, номақбул хоссалари ҳамда биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда уларни қўллашни тақиқлаш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлаш.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни, Ишчи орган устави ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2005 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 1-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 сентябрь,
735-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, комиссия раиси
2.
Ш.Ж. Тешаев
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
3.
Р. Очилов
—
Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи раҳбари, комиссия раисининг ўринбосари
4.
А. Жалолов
—
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари
5.
Х.З. Хусанов
—
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
6.
Д.С. Мирзабоев
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи, Давлат Бош санитария врачининг ўринбосари
7.
Д.Ю. Каттаходжаев
—
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари
8.
Ш.М. Миралимова
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти директори
9.
А.Б. Учаров
—
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори
10.
Ю.Б. Саимназаров
—
Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори
11.
Б.А. Сулаймонов
—
Тошкент давлат аграр университети ректори
12.
Р.К. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти профессори
13.
лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби
Изоҳ. Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.