1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-11]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«бошқа нобанк кредит ташкилотлари, бундан хорижий микрокредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши (акцияларига эгалик қилиши) ҳоллари мустасно;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар (микрокредит ташкилоти устав фондининг 10 фоизи ва ундан кўп қисмига эгалик қилганда).».
«13. Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига қуйида келтирилган зарур бўлган ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади:».
«16. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига тақдим этилган бўлса, ҳудудий бош бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.».
6. 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар «ҳудудий бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбоши «қатнашса» деган сўздан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«в» кичик банди «муассис бўлишига» деган сўзлардан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 27-банд «қатнашса» деган сўздан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 32-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали унинг чакана хизматларни, шу жумладан нақдсиз шаклда микромолиявий хизматларни кўрсатадиган ҳамда ташкилот жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган бўлинмасидир.».
10. 33-банд «номланиши «филиал» сўзи» деган сўзлардан кейин «, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиал номланиши эса «чакана хизматлар маркази» сўзлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«34. Микрокредит ташкилотининг филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали эса у очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.».
12. Қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
«401. Микрокредит ташкилоти чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини очганда у очилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: