Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 27 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан, буюраман:
1. Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат
тартибини (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 22 августдаги 15-19/1085-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1996 йил 26 мартдаги 203-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат
тартиби (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 203-1-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига
1-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-1, 1999 йил 1 апрель);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 октябрда 203-2-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига
2-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-2, 1999 йил 1 декабрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 24 октябрдаги 37/7-сон «Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 523-3, 2014 йил 25 ноябрь).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.