Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 24 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг
асосий шартларини (рўйхат рақами 524, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 9 августдаги 17-25/373-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 26 мартда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг
асосий шартлари (рўйхат рақами 524, 1998 йил 9 ноябрь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 5, 6/1-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 524-1, 2016 йил 8 апрель).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.