Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. «Тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари, шунингдек мол-мулкини реализация қилиш натижасида келиб тушган маблағларни уларнинг бюджетга солиқ тўловлари бўйича қарзларини қоплаш ҳисобига «Қурилиш-лизинг» лизинг компаниясига бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1476, 2005 йил 28 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 04/06-02-32/2602-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 2005 йил 12 апрелдаги 39, 2005-34, 01/06-15/01 ва ГС 05/02-84-сон «Тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари, шунингдек мол-мулкини реализация қилиш натижасида келиб тушган маблағларни уларнинг бюджетга солиқ тўловлари бўйича қарзларини қоплаш ҳисобига «Қурилиш-лизинг» лизинг компаниясига бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1476, 2005 йил 28 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.