Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 231-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш
тартибига (рўйхат рақами 510, 1998 йил 22 октябрь)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 2.1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.».
2. 4.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4.1. Банк фаолияти билан шуғулланиш ёки хорижий валютада операцияларни ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлган хорижий банклар Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида «лоро» корреспондентлик ҳисобварақларини очишлари мумкин.».
3. 4.3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жорий халқаро операциялардан олинган, шунингдек, норезидентларнинг қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлари.».