«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлигибилан биргаликда икки ой муддатда «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбар ва педагог ходимларининг асосий лавозимлари малака тавсифларини қайта кўриб чиқсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 август,
702-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 702-сон қарорига ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбиячи, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимларида фаолият юритадиган шахсларга (кейинги ўринларда педагог ходимлар деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.
педагог ходимлар касбий маҳоратининг мақсадли ва мунтазам оширилишини таъминлаш;
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилади.
3. Педагог ходимларнинг лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринлардамалака тавсифлари деб аталади) талаблар асосида ўрганилади.
4. Педагог ходимлар аттестацияси қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ваЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томониданҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин педагог ходимлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади.
Педагог ходимлар аттестацияси ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳар йили март — июнь ойларида ўтказилади.
6. Педагог ходимлар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.
2-боб. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш
8. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагог ходимлар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.
9. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар аттестациядан ўтувчи педагог ходимлар рўйхатини шакллантирадилар ҳамда аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин Давлат инспекциясига тақдим этадилар.
11. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидаларини таништириш аттестация жараёнлари бошланишидан камида беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
12. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган педагог ходимлар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган уч йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги педагог ходимларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини назорат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
15. Аттестация жараёнларини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
3-боб. Аттестация комиссияларини тузиш ва уларнинг вазифалари
16. Педагог ходимларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан ҳудудий бошқармаларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий бошқарма бошлиғи (аттестация комиссияси раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, ҳудудий бошқармалардан ушбу соҳага масъул ходимлардан иборат бўлади.
Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати уларни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
педагог ходимларнинг малака тавсифларига мос ёки мос эмаслигини аниқлаш;
аттестация натижаларига кўра умумлаштирилган ҳисоботлар тузиш, уларни Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш.
18. Аттестация комиссияси йиғилиши унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
19. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестациянинг ушбу Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
20. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларнинг малака тавсифларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш, аттестация комиссиясига педагог ходимлар фаолиятига оид зарур маълумотларни тақдим этиш учун «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари томонидан педагог ходимлар фаолияти юзасидан тўпланган материаллар жамланган ҳужжатлар йиғмажилдлари тегишли аттестация комиссиясига тақдим этилади.
4-боб. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш
21. Аттестация қуйидаги босқичларда ўтказилади:
биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг малака тавсифларида белгиланган меҳнат фаолияти самарадорлиги аттестация комиссияси аъзолари томонидан ўрганилади ва уларнинг касбий компетентлилиги малака синови натижалари орқали аниқланади;
иккинчи босқичда — маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат жараёни ўтказилади.
Аттестация натижаларига кўрааттестация комиссияси томонидан «Аттестациядан ўтди, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ» ёки «Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас» деган хулосалардан бири берилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган дафтарда қайд этилади.
22. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:
а) меҳнат фаолияти самарадорлиги — таълим олувчилар ёки тарбияланувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, ёшларни оилавий қадриятларга хос маънавий-ахлоқий етук шакллантириш ҳамда уларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлиб етишишлари, яъни ижтимоий мослашуви, касб-ҳунар танлаши ҳамда малака тавсифларида белгиланган лавозим вазифаларини бажаришда эришган ютуқлари;
б) малака синовлари — аттестациядан ўтувчининг маълумот тўғрисидаги ҳужжатида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисосликка эга педагог ходимлар учун давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест ёки ёзма топшириқларнинг (лавозим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма иш ёки ижодий топшириқлар) бажарилиши;
(22-банднинг «б» кичик бандида хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
23. Педагог ходимларнинг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонлари (кейинги ўринларда баҳолаш мезонлари деб аталади) Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
24. Педагог ходимларнинг меҳнат фаолияти самарадорлиги, малака синовлари натижалари ҳамда суҳбат жараёни бўйича чиқариладиган ўртача умумий балл (кўрсаткич) асосида аттестация комиссияси қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:
56 фоиздан 100 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ»;
55 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас».
25. Аттестация комиссияси томонидан «Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас» деб хулоса берилган педагог ходимлар малака оширишга юборилади ва бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
26. Қайта аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси томонидан педагог ходимга яна «Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас» деб хулоса берилса, у ҳолда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ бекор қилинади.
27. Педагог ходимлар аттестация жараёнида узрли сабабларга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарларининг маълумотномаси) кўра иштирок этмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Педагог ходимлар аттестация жараёнига узрли сабабларсиз келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
28. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.
29. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
5-боб. Аттестация натижалари юзасидан шикоят қилиш
30. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог ходимлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда шикоят қилишлари мумкин.
31. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида педагог ходимларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан ҳудудий бошқармаларда беш кишидан иборат таркибда ташкил этилади.
32. Апелляция комиссияси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлимлари, касаба уюшмаси вакили, ҳудудий бошқармалардан ушбу соҳага масъул ходимлардан иборат таркибда тузилади.
33. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.
34. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида комиссия фаолиятига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни ҳам жалб этиши мумкин.
35. Апелляция комиссияси йиғилиши комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
36. Педагог ходимларнинг шикоятлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Педагог ходимлар апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этишга ҳақли.
37. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестациядан ўтказиш ҳақида қарор чиқаради.
38. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог ходимга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан бир кун муддатда тақдим этилади.
39. Апелляция комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_________________________________________________комиссиясининг _____ йил «___» _________ куни бўлиб ўтган йиғилишининг ____-сон
(комиссия номи ёзилади)
Қ А Р О Р И
Раислик қилувчи:
__________________________________________
— комиссия раиси
Иштирок этганлар:
__________________________________________
— комиссия раисининг ўринбосари
__________________________________________
— комиссия аъзоси
__________________________________________
— комиссия аъзоси
__________________________________________
— комиссия котиби
Т/р
Таълим муассасасининг номи ёки рақами
Педагог ходимнинг
Меҳнат фаолияти самарадорлиги
Малака синовлари
Суҳбат натижаси
Ўртача умумий балл
Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори
фамилияси
исми
отасининг исми
Комиссия раиси
________________________
Комиссия раисининг ўринбосари
________________________
Комиссия котиби
________________________
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА