2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сонли «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини, шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 август,
699-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 699-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ҳамда ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатларни жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш»;