Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сон
қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
1. 5-банднинг
биринчи хатбошидаги «уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилган декларацияси билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин.
еттинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдори» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти»
жадвалининг:
4 ва 5-позициялари чиқариб ташлансин;
9-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 8-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.