1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2020 ― 2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришнинг асосий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар бадал пули ташкилот фаолияти йўлга қўйилган кундан бошлаб 5 йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда мазкур қарор билан тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари қурилишини белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда белгиланган мактабгача таълим ташкилотлари таъминоти учун зарур маблағларни ажратилишини назарда тутсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги стандартларини қўллаган ҳолда, қатъий намунавий лойиҳага асосланади;
ташқи муҳандислик алоқа тармоқлари ва ички автомобиль йўллари, бунёд этилаётган объектлар ҳудудидан ўтувчи сув таъминоти ва оқава сув тармоқлари қурилиши Наманган вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Мактабгача таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги «Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ― буюртмачи этиб белгилансин;
бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) натижасида аниқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 август,
696-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 696-сон қарорига ИЛОВА
2020 ― 2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришнинг