1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда қоракўлчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали сифатли қоракўл тери етиштириш, чўл озуқабоп экинлар уруғчилиги майдонларини ташкил этиш ва яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда қоракўлчилик субъектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида сўнгги йилларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Шу билан биргаликда, бугунги кунда соҳада мавжуд ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Хусусан, наслчилик ишларини янада такомиллаштириш, чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги майдонларини кенгайтириш, соҳада экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва хом ашёлардан тиббиёт мақсадлари учун фойдаланиш аҳволи бугунги кун талабига жавоб бермайди.
Республикада қоракўл зотли қўйлар бош сони ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, наслчилик ишларини илмий асосда такомиллаштириш, қоракўлчилик маҳсулотларини, хом ашёларини чуқур қайта ишлаш ва тиббиёт мақсадлари учун кенг фойдаланиш ҳамда соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2019 — 2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар бош сони, жун ва қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг прогноз параметрлари 1, 1а, 1б-иловаларга мувофиқ;
қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этувчи корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўлча тери етиштириш ва тиббиёт учун ноёб доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қоракўлчилик хом ашёси етказиб бериш корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
яйловлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чўл яйлов ўсимликлари уруғчилиги майдонларини кенгайтириш параметрлари 4-иловага мувофиқ;
наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига кучли озуқалар етиштириш мақсадида талаб этиладиган суғориладиган ер майдонларини ажратиш параметрлари 5-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, «Халқ банки» АТБ билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ белгиланган прогноз параметрлар ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва қоракўлчилик субъектлари кесимида манзилли чора-тадбирларни тасдиқласин ҳамда уларнинг самарали ва тўлиқ ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга 6-иловада назарда тутилган ўрмон билан қопланмаган яйлов ер майдонларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ўрмон хўжалиги ташкилотларидан наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига ажратиб берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси, Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларининг Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Қуйидагилар Илмий-наслчилик тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
юқори наслдор элита синфига мансуб сур, қора ва кўк рангли қоракўл зотли қўйлар отарларини илмий асосда ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
отарларда наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, бунда ранглар бўйича қимматли экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон ва ясси гул типидаги қоракўл қўйлар селекциясига алоҳида эътибор қаратиш;
серпушт қоракўл қўйларни ўзаро жуфтлаш орқали жаҳон мўйна бозорлари талабидан келиб чиқиб, қоракўл терининг рақобатбардош турларини яратиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
етиштирилган юқори маҳсулдор қоракўл қўй ва қўчқорларни аҳоли хонадонларига, деҳқон ҳамда фермер хўжаликларига тизимли равишда етказиб беришни йўлга қўйиш.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Ушбу станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий давлат ҳокимиятиорганларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
5. Белгилансинки, 2019 — 2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
6. Республикада қоракўлчилик соҳасида наслчилик селекция ишларини такомиллаштириш, жаҳон бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош қоракўл териси ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан фоиз тўловларисиз қайтариш шарти билан 7 йил муддатга 2019-2020 йилларда ажратиладиган 50 млрд сўм;
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо ташкилотларнинг ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
инқирозга учраган яйлов ер майдонларини тиклаш, чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонлари ва маданий яйловзорларни ташкил этиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.11.00 Техник ва ем-хашак экинлари]
чорва моллари учун қишлов мавсумида кучли озуқа захирасини яратиш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
соҳада ресурс тежамкор ускуналар сотиб олиш ва озуқа цехлари (гранулятор)ни ташкил этиш ҳамда қоракўлчилик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини сотиб олишни молиялаштириш;
узоқ чўл ҳудудларида сув чиқариш иншоотларини барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш ва модернизация қилиш;
соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни олиб келиш ҳамда жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши, стажировка ўташи, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
каврак етиштириш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, ресурс тежовчи ускуналар ва замонавий технологиялар харид қилинишини молиялаштириш;
каврак ўсимлиги кўчати ва уруғини сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
сув чиқариш иншоотларини барпо этиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон)
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига юклатилган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
8. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағни тижорат банклари орқали қоракўлчилик субъектларига 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 5 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада кредит сифатида ажратиш ҳақидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-224-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 07/22/224/0349-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси билан биргаликда қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган ноёб дори воситалари — иммунитетни тикловчи «Тимоптин инъекцияси» ва камқонликда қўлланиладиган «Эритим» препаратларини ишлаб чиқаришни 10 бараваргача ошириш чораларини кўрсин ва ушбу мақсад учун талаб этиладиган маблағлар ажратилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
11. Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган Кардин ва Афлан дори воситаларининг клиник синовларини олиб бориш ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу ишланмаларни грант маблағлари билан таъминласин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
бош сони, генофондини сақлаш ва такомиллаштириш, наслчилик-селекция ишлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юзасидан даврий мониторинг ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширади;
генофондини сақлаш, бошқа зотли қўйлар билан чатиштирмаслик ҳамда бириктирилган ер (яйлов) майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида зарур тавсиялар беради.
13. Наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига қарашли яйловларни туман ҳокимлиги захирасига олиш, шунингдек, бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериш Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг розилиги билан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Самарқанд вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда Самарқанд вилояти «Чорванасл» марказини Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 47-уй манзилида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур бандда кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда қабул қилиниши ва топширилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, илмий-амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурлари ва илмий мавзуларни шакллантиришда ветеринария, қоракўлчилик ва чорвачилик соҳасида юқори сифатли ветеринария воситалари, наслчилик ишларини юритишнинг ҳамда юқори ҳосилдор озуқа экинларининг янги навларини яратиш ва уруғчилигини йўлга қўйишнинг замонавий усул ва технологиялари ишлаб чиқилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси билан биргаликда қоракўлчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 август,
ПҚ-4420-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига 1-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар бош сонини кўпайтиришнинг
прогноз параметрлари
(минг бош)
Т/р
Ҳудудлар номи
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2018 йилга нисбатан кўпайиш
бош сони
фоизда
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
327
347
382
412
85
126
2.
Бухоро вилояти
1839
1968
2125
2306
467
125
3.
Жиззах вилояти
79
85
92
100
21
126
4.
Қашқадарё вилояти
1701
1812
1947
2118
417
125
5.
Навоий вилояти
1448
1549
1672
1814
366
125
6.
Самарқанд вилояти
431
461
498
540
109
125
7.
Сурхондарё вилояти
45
48
52
56
11
125
Жами:
5870
6270
6768
7346
1476
125,1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига 1а-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда жун ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг
прогноз параметрлари
(тонна)
Т/р
Ҳудудлар номи
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2018 йилга нисбатан кўпайиш
миқдори
фоизда
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
392
416
452
490
98
125
2.
Бухоро вилояти
2553
2731
2935
3199
646
125
3.
Жиззах вилояти
150
161
173
188
38
125
4.
Қашқадарё вилояти
2673
2834
3032
3329
656
125
5.
Навоий вилояти
2867
3068
3312
3577
710
125
6.
Самарқанд вилояти
430
460
494
538
108
125
7.
Сурхондарё вилояти
65
70
75
82
17
126
Жами:
9130
9740
10473
11403
2273
125,1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига 1б-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг
прогноз параметрлари
(минг дона)
Т/р
Ҳудудлар номи
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2018 йилга нисбатан кўпайиш
миқдори
фоизда
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
81,4
87,0
93,9
101,9
20,5
125
2.
Бухоро вилояти
414,8
443,0
478,4
519,1
104,3
125
3.
Жиззах вилояти
2,5
2,7
2,9
3,2
0,7
128
4.
Қашқадарё вилояти
174,5
186,0
200,8
217,9
43,4
125
5.
Навоий вилояти
261,4
279,7
302,0
327,7
66,3
125
6.
Самарқанд вилояти
62,5
66,8
72,1
78,3
15,8
125
7.
Сурхондарё вилояти
6,7
7,2
7,8
8,5
1,8
127
Жами:
1003,8
1072,4
1157,9
1256,6
252,8
125,7
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этувчи корхоналар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўлча тери етиштириш ва тиббиёт учун ноёб доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қоракўлчилик хом ашёси етказиб бериш корхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудудлар
Корхоналар номи
Экспортбоп қоракўлча тери ишлаб чиқариш (дона)
Ноёб доривор восита ишлаб чиқариш учун тимус етказиб бериш (кг)