Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 15 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан, буюраман:
1. Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисида
низомни (рўйхат рақами 552, 1998 йил 30 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 7 августдаги 17-25/367-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 218-сон билан тасдиқланган Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисида
низом (рўйхат рақами 552, 1998 йил 30 ноябрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 ноябрда 218-1-сон билан тасдиқланган Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга 1-сон
ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 552-1, 2000 йил 11 май);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 декабрдаги 218-2-сон «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 552-2, 2013 йил 26 декабрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/7-сон «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 552-3, 2016 йил 5 февраль);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 сентябрдаги 21/9-сон «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 552-4, 2017 йил 26 сентябрь).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ― «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.