toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;
«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)» магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарининг иқтисодиёт реал сектори бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
667-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 667-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига
ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р.

Шифр

Мутахассислик номи

Жами

шу жумладан

грант

контракт

1.

5А233703

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

10

7

3

2.

5А233704

Тижорат банкларини бошқариш

35

10

25

3.

5А233705

Банк ҳисоби, аудити ва назорати

12

5

7

4.

5А230603

Инвестицияларни бошқариш
(банк сектори)

26

6

20

5.

5А230603

Инвестицияларни бошқариш
(реал сектор)

14

4

10

6.

5А230601

Давлат молиясини бошқариш

33

18

15

7.

5А233701

Давлат молиявий назорати ва аудити

10

3

7

8.

5А233706

Суғурта компанияларини бошқариш

10

-

10

9.

5А233707

Пенсия фондларини бошқариш

15

10

5

10.

5А233702

Корпоратив молияни бошқариш

10

2

8

11.

5А230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

25

10*

15

Жами:

200

75

125

Изоҳ. «Давлат молиясини бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.
* Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 667-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)» мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарнинг иқтисодиёт реал сектори бўйича тақсимланиши

Т/р.

Вазирлик, идора
ва корхоналарнинг номи

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

1.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

1

1

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

2

1

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

1

1

-

4.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1

1

5.

«Ўзагросервис» АЖ

1

-

1

6.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

3

-

3

7.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

1

-

1

8.

«Ўздонмаҳсулот» АК

1

-

1

9.

«Навоий КМК» ДК

2

-

2

10.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

1

-

1

Жами:

14

4

10

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 09/19/667/3549-сон)