Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
3. 16-банднинг
биринчи,
учинчи ва
тўртинчи хатбошиларидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» деган сўзлар «Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«17. Ҳисобот баланси уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йил 5 февралдан кечикмасдан:
норуда фойдали қазилмалар бўйича Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига;
рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича — Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этилади.
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган ҳисоботлар ҳисобга олиниб, Давлат геология фондига юборилади.».
иккинчи хатбошидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» деган сўзлар «Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.