1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ («ЎЗБЕКНЕФТьГАЗ») КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» нефт ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 1993 йил 14 январдаги 31-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди.
«Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати («Ўзбекнефтьгаз») концернини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонга биноан ҳамда нефть ва газ саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг нефть ва газ конларини комплекс ўзлаштириш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш, республика халқ хўжалигини нефть, газ ва газ конденсати, шунингдек, уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат жамоаларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, «Ўртаосиёгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси «Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасига ва «Ўртаосиёнефтьгазқурилиш» ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмаси «Ўзбекнефтьгазқурилиш» ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмасига айлантирилсин.
«Ўзбекнефть» ИБ, «Ўзбекгазсаноат» ИБ, «Ўзбекнефтьгазқурилиш» ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмаси таркибига корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 1, 2,3-иловаларга мувофиқ киритилсин.
2. Фарғона газ аппарати заводи, Тошкент «Ўртаосиёгазавтоматика» заводи, шунингдек, Ангрен экспериментал-механика заводи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилсин.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлигига вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар базасида коммунал-маиший ва газ асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил қилишга рухсат этилсин.
3. Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концернига ўз таркибида қуйидагиларни ташкил этиш тавсия қилинсин:
Муборак шаҳридаги, Андижон вилоятидаги Хўжаобод, Қашқадарё вилоятидаги Алан посёлкаларидаги ҳаракатдаги ҳарбийлаштирилган қисмлар ва отрядлар базасида очиқ газ ва нефть фонтанлари пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни тўхтатиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм;
мавжуд газ, нефть саноати ва нефть-газ қурилиши ишчилар таъминоти ва савдо-ишлаб чиқариш корхоналари бошқармалари базасида савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси;
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда ишлаб чиқариш жараёни ниҳоясига етказилган ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари.
4. «Ўзбекнефтьгаз» давлат концернининг юқори бошқарув органи Кенгаш ҳисобланади. У бошқарувни сайлайди, аппаратнинг тузилмасини ва ходимлар сонини, иш ҳақи фондини, ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини ва шартларини белгилайди. Концерн аппаратининг молиявий таъминоти концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган келишув асосида, концерн таркибига кирувчи бирлашмаларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Бошқарув раисига, унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари жорий қилинсин.
Концернга раиснинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин. Бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари концерн Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
5. «Ўзбекнефтьгаз» давлат концернига хўжалик субъектларига, уларнинг идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, газ истеъмоли ҳажмлари, нефть, газ, нефть-газни қайта ишлаш саноати объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, газ қувурларининг қўриқланадиган зоналаридаги ишлар бўйича бажариш мажбурий бўлган хулосалар бериш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концерни қуйидагиларни амалга оширсин:
бир ой муддат ичида Концерннинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан биргаликда концерн таркибига кирувчи ва республика ташқарисида жойлашган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мақоми ва уларга тегишли мол-мулкни белгилаш бўйича келишилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. «Ўзшартномасавдо», республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари белгиланган тартибга мувофиқ «Ўзбекнефтьгаз» концернига моддий ресурсларнинг биркитилган номенклатура бўйича муҳим турларини етказиб бериш юзасидан квоталар ажратишни назарда тутсинлар, концерн таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри, ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатишга, контрактлар тузишга ёрдам кўрсатсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги шартнома асосида «Ўзбекнефтьгаз» давлат концернини транспорт хизмати билан таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекнефтьгаз» давлат концернига зарур алоқа воситаларини ажратсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг ҳуқуқ доирасига кирувчи, «Ўзбекнефтьгаз» давлат концернига қарашли корхоналарнинг ривожланиши ва фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишга кўмаклашсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққуловга юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 13 май,
233-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 233-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекнефть» ИБ таркибига киритилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг
Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги «Главтранснефть» Қозоғистон ва Ўрта Осиё магистраль нефть қувурлари Бошқармасининг Ленинск нефть қувурлари бошқармаси