Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. «Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекциясига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1449, 2005 йил 12 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 02/012-1471-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги РГ-1-7/6-2248-1-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 1/7-сон, 47-сон ва 16-сон «Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекциясига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1449, 2005 йил 12 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.