Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 10-банднинг
иккинчи хатбошисидан ва
20-банддан «, бунда юридик шахс ваколатли вакилининг имзоси у ифодалаётган юридик шахснинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 11-банднинг
биринчи хатбошисидан «рўйхатга олувчининг асосий муҳри ёки рўйхатга олувчи филиалининг муҳри билан тасдиқланадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3.
21-банддан «трансфер-агентнинг асосий муҳри билан тасдиқланадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4.
34-банддан «ва муҳрларининг (юридик шахслар учун)» ва «ва муҳрлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5.
35-банддан «ва муҳрларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.