Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон «Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзгартиришларнинг
2-банди 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
1.
42-банддаги «ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 90-банднинг
биринчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.