Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 14 октябрдаги 79-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2837, 2016 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 45-сон, 526-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг
йигирма бешинчи хатбошисидаги «Давлат ветеринария қўмитасига» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 24-илованинг
номидаги «Давлат ветеринария бош бошқармасига» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.