toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
қарори
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3077-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарори (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 821-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 июль,
2019-49-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сон қарорига
ИЛОВА
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимаги «қарорига мувофиқ» деган сўзлар «қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидан «(ишончли бошқарувчи)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.».
3. 6-банддан «(ишончли бошқарувчи)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг» деган сўзлар «ижарага берувчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.».
7. 11-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 17-банднинг иккинчи хатбошисидан «(ишончли бошқарувчисига)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.».
9. 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар «Тарафларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 16-банддан «(ишончли бошқарувчиси)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. 3, 4, 6 ва 7-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
«Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида
СЎРОВНОМА

‎1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:‎‎
‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Паспорт серияси ва рақами ‎‎
‎‎Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР) ‎‎
‎‎Яшаш жойи ‎‎
‎‎Телефон рақами ‎‎
‎‎Электрон почта манзили ‎‎

‎‎‎2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:
‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Паспорт серияси ва рақами ‎‎
‎‎Яшаш жойи ‎‎
‎‎Телефон рақами ‎‎

‎‎‎3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:
‎‎Кўчмас мулкнинг тури ‎‎
‎‎Жойлашган манзили ‎‎
‎‎Ижарага берилган майдон ‎‎
‎‎Ижарага берилган сана ‎‎
‎‎Ижарага берилган муддат ‎‎
‎‎Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда) ‎‎
‎‎Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда) ‎‎


‎‎‎Ижарага берувчи (вакил):‎


‎‎‎_________
‎(имзо) ‎

‎‎
‎________________________
‎Ф.И.О.‎

____________ (сана)».‎‎

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
«Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА


‎‎‎Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

‎‎Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами: ______________________________________
Ижарага берувчининг Ф.И.О.:_________________________________‎‎

__________________________________‎‎

Ижарага берувчининг яшаш жойи:_____________________________ _________________________________________________________ ‎‎
‎‎Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):______________
‎‎Ижарага олувчининг Ф.И.О.: __________________________________

__________________________________

‎‎Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил «____» _________ Ижара шартномаси амал қилиш муддати: 20__ йил «___» __________
‎‎Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили: ____________________________________
‎__________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.».
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
«Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисида
СЎРОВНОМА

‎1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:‎‎
‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Паспорт серияси ва рақами ‎‎
‎‎Яшаш жойи ‎‎
‎‎Телефон рақами ‎‎
‎‎Электрон почта манзили ‎‎

‎‎‎2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:
‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Паспорт серияси ва рақами ‎‎
‎‎Яшаш жойи ‎‎
‎‎Телефон рақами ‎‎

‎‎‎3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:
‎‎Кўчмас мулкнинг тури ‎‎
‎‎Жойлашган манзили ‎‎
‎‎Ижарага берилган майдон ‎‎
‎‎Ижарага берилган сана ‎‎
‎‎Ижарага берилган муддат ‎‎
‎‎Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда) ‎‎
‎‎Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда) ‎‎


‎‎‎Ижарага берувчи (вакил):‎

‎‎‎
‎__________
‎‎(имзо)».

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
4-ИЛОВА
«Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА


Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
‎Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

‎‎Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами: ______________________________________
Ижарага берувчининг Ф.И.О.:_________________________________‎‎

__________________________________‎‎

Ижарага берувчинингдоимий рўйхатдан ўтган жойи: ______________ _________________________________________________________ ‎‎
‎‎Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):______________
‎‎Ижарага олувчининг Ф.И.О.: __________________________________

__________________________________

‎‎Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил «____» _________
‎Ижара шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга олинган сана: 20__ йил «___» __________
‎‎Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:____________________________________
‎__________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)