toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ ПОШЛИНАСИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятни тартибга солишнинг бозор механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 мартдан бошлаб юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатишга оид фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг махсус ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади ҳамда қуйидагича тақсимланади:
50 фоиз шаҳар йўловчи ташувчиларини, қишлоқ жойларида алоқа хизматларини ривожлантиришга, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида йўловчиларга хизмат кўрсатишга;
20 фоизгача лицензияланган фаолият шартларига риоя этилишини назорат қилувчи органлар харажатларига ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг аниқ миқдорини ҳар йили тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
қолган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади.
(2-банднинг бирични ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар) га фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом 5-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошлари, юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизмати соҳасидаги корхоналар (ташкилотлар)дан олинадиган давлат пошлинаси миқдорлари ҳамда уларни ўтказиш тартибига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 февраль,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига
ИЛОВА
Транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси
МИҚДОРЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎Хизмат турлари

Пошлиналар миқдори (миллий валютадаги эквиваленти) ‎

‎‎1. Автомобиль траспортида ташувчилар:

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш‎ — 400 АҚШ доллари*
халқаро йўловчилар ташиш‎ — 800 АҚШ доллари*
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро юк ташиш ‎ — 200 АҚШ доллари*
халқаро юк ташиш‎‎ — 200 АҚШ доллари*‎‎

‎‎2. Ҳаво траспортида ташувчилар:

халқаро юк ташиш‎ — 35 000 АҚШ доллари*
халқаро йўловчи ташиш‎ — 7500 АҚШ доллари*

‎‎3. Темир йўл траспортида ташувчилар:

халқаро юк ташиш‎ — 1250 АҚШ доллари*

‎‎4. Халқаро транспорт-экспедиторлик фаолияти – 50 000 АҚШ доллари

(илованинг 5-бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2001 й., 20-сон, 141-модда)
ЭСЛАТМА:
Давлат пошлинаси мулкининг камида 26 фоизи давлат улуши бўлган корхоналар ва ташкилотлардан ундирилмайди.
 LexUZ шарҳи
Эслатма биринчи хат бошининг почта ва телекоммуникацияларга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори билан ўз кучини йўқотган.
Давлат пошлиналари миқдори тегишли транспорт тури, коммутация нуқтаси, порт, узатгич қувватининг бир бирлиги ҳисобидан миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича бир марта тўланади ва кейинчалик уларнинг сони кўпайганда Давлат пошлинаси миқдори қайта кўриб чиқилмайди.
* — тегишли транспорт турининг ҳар биттаси учун
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 йил, 2-сон, 6-модда; 1999 й., 7-сон, 43-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда; 2001 й., 5-сон, 24-модда; 20-сон, 141-модда; 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)