toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси тасдиқланган Регламентнинг бажарилиши назорат қилинишини ва электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларининг ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларига кафолатли уланишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 июль,
610-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 610-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш
РЕГЛАМЕНТИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Регламент электр энергияси, шу жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларига (кейинги ўринларда ягона электр энергетикаси тизими деб аталади) улаш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларга кафолатли уланишини таъминлайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламент ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ, «Иссиқлик электр станциялари» AЖ, «Ўзбекгидроэнерго» AЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) ва электр энергияси ишлаб чиқарувчиларни электр тармоқларига улаш мўлжалланаётган истеъмолчиларга татбиқ этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Бунда ушбу Регламент талаблари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси ишлаб чиқарувчининг янгидан ишга тушириладиган қувватларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
ишлаб чиқарувчининг олдин уланган электр қурилмалари қувватлари кўпайиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқарувчининг олдин уланган электр қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизимига уланиши нуқталари ўзгарган ҳолларда татбиқ этилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш — ишлаб чиқарувчиларнинг қувватларини ягона энергетика тизимига таъсирини ўрганиш;
ихтисослаштирилган ташкилот — тармоқ ҳолатини ҳамда қувват ўтказувчанлигини лаборатория ёрдамида текшириб, баҳоловчи ташкилот;
лойиҳа ташкилоти — ишлаб чиқилган техник шартларга асосан қайта тикланувчи манба қурилмаларини электр тармоқларига улаш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилот;
тармоқ эгаси — кучланишидан қатъи назар, электр узатиш тармоғига эга бўлган корхона ёки юридик шахс;
техник шартлар — муайян қувватларни электр тармоғининг муайян нуқтасига улаш учун зарур техник талаблар санаб ўтилган ҳужжат;
тизим оператори — электр энергиясига бўлган талаб ва таклифга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширувчи юридик шахс;
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатиш ва етказиб бериш учун мўлжалланган электр энергиясини узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш (трансформатор), узатиш, тақсимлаш ҳамда энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ёки салоҳиятли ишлаб чиқарувчи (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчи) — ўз эҳтиёжи ва (ёки) бошқа юридик ёки жисмоний шахсга сотиш учун электр энергияси (қувватлар), шу жумладан, тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси (қувватлар) ишлаб чиқарадиган ёки ишлаб чиқаришни ташкил этиш ниятидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, юридик ёки жисмоний шахс;
ягона электр энергетикаси тизимига улашнинг мақбул нуқтаси — ишлаб чиқарувчининг мавжуд қувватини узатиш учун электр тармоғи хўжалигининг кучланиш даражаси ва ўтказиш қобилияти бўйича мос бўлган ишлаб чиқарувчи жойлашган жойга яқин жойлашган объекти.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, хусусий уйларда электр энергиясини ишлаб чиқарадиган электр қурилмаларини ўрнатган ишлаб чиқарувчилар ушбу Регламентда белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ягона электр энергетикаси тизимига уланиш ҳуқуқига эгадирлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмалари ягона электр энергетикаси тизимининг мақбул нуқтасига уланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзининг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш учун ишлаб чиқарувчи электр тармоқларига уланиш мўлжалланаётган ташкилотдан янги ёки қўшимча энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни улашга техник шартларни олиши шарт.
Олдин уланган электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш нуқтасини ўзгартириш зарур бўлганда ҳам ишлаб чиқарувчи техник шартларни олишга мажбурдир.
Бунда ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
7. Техник шартлар ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси бўйича:
магистрал электр тармоқларига улашда — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ деб аталади) томонидан уларда тегишли ваколатлар мавжуд бўлганда;
ҳудудий электр тармоқларига уланишда — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг тегишли ҳудудий корхонаси (кейинги ўринларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ деб аталади) томонидан;
электр энергияси ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг электр тармоқларига уланишда — электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тегишли корхона, шу жумладан, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (кейинги ўринларда электр энергияси ишлаб чиқарадиган корхона деб аталади) томонидан;
истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланишда — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг (улардан магистрал электр тармоқлари сифатида фойдаланилганда) ва/ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан берилади.
8. Ўз балансида электр тармоқларига эга бўлган истеъмолчилар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг талаби бўйича, улар томонидан белгиланган техник имконият мавжуд бўлганда ўз электр тармоқларига ишлаб чиқарувчиларнинг электр қурилмаларини улашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ягона электр энергетикаси тизимининг қабул қилувчи электр тармоғининг кучланиш синфи ва электр тармоғи хўжалиги объектларига улашнинг мақбул нуқтаси ишлаб чиқарувчининг берадиган мавжуд қуввати қуйидагича бўлганида қабул қилинади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
10 кВт гача — 0,23 кВ;
3 кВт дан 100 кВт гача — 0,4 кВ;
20 кВт дан 2 000 кВт гача — 6 — 10 кВ;
1 000 кВт дан 20 000 кВт гача — 35 кВ;
10 000 кВт дан 40 000 кВт гача — 110 кВ;
20 000 кВт ва ундан юқори — 220 кВ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган кучланиш синфи электр тармоқларига улашга ягона электр энергетикаси тизимининг техник имконияти бўлмаганда, шунингдек, электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига уланишнинг мақбул нуқтасигача узатишда электр энергиясининг технологик йўқотилиши даражаси йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлганда кучланишнинг юқорироқ синфли электр тармоқларига уланишга техник шартлар берилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ишлаб чиқарувчиларнинг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улашга техник шартларни бериш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш, олдин уланган электр қурилмалари қувватларини кўпайтириш ёки уланиш нуқтасини ўзгартириш учун ишлаб чиқарувчи ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электр тармоғи эгасига буюртманома беради, ушбу буюртманома унинг веб сайтида ва/ёки интерактив давлат хизматлари ягона порталида бўлиши керак.
Ягона электр энергетикаси тизимига уланишга буюртманома ЯИДХП ёки истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда жорий этилган «ELEKTR» онлайн платформаси орқали шакллантирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
12. Қуйидаги ҳолларда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариладиган барча электр энергиясидан ўз истеъмоли учун фойдаланилган ва ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаси ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган, шунингдек, ягона электр энергетикаси тизими билан электр алоқаси бўлмаган ҳолларда;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳимоя қурилмалари ўрнатиш орқали ягона электр энергетикаси тизимига электр энергияси бериш имконияти истисно қилинган ҳолда электр энергиясини ёхуд электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўз қурилмаларидан, ёхуд ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларидан истеъмол қилинган ҳолларда техник шартларни олиш талаб этилмайди.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Бунда ишлаб чиқарувчи (маиший истеъмолчилар — аҳоли бундан мустасно):
тармоқлар эгасини электр қурилмаларидан ўз истеъмоли учун электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиш тўғрисида хабардор қилади;
белгиланган тартибда «Ўзэнергоинспекция» билан келишиладиган электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича электр қурилмалари «Ўзэнергоинспекция» томонидан техник кўрикдан ўтказилганидан ва қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) тузилганидан кейин ишга туширади (ушбу Регламентнинг 42-бандида келтирилган ҳоллар бундан мустасно);
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
электр қурилмаларининг зарур техник ҳолати ва электр хавфсизлиги таъминланиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 кВт гача қувватни берадиган ишлаб чиқарувчилар учун электр таъминоти лойиҳасини «Ўзэнергоинспекция» билан келишиш ва «Ўзэнергоинспекция»дан электр қурилмаларидан фойдаланишга далолатнома олиш талаб қилинмайди.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Агар ҳудудий электр тармоғига 20 кВт дан 500 кВт гача қувватли ишлаб чиқарувчи уланса, ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ — тармоқлар эгаси тизим операторини хабардор қилади ва унга уланишга буюртманома нусхасини маълумот учун юборади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
14. 500 кВт дан ортиқ қувватли ишлаб чиқарувчини улашда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ — тармоқлар эгаси тизим операторига буюртманома нусхасини келишиш учун юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. 20 кВт гача қувватли барча ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини улаш мўлжалланаётган электр тармоқлари эгаси буюртманомаси тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида уни ўрганади ва ишлаб чиқарувчига электр тармоғига уланиш учун техник шартларни беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. 20 кВт ва ундан юқори қувватни бериш имкони бўлган барча ишлаб чиқарувчилар учун тармоққа уланишнинг имконияти бўлиши мумкин бўлган вариантлари, шунингдек, кўриб чиқиладиган ҳар бир вариант учун техник шартлар тармоққа уланишни ўрганиш ёки баҳолаш асосида ишлаб чиқилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Тармоққа уланишни баҳолаш бундай ишларни ўтказиш учун ваколатли бўлган ихтисослашган ташкилот (лойиҳа ташкилоти) ёки тармоқларига уланиш мўлжалланаётган ташкилот томонидан бажарилади. Тармоққа уланишни баҳолаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ишлаб чиқарувчининг ҳисобига қопланади.
Электр тармоғи эгаси буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ишлаб чиқарувчига тармоққа уланишни баҳолаш учун ваколатли бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар рўйхатини беради ва/ёки бажариладиган ишлар қийматини кўрсатган ҳолда тармоққа уланишни баҳолаш бўйича ўз хизматларини таклиф қилади.
Ишлаб чиқарувчи тармоқлар эгаси томонидан тақдим этилган рўйхатдан ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш ёхуд лицензияга эга бўлган ва ишларнинг бундай турини бажариш ваколатига эга бўлган бошқа ташкилотни жалб этиш ёки шартнома тузиш асосида тармоқларнинг эгаси хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Уланадиган электр қурилмасининг тармоқ ишининг ишончлилигига бўлиши мумкин бўлган таъсири ва танланган ечим ушбу Регламент талабларига риоя қилинганлиги тармоққа уланишни баҳолашда аниқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Тармоққа улашга буюртманомада кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда тармоқнинг эгаси Тармоққа уланишни баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ёки талаб қилиш қатъий тақиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тармоққа уланишни баҳолаш даври электр тармоғи эгасига ва/ёки ихтисослаштирилган ташкилотга ишлаб чиқарувчидан талаб қилинадиган барча маълумотлар тақдим этилган санадан бошлаб йигирма иш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Тармоққа уланишни баҳолаш натижалари бўйича хулосада, шу жумладан:
тармоққа уланиш учун техник ечимлар таҳлили;
тармоққа уланишнинг мўлжалланаётган нуқталарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг техник тавсифлари;
ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарадиган энергия қурилмасига қўйиладиган техник талаблар ва ишлатиш талаблари;
қувватларнинг ягона электр энергетикаси тизимига балансини таъминлаш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш (юклама жадвалини тартибга солишда иштирок этиш ва шу кабилар) юзасидан энергия ишлаб чиқарувчи энергия қурилмасига қўйиладиган талаблар;
тармоққа улаш учун зарур бўлган электр тармоғи хўжалиги объектларини қуриш учун харажатларни (ишлаб чиқарувчининг ёки электр тармоғи эгасининг талаби бўйича) баҳолаш ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тармоққа уланишни баҳоловчи ташкилот тармоққа уланишни таъминлаш ва ягона электр энергетикаси тизими учун салбий оқибатларсиз ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарувчи қурилмасини ишлатиш учун зарур ҳисоб-китобларни (хавфсизликнинг таҳлили, ягона электр энергетикаси тизимининг динамик ва турғун барқарорлиги, қувватлар оқимлари ҳисоб-китоби, қисқа туташувлар режимлари, реактив қувватни бошқариш, электр энергияси сифати параметрларини аниқлаш ва шу кабилар) бажариши зарур.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тармоққа уланишни баҳолашда электр тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли режаси ҳам ҳисобга олинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Агар баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқарувчининг уланадиган электр қурилмалари параметрлари электр тармоғининг чегаравий параметрлари ошишига олиб келмаса, унга уланиш мўлжалланаётган тармоқлар эгаси юқорида кўрсатиб ўтилган натижалар олинган пайтдан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
500 кВт ва ундан ортиқ қувватни беришда — тизим операторига буюртманомалар нусхасини ва баҳолаш натижаларини келишиш учун юборади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
20 кВт дан 500 кВтгача қувватни беришда — ишлаб чиқарувчига ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларига уланишга техник шартларни беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизим оператори буюртманомани ҳамда баҳолаш натижаларини улар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқади, ушбу уланишни келишади ёки уланиш мўлжалланаётган тармоқлар эгасига хулосани юборган ҳолда асосланган рад жавобини беради.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Уланиш мўлжалланаётган тармоқлар эгаси тизим операторининг хулосаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ишлаб чиқарувчига ушбу уланиш тизим оператори билан келишилган ҳолда ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларига уланишга техник шартларни беради ёки тизим оператори билан келишилмаганда ишлаб чиқарувчининг электр қурилмалари тармоғига уланишга асосланган рад жавобини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Техник шартларда уланишнинг мақбул нуқтаси тармоққа уланиш учун бажарилиши зарур бўлган ишлар (тармоқни кенгайтириш ва/ёки унинг ўтказиш қобилиятини кўпайтириш) ҳисобга олинган ҳолда, баҳолаш якунлари бўйича берилган хулосадаги таклиф қилинган вариантлардан электр тармоқлари эгаси ишлаб чиқарувчи билан биргаликда танланади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқарувчи баҳолаш якунлари бўйича таклиф этилган уланишнинг бошқа вариантини танлаш мақсадида ушбу танловни иқтисодий асослаб электр тармоқлари эгасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Ушбу ҳолатда электр тармоқлари эгаси ишлаб чиқарувчининг мурожаати олинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида ишлаб чиқарувчига уланишнинг мақбул нуқтаси қайта кўриб чиқилиши ҳисобга олинган ҳолда электр қурилмаларига уланишга техник шартларни беради ёки ишлаб чиқарувчига уланишнинг мақбул нуқтасини ўзгартириш бўйича асосланган рад жавобини юборади.
25. Техник шартларда:
янгидан уланадиган ёки қўшимча қувватни беришга рухсатнома;
ишлаб чиқарувчининг электр қурилмалари тармоққа уланиш нуқтаси;
ишлаб чиқарувчининг электр қурилмалари тармоққа уланиши учун қуриладиган электр узатиш ҳаво ёки кабель тармоқларининг кучланиш синфи;
айрим ҳолларда — ташқи электр таъминоти схемасининг вариантларини ишлаб чиқиш зарурлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ягона электр энергетикаси тизимининг барқарорлик шартларига суткалик юкламаларни қоплаш жадвалини тартибга солишда иштирок этиш бўйича асосланган талаблар;
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
қисқа туташув токларининг ҳисоблаб чиқилган миқдори, релели ҳимояга, автоматикага, алоқага, ортиқча кучланишдан изоляция қилиш ва ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар;
уланиш нуқтасида кучланишнинг нормал даражасини сақлаш учун реактив қувватни компенсация қилиш бўйича талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқарувчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ягона электр энергетикаси тизимининг электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграциялаш зарурлиги билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олишга қўйиладиган талаблар;
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
етказиб бериладиган электр энергияси сифатига қўйиладиган талаблар;
давлат стандартларига мувофиқ барқарорлаштирувчи қурилмаларни ва электр энергияси сифати назорати асбобларини ўрнатишга қўйиладиган махсус талаблар;
ҳимоя автоматикаси воситаларига ёки авария вазиятларида ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмаларини узиш қурилмаларига қўйиладиган ўзига хос талаблар;
ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ишлатишни ташкил этиш бўйича талаблар;
лойиҳалаштириш ва ишларни бажаришнинг амалдаги нормалари ҳисобга олинган ҳолда техник шартларга амал қилиш муддати кўрсатилади.
Айрим ҳолларда техник шартларга ушбу уланиш билан боғлиқ бўлган бошқа техник талаблар ҳам киритилиши мумкин.
26. Агар техник шартларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин тармоққа уланиш учун зарур бўлган электр тармоқ хўжалиги объектларини қуриш бўйича ишлар бажарилмаган бўлса, техник шартлар ўз кучини йўқотади.
27. Тармоғига ишлаб чиқарувчини уланиши мўлжалланаётган тармоқлар эгаси техник шартларни бермаган ёки уларни беришда ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолларда ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ишлаб чиқарувчининг ягона электр энергетикаси тизимига уланиши билан боғлиқ электр тармоғи хўжалигининг янги объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
29. Техник шартлар талабларини бажариш ишлаб чиқарувчилар, лойиҳа, қурилиш-монтаж ва созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар техник шартлар берилган санадан бошлаб уч йил ўтгандан кейин ягона электр энергетикаси тизимига уланиш учун инфратузилмани қуриш бошланмаса, техник шартлар ўзининг ҳуқуқий мақомини йўқотади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари бўйича қурилаётган электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича объектларга нисбатан ушбу талаб татбиқ этилмайди.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ёки бошқа ваколатли давлат органи томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича электр энергетикаси объектлари қуриш учун танлов эълон қилинганда танлов ҳужжатларига:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича корхонанинг жойлашган жойи, тури ва қуввати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, унинг бошқа асосий параметрлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ягона электр энергетикаси тизимига уланишнинг мақбул нуқталари тўғрисидаги маълумотлар ва электр қурилмаларига уланиш бўйича бошқа зарур маълумотлар;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ электр қурилмаларига уланишга техник шартлар илова қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ёки бошқа ваколатли давлат органи ягона электр энергетикаси тизимига уланишнинг мақбул нуқталари тўғрисидаги техник шартлар ва маълумотлар танлов ҳужжатларида мавжуд бўлишини таъминлаш учун жавоб беради.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов ҳужжатларини тайёрлашга харажатлар электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича электр энергетикаси объектлари қурилишининг қийматига киритилиши ва танлов ҳужжатларида кўрсатиладиган шартларда танлов ғолиби томонидан қопланиши керак.
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ишлаб чиқарувчиларнинг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
32. Лойиҳа ташкилоти улаш лойиҳасини:
техник шартларни берган ташкилот билан;
35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқарувчиларнинг электр қурилмаларига улашда — «Ўзэнергоинспекция» билан;
0,4 — 6 — 10 кВ кучланишли электр тармоқларига улашда — «Ўзэнергоинспекция»нинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишади.
33. Якка тартибдаги уйда яшайдиган жисмоний шахс ҳисобланган ишлаб чиқарувчининг 0,23 — 0,4 кВ кучланишли электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда улаш лойиҳасини «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишиш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Техник шартларни берган ташкилотлар ва «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бўлими у келишиш учун тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида улаш лойиҳасини келишадилар ёки уни келишишни рад этадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Улаш лойиҳасининг техник шартлар ҳамда электр ускуналарини тузилиш қоидалари талабларидан четга чиқиши ушбу лойиҳани келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра улаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Улаш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар лойиҳа ташкилоти томонидан бартараф этилгандан кейин такроран кўриб чиқиш ва келишиш улаш лойиҳаси келишиш учун такроран тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ишлаб чиқарувчиларнинг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Техник шартлар талаблари бажарилгандан кейин ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улашнинг ишга тушириш схемаси тузилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Ишга тушириш схемаси ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг уланадиган электр қурилмаларини эксплуатация қиладиган ташкилот томонидан тузилади.
38. Ишга тушириш схемаси ишлаб чиқарувчининг электр қурилмалари уланадиган электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оператив бошқарувдаги ва тизим операторининг юритишидаги 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига улашда ишга тушириш схемаси қўшимча равишда тизим оператори билан келишилади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ниҳоясига етгач, ишлаб чиқарувчи уланадиган электр қурилмаларининг тайёрлигини техник кўрикдан ўтказиш учун тармоқларига уланадиган ташкилотга мурожаат қилади.
Тармоқларига уланадиган ташкилот ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция»ни ёки унинг ҳудудий бошқармасини уланадиган электр қурилмаларининг тайёрлигини текшириш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, техник кўрикдан ўтказиладиган санани ишлаб чиқарувчига маълум қилади.
Бунда техник кўрикдан ўтказиш санаси мурожаат қилинган санадан ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Техник кўрикдан ўтказиш кунида «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатли вакили, шунингдек, тармоқларига уланадиган ташкилотнинг вакили жойнинг ўзига чиқиб, ишлаб чиқарувчи билан биргаликда ишлаб чиқарувчининг янги ишга тушириладиган электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда техник шартлар талаблари бажарилишини, белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини, тайёрланган эксплуатация ходимлари ва тегишли ҳужжатлар мавжудлиги бўйича техник кўрикдан ўтказади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича бир кун муддатда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига топширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Якка тартибдаги уйда яшайдиган жисмоний шахс ҳисобланган ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини 0,23 — 0,4 кВ кучланишли электр тармоқларига улашда техник шартларнинг бажарилишини техник кўрикдан ўтказиш ва электр тармоқларига улаш тармоқлар эгасининг ваколатли вакили томонидан «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлмаган тақдирда, далолатнома асосида 3-иловага мувофиқ у расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармаси ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун далолатнома расмийлаштирилади (ушбу Регламентнинг 42-бандида келтирилган ҳолат бундан мустасно).
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Техник шартлар талаблари бажарилмаслиги, электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда амалдаги нормалар ва қоидалардан четга чиқилганлиги, тайёрланган эксплуатация ходимлари ва зарур ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёр эмаслиги тўғрисида далолатнома берилишига асос ҳисобланади. Бошқа сабабларга кўра истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисида далолатнома тузиш тақиқланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан кейин электр қурилмаларини ишлатишга далолатнома расмийлаштириш такрорий мурожаат тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
46. Такроран кўриб чиқишда рад этишнинг асосланишида олдин баён қилинмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга далолатнома у берилган кунда ишлаб чиқарувчига юборилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш ишлаб чиқарувчининг уланадиган электр тармоғи эгасига буюртманомаси бўйича амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш, электр энергиясини етказиб бериш шартномасини тузиш ва ягона электр энергетикаси тизимига улаш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Улаш схемасини текшириш ва ишлаб чиқарувчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш янги ишга тушириладиган энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмалари ишга туширилишига далолатнома олингандан кейин ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари, тармоқларига уланадиган ташкилот томонидан ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бажарилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ягона электр энергетикаси тизимига электр энергиясини етказиб беришга шартнома ишлаб чиқарувчи билан тармоқларнинг эгаси ўртасида тузилади.
Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини истеъмолчининг электр тармоқларига улашда электр энергияси етказиб беришда шартнома тузиш тартиби улаш схемасидан келиб чиқиб, бевосита техник шартларда белгиланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги турар жойини 0,23 — 0,4 кВ кучланишли электр тармоқларига улашда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш ва пломбалаш тармоқлар эгаси томонидан амалга оширилади.
Электр энергиясини етказиб бериш учун шартнома тузиш, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш ва пломбалаш, тармоқларнинг эгаси томонидан таъминланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Электр энергиясини етказиб беришга шартнома Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган намунавий шакл бўйича тузилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмаларини улаш ва ягона электр энергетикаси тизимига қувватларни бериш:
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
ушбу Регламентнинг 38-бандига мувофиқ келишилган ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмаларини улашнинг ишга тушириш схемаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Регламентнинг 42-бандида келтирилган ҳолатдан ташқари электр қурилмаларини ишлатишга далолатнома мавжуд бўлганда;
(53-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
ишлаб чиқарувчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари текширилган ва пломбаланганда;
ушбу Регламентнинг 52-бандига мувофиқ тузилган электр энергияси етказиб беришга шартнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, лойиҳани ягона электр энергетикаси тизимига улашни келишиш, энергия ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга далолатнома бериш, шунингдек, ишлаб чиқарувчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш ва пломбалаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
55. Ишлаб чиқарувчиларнинг энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмаларини эксплуатация қилиш Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентига
1-ИЛОВА
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Ҳаракатлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ишлаб чиқарувчи

Техник шартларни бериш учун тармоқлар эгасига буюртманома бериш.

Заруратга кўра

2-босқич

«ҲЭТ» АЖ

(20 кВт гача)

Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ўрганиш ва ишлаб чиқарувчига электр тармоғига уланиш учун техник шартларни бериш.

Беш иш куни мобайнида

«ҲЭТ» АЖ

(20 кВт дан 500 кВт ни ҳам ўз ичига олган қувватга эга бўлган ишлаб чиқарувчини улашда)

Уланишга буюртманома нусхасини хабардор қилиш учун тизим операторига юбориш. Тармоққа улашни баҳолаш учун сертификатлаштирилган ташкилотни белгилаш.

Бир иш кун мобайнида

Тармоқлар эгаси (500 кВт дан ортиқ қувватга эга бўлган ишлаб чиқарувчини улашда)

Уланишга буюртманома нусхасини келишиш учун тизим операторига юбориш. Тармоққа уланишни баҳолаш учун сертификатлаштирилган ташкилотни белгилаш.

Уч иш кун мобайнида

3-босқич*

Тизим оператори

Ишлаб чиқарувчининг буюртманомасини кўриб чиқиш, келишиш ёки асосланган рад жавобини тармоқлар эгасига тақдим этиш.

Беш иш кун мобайнида

4-босқич

Ихтисослаштирилган ташкилот

Тармоққа уланишни баҳолаш ва хулосани тармоқлар эгасига тақдим этиш.

Йигирма иш куни мобайнида

5-босқич

Тармоқлар эгаси

Баҳолаш якунлари бўйича берилган хулосадаги таклифлардан улаш вариантини ишлаб чиқарувчи билан келишиш.

Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини улаш учун техник шартларни бериш.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида

6-босқич

Махсус лойиҳа ташкилоти

Ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома бўйича электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Улаш лойиҳасини техник шартларни берган ташкилотга ва «Ўзэнергоинспекция»га келишиш учун юбориш.

Шартномада белгиланган муддатларда

7-босқич

Техник шартларни берган ташкилот,

«Ўзэнергоинспекция»

Улаш лойиҳасини келишиш.

Беш иш кун мобайнида

8-босқич

Ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг уланадиган электр қурилмаларини ишлатадиган ташкилот

Ишга тушириш схемасини тузиш.

Ишга тушириш схемасини тармоқлар эгаси ва тизим оператори билан келишиш.

Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.

Уланадиган электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда техник шартлар талаблари бажарилишини ва белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш тўғрисида тармоқлар эгасига мурожаат юбориш.

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатларда

9-босқич

Тармоқлар эгаси ва «Ўзэнергоинспекция»

Ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб техник кўрикдан ўтказиш санасини ишлаб чиқарувчига маълум қилиш.

Икки иш куни мобайнида

10-босқич

«Ўзэнергоинспекция», тармоқлар эгаси ва ишлаб чиқарувчи

Техник кўрикдан ўтказиш.

Томонлар келишган муддатларда, лекин мурожаат қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда

11-босқич

«Ўзэнергоинспекция»

3-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома расмийлаштириш.

Бир иш куни мобайнида

12-босқич

Ишлаб чиқарувчи, тармоқлар эгаси

Ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси бўйича улаш схемасини текшириш, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва электр энергияси етказиб беришга шартнома тузиш.

Уч иш кун мобайнида

Изоҳ.
* 20 кВт дан 500 кВт ни ҳам ўз ичига оладиган қувватга эгалик қилувчи ишлаб чиқарувчини улашда чиқариб ташланади.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчини «ИЭС» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тармоқларига улашда тизим операторига буюртманомалар нусхалари юборилмасдан «ҲЭТ» АЖ билан келишиш зарур.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентига
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)

_____________________________________________
‎(уланиш мўлжалланаётган электр _____________________________________________
‎тармоқлари эгасига)

АРИЗА

____________________________________________________________________________________________
‎(юридик шахс учун — ишлаб чиқарувчининг номи/жисмоний шахс учун Ф.И.О.)

_____________________________________________________________________нинг электр қурилмаларини Сизнинг электр тармоқларингизга улаш учун техник шартларни беришингизни сўрайман.
1. Ишлаб чиқарувчини тавсифлайдиган маълумотлар:_________________________________________________

(қувват ва кутилаётган

____________________________________________________________________________________________
‎йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш, техник тавсифлар, паспорт маълумотлари, ____________________________________________________________________________________________
‎жойлашган жойи (аҳоли пункти билан боғлиқ ҳолда картография материали), лойиҳалаштириш, ____________________________________________________________________________________________
‎қуриш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, иш режими ва энергия тизимининг ____________________________________________________________________________________________
‎суткалик жадвалини тартибга солишда иштирок этиш имконияти).

2. Бир вақтнинг ўзида ____________________________________________________________________ даврида

(суткалар, мавсумий, энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни

_______________________________________________________ истеъмолчи режимида ишлашга рухсат бериш

таъмирлаш вақтида ва шу кабилар)

3. Истеъмолчини тавсифлайдиган маълумотлар:
‎истеъмол қилинадиган қувват _____ кВт;
‎электр таъминоти ишончлилиги бўйича электр қабул қилгичларнинг тоифавийлиги: _______________.
‎Ишлаб чиқарувчи _____________________________________________________________________________

(Ф.И.О., ишлаб чиқарувчи ваколатли шахснинг лавозими, имзоси)

Алоқа қиладиган шахс: Ф.И.О. ________________________________________‎‎
телефони: ____________________________
Изоҳ. 2-банд истеъмолчининг режимида ишланган тақдирда тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентига
3-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА

20____ йил «____» ___________даги ____-сон

Ушбу далолатнома

___________________________________________________________________________________

(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажарган ташкилот номи)

___________________________________________________________________________________

__(лавозими)___________________________(Ф.И.О.)_________

қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини бажарган ташкилотнинг ЯИДХП орқали юборган 20____ йил ____ ___________даги ____сон сўровнома маълумотларига мувофиқ истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)

_____________________________________________________________________

________(лавозими)__________________________________(Ф.И.О.)

ёки электр қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили _______________________

(Ф.И.О.)

иштирокида «Ўзэнергоинспекция» масъул ходими _______________________________________

(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари:

_________________________________________________________________________________________

(электр қурилмалари номи, электр таъминот манбалари)

1.1. Электр қурилмалари таркиби ва тавсифи:

_________________________________________________________________________________________

(тури, қуввати, кучланиш, сони)

1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар 20____ йил «____» ___________да ______-сон билан

_________________________________________________________________________________________

(техник шартлар берган ташкилот номи)

томонидан кВА (кВт) қувватга уланиш учун берилган.

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси _____________________________________________________

(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)

________________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа «Ўзэнергоинспекция» билан ______________________________________________

(лойиҳани келишув рақами ва санаси)

келишилган ва электр қурилмалари тармоқларига уланаётган ташкилот томонидан кўриб чиқилган ________________________________________________________________________________

(ташкилотнинг номи) (лойиҳани кўриб чиқиш рақами ва санаси)

1.2.3. Электр-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишлари ва синовлар ______________________________________________________________ томонидан амалга оширилган.

(ташкилот номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати)

1.2.4. Созлаш — ишга тушириш ҳужжатлари ва синовлар (ўлчовлар) ЭҚТҚ, ХТҚ талабларига мувофиқлиги

___________________________________________________________________________________

2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди.

2.1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича:

_________________________________________________________________________________________

(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалари эгасининг номи (тегишлиси тагидан чизилсин))

2.1.2. Электр хўжалиги учун жавобгар шахс ___________________________________________

__(лавозими)__________________(Ф.И.О.)___________

20____ йил «____» __________даги _____-сон буйруқ билан тайинланган.

У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовдан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил «____» ___________да ўтиб, унга _____ В электр қурилмаларида ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича ______ гуруҳ берилган.

2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги __________________

2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги ______________________

2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):

тасдиқланган принципиал электр схемаси ___________________________________;

лавозим йўриқномалари __________________________________________________;

эксплуатация бўйича йўриқномалар ________________________________________;

нарядлар бланкалари _____________________________________________________;

2.1.6. Журналларнинг мавжудлиги (бор, йўқ):

ТЭКК ва ХТК бўйича билим синови ________________________________________;

электротехник ходимларга кўрсатмалар бериш _______________________________;

тезкор журнал ___________________________________________________________;

ҳимоя воситаларининг ҳисоби ва ҳолати _____________________________________;

электр ускуналарнинг камчилиги (носозлиги) ________________________________;

2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспорт (сертификат) _______________________

2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати

2.2.1. Ёнғинга қарши хавфсизлик воситалари билан таъминланиши ______________

2.2.2. Ўлчов асбобларининг ҳолати _________________________________________

2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати ___________________________________

2.2.4. Электр қурилмали хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларининг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги _______________________________________________________

2.2.5. Кабел ва ҳаво линияларининг техник ҳолати _____________________________

2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати ________________________________________________________________________

2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати _________________________________________________________________________________________

(тури, ишлаб чиқарган завод рақами)

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари ___________________________________

2.2.9. Куч трансформаторлари ____________________________________

2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)

3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса

_________________________________________________________________________________________

«Ўзэнергоинспекция» масъул ходими

___________________________________________________________________________________

__(ҳудудий бошқарма номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

ҲЭТК

___________________________________________________________________________________

__(ҳудудий филиал номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

Пудрат ташкилоти раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

___________________________________________________________________________________

__(ташкилот номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

Пудрат ёки электр қурилмаси эгасининг муҳри ўрни (жисмоний шахслар учун)

___________________________________________________________________________________

_____(ташкилот номи, лавозими) _______________________________ (Ф.И.О. телефон рақами)_______

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2019 й., 09/19/610/3459; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)