1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотдан эркин фойдаланишнинг замонавий ва шаффоф механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 августдан бошлаб жойларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришни ҳамда ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 июль,
599-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришнинг шаффоф механизмини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча тарқатилмасдан турган ерлар — қишлоқ хўжалиги мақсадига мўлжалланган, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларга вақтинча тарқатилмаган (захира ерлар) суғориладиган ёки лалмикор экин ерлар, боғзорлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа кўп йиллик мевали дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар эгаллаган ерлар;
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа субъектлар;
очиқ электрон харитаси — қишлоқ хўжалиги геопортали.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдгаи 330-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
3. Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат ахборот ресурси ҳисобланади ва ундан тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
4. Ер кадастрига доир ахборотлар ўзининг шаклига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
5. Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборотга қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ер участкасига оид ахборот киради, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги шахсий идентификациясиз маълумотлар бундан мустасно, ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фойдаланадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
6. Очиқ ер кадастрига доир ахборотга бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ахборот киради ва ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда барча юридик ва жисмоний шахслар фойдаланадилар.
2-боб. Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш ва янгилаб бориш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
7. Қуйидагилар ер кадастрига доир ахборот шакллантирилиши учун масъул ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари (кейинги ўринларда Сув хўжалиги органлари деб аталади);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда Қишлоқ хўжалиги органлари деб аталади);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
г) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (кейинги ўринларда фермерлар кенгашлари деб аталади).
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
8. Ер кадастрига доир ахборотни «Агроплатформа» ахборот тизими бўйича шакллантириш, янгилаб бориш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
9. Ер кадастрига доир ахборотда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан:
ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, майдони, ер тоифалари ва турлари;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
б) сув хўжалиги органлари томонидан:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;
суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари;
в) қишлоқ хўжалиги органлари томонидан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик]
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.]
мавжуд боғлар, токзор, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;
вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;
г) фермерлар кенгаши томонидан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;
фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар;
д) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан:
(9-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети) ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдгаи 330-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет жаҳон ахборот тармоғи]
10. Ер кадастрига доир ахборот қишлоқ хўжалиги геопорталига доимий равишда киритилиб ва янгиланиб борилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
11. Тақдим этилган ер кадастрига доир ахборот ягона электрон ахборот маркази томонидан умумлаштирилган ҳолда уч иш куни мобайнида вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтига киритиш учун электрон шаклда тақдим этиб борилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
12. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) лар ҳокимликларига ахборотлар ягона электрон ахборот марказидан ер кадастрига доир янги ахборот тушганидан сўнг уч иш куни давомида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлайдилар.
Бунда:
ер кадастрига доир ахборотдан ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан фойдаланиш;
очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.01 Давлат сири]
13. Давлат сирлари ҳисобланган ер кадастрига доир ахборотни шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши шарт, бунда:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
ахборот махфийлик даражаси бўйича шакллантирилган, ер кадастрига доир очиқ ахборотдан фойдаланиш юқори даражада енгиллаштирилган бўлиши;
ахборот тўлиқ ва ишончли тайёрланиши, ер участкасининг ҳозирги ҳолати акс эттирилиши, ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мос бўлиши керак.
3-боб. Ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
14. Ер кадастрига доир ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда, қишлоқ хўжалигига илғор агротехнологияларни, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилишда;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик]
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда, ер ҳисоботини ва давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантиришда, қишлоқ хўжалик экинлари ва мевазорлар майдонларида кўчатларнинг тўлиқ экилиши мониторингни олиб боришда, қишлоқ хўжалик экин майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этишда, парваришланаётган қишлоқ хўжалиги экинлари ва мевазорлардан дастлабки кутилаётган ҳосилни чамалашда, ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таҳлил қилишда;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган замонавий илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муомалага киритиш, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда берилишини ташкил этишда.
б) вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятларни ўрганиш, ушбу ерларда пахта-ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш бўйича;
ер участкасининг жойлашган жойи, унга олиб келадиган йўллар, ер турлари (суғориладиган, лалмикор ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар) майдони тўғрисидаги;
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитет) ва шўрланганлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, унинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари, суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос усули), тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатҳи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишда.
15. Ушбу Низом талаблари бузилганлигида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш, янгилаб бориш ва фойдаланиш
I. Ер кадастрига оид ахборотни қишлоқ хўжалиги геопортали орқали шакллантириш ва янгилаб бориш
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари
ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари;
тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети), сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;
суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;
тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;
мавжуд боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);
мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;
вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;
фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;
фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар.
Доимий ҳар чоракда биринчи ойнинг 5 санасига янгилаб борилади
Ер кадастрига доир ахборотни умумлаштиради ва вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига электрон шаклда тақдим этиб боради.
Ҳар чоракда биринчи ойнинг 5-кунигача янгилаб борилади
3-босқич
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий веб-сайтлари
Ер кадастрига доир ахборот тушганидан сўнг ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради, бунда: фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши имкониятини яратади.
3 иш куни мобайнида
II. Ер кадастрига оид ахборотлардан фойдаланиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2019 й., 09/19/599/3444-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)