toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш, олий таълим муассасаларига қабул жараёнини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:
а) 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб:
абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилиши;
олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши;
б) 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларнинг умумий чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
572-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 186 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони давлат бошқарувчи органлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида аниқланади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«абитуриент — белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор»;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «, махсус сиртқи» сўзлари чиқариб ташлансин, «1 августдан 15 августгача бўлган муддатда» сўзлари «июль — август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:
«Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг, икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Абитуриент учун ушбу сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди»;
г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади»;
д) 10, 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
12. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади»;
е) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда вазирлик ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади»;
ж) 18-банддаги «тариқасида,» сўзидан кейин «бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари,» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ҳар йили 15 июндан 15 июлгача абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказиш ва абитуриентларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида абитуриентнинг қайд варақаси ҳамда эслатмани бериш»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Давлат тест марказининг махсус дастури ҳамда қайд дафтарларига киритиш»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«таълим йўналишлари, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича олий таълим муассасасига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни абитиуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш»;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ҳар йили 24 июлдан кейин тест синовлари бошлангунига қадар мурожаат қилган абитуриентларга рухсатномани чоп этиб тасдиқлаб тарқатиш»;
и) 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари ҳамда шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш»;
иккинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидан «1 августгача ва ундан кейин» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш»;
олтинчи хатбошидан «таълим йўналишлари кесимида» ва «мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 2-шаклга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
л) 29-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«тест синови бўлиб ўтадиган биноларни захира энергия манбаи билан таъминлаш»;
м) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради»;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш»;
еттинчи хатбошидан «мазкур Низомга 7-иловада келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидан «титул варақаларини, мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 1-шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидан «мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 2-шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш»;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш»;
тўртинчи хатбошидан «титул варақалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан «титул варақасидаги расми» ва «(расмлар шу абитуриентга тегишлилигига ишонч ҳосил қилиб),» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«ва титул варақалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«пакетлар» сўзидан кейин «ва муҳрлар» сўзлари қўшилсин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва мазкур Низомга 11-иловада намуна сифатида келтирилган жавоблар варақаларини тарқатиш;
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш»;
ўн биринчи хатбошидан «ва титул варақасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш»;
йигирма иккинчи хатбошидаги «материаллари қутисини» сўзлари «материалларини» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «жавоблар варақаси билан бирга» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради»;
биринчи хатбошидаги «соат 13:00», «соат 13:30» сўзлари тегишлича «соат 14:00», «соат 14:30» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;» сўзлари «жойларни расмийлаштириш;» сўзлари билан алмаштирилсин;
т) 52-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
у) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга»;
ф) 57-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади»;
х) Низомга 2 — 10-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ц) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқич

Талаблар

Масъуллар

Бажариш муддати

I босқич

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказлари

ҳар йили

15 июндан

15 июлгача

II босқич

Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

III босқич

Тест синовлари ўтказиладиган биноларни тест синовларига тайёр ҳолатга келтиради ҳамда бу ҳақда Давлат тест маълумот хабар беради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

IV босқич

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритади, расмийлаштиради ва Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

22 июлда

V босқич

Мурожаат этган абитуриентларга рухсатномасини чоп этиб, тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

24 июлдан

VI босқич

1. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни белгиланган тартибда бинога киритилишини таъминлайди.

2. Тест синовларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.

Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

июль-август

VII босқич

Тест синовлари бўйича абитуриентларнинг тўплаган умумий балларини ДТМнинг расмий dtm.uz сайтида эълон қилади.

Давлат тест маркази

тест синови ўтказилган куннинг эртасига

VIII босқич

Танлов натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

IХ босқич

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади ва унинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

ҳар йили

21 август — 30 сентябрь

».

ч) Низомга 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жавоблар варақаси намунаси
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон; 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)