1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати 1-иловага;
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
570-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 1-ИЛОВА
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг*
РЎЙХАТИ
Т/р
Объектлар номи
Жойлашган манзили
Умумий ер майдони (кв.м.)
Шундан, бино ва иншоотлар майдони (кв.м.)
Объектнинг
баланс сақловчиси
Объектнинг давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган қисми (кв.м.)
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
Клуб биноси
Қўнғирот тумани, «Жаслиқ» МФЙ
844
811
Туман маданият бўлими
844
2.
Клуб биноси
Элликқаъла тумани, «Сарибий» ОФЙ
1 828
1 562
Туман маданият бўлими
1 828
Андижон вилояти
3.
Ўрмонбек маданият маркази
Балиқчи тумани, Мумтоз МФЙ
1 290
241,9
Туман маданият бўлими
1 290
4.
«Оналар ва болалар» маданият ва истироҳат боғи
Марҳамат шаҳри, Мустақиллик кўчаси
16 700
560
Шаҳар маданият бўлими
16 700
5.
Шаҳрихон тумани Маданият ва истироҳат боғи
Шаҳрихон тумани, Амир Темур кўчаси, 1
30 658,2
3 325,9
Туман маданият бўлими
10 000
6.
Қўрғонтепа тумани «Қўрғонтепа» маданият ва истироҳат боғи
Қўрғонтепа тумани, Мустақиллик кўчаси, 39
7 600
1 300
Туман маданият бўлими
12 820
7.
Асака тумани Маданият ва истироҳат боғи
Асака тумани, Имом Бухорий кўчаси, 74
8 200
1000
Туман маданият бўлими
8 200
8.
Хонобод шаҳри Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Хонобод шаҳри, Ўш кўчаси
180 500
8 071,4
Шаҳар ҳокимлиги
180 500
9.
Избоскан тумани «Пойтуғ» маданият ва истироҳат боғи
Избоскан тумани, Жўра Сидиқов кўчаси, 2
3 700
1 100
Туман ободонлаштириш бўлими
3 700
10.
Андижон шаҳар «Камолот» маданият ва истироҳат боғи
Андижон шаҳар, Машраб кўчаси
4 000
800
Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими
4 000
11.
Балиқчи тумани Маданият ва истироҳат боғи
Балиқчи тумани, Балиқчи шоҳ кўчаси, 7
4 200
900
Туман ободонлаштириш бўлими
4 200
Жиззах вилояти
12.
Жиззах шаҳри «Ўрда» экологик маданият ва истироҳат боғи
Жиззахлик маҳалласи, И. Каримов кўчаси
350 700
538,2
Шаҳар маданият бўлими
350 700
13.
Зарбдор тумани «Умид» маданият ва истироҳат боғи
Зарбдор тумани, «Равот» МФЙ, А. Икромов кўчаси
44 000
-
Туман маданият бўлими
20 000
Қашқадарё вилояти
14.
Қарши тумани маданият ва истироҳат боғи
Бешкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 53
42 400
-
Туман маданият бўлими
2 500
15.
Яккабоғ тумани «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғи
Амир Темур кўчаси, 31
12 982,5
-
Туман маданият бўлими
12 982,5
Навоий вилояти
16.
Зарафшон шаҳри маданият ва истироҳат боғи
Зарафшон шаҳри, Қурувчи МФЙ
40 000
3 500
Шаҳар маданият бўлими
20 000
Наманган вилояти
17.
Наманган шаҳри Кичкинтой болалар боғи
Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси, 2
160 000
68 000
Шаҳар ҳокимлиги
92 000
18.
Махдуми Аъзам номидаги маданият ва истироҳат боғи
Косонсой шаҳарчаси, Алишер Навоий кўчаси, 9
38 000
8 600
Туман маданият бўлими
10 000
19.
Наманган тумани «Етти булоқ» маданият ва истироҳат боғи
Мингбулоқ тумани «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи
Мингбулоқ тумани, Жомашуй шаҳарчаси
60 000
550
Туман ҳокимлиги
60 000
21.
Поп тумани М.Раҳимов номидаги маданият ва истироҳат боғи
Поп шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси
42 000
300
Туман ҳокимлиги
42 000
22.
Учқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи
Учқўрғон тумани, Дўстлик кўчаси, 35
25 000
200
Туман ҳокимлиги
22 000
23.
Чортоқ тумани Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Чортоқ тумани, Истиқлол кўчаси, 47
72 000
2 000
Туман ҳокимлиги
72 000
24.
Янгиқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи
Янгиқўрғон шаҳар, Наманган кўчаси, 8-уй
50 000
4 600
Туман маданият бўлими
27 000
Самарқанд вилояти
25.
Булунғур тумани маданият ва истироҳат боғи
Булунғур тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 5
44 200
500
Туман маданият бўлими
44 200
26.
Нарпай тумани «Оқтош» маданият ва истироҳат боғи
Оқтош шаҳри, А. Хақназаров МФЙ, И. Назар кўчаси, 38
30 200
500
Туман маданият бўлими
2 100
27.
Пастдарғом тумани «Ёшлар» маданият ва истироҳат боғи
Пастдарғом тумани, Жума шаҳри А. Темур кўчаси 2
48 000
500
Туман маданият бўлими
48 000
Сурхондарё вилояти
28.
Қизириқ тумани «Болажон» маданият ва истироҳат боғи
Қизириқ тумани, «Дўстлик» маҳалласи
35 500
-
Туман ҳокимлиги
35 500
29.
Олтинсой тумани маданият ва истироҳат боғи
Олтинсой тумани, Бўстон маҳалласи
100 000
200
Туман маданият бўлими
100 000
30.
Термиз тумани «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи
Термиз тумани, Учқизил МФЙ
40 000
-
Туман маданият бўлими
40 000
31.
Узун тумани Янги рўзғор маданият маркази
Узун тумани, Янгирўзғор маҳалласи
983,9
686,4
Туман маданият бўлими
983,9
Сирдарё вилояти
32.
Сардоба тумани «Гулзор» маданият маркази
Сардоба тумани, «Отаюрт» МФЙ
5 070
1 364,3
Туман маданият бўлими
5 070
33.
Мирзаобод тумани Ғ. Юнусов номидаги маданият маркази
Мирзаобод тумани, Баҳористон МФЙ
20 580
19 802
Туман маданият бўлими
20 580
Тошкент вилояти
34.
Қибрай тумани «Ёнариқ» маданият маркази
Қибрай тумани, Зиёкор МФЙ
1 163
267,8
Туман маданият бўлими
1 163
35.
Оққўрғон тумани «Ором» маданият ва истироҳат боғи
Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ
50 190
1 744,5
Туман ҳокимлиги
50 190
Фарғона вилояти
36.
Риштон тумани «Зохидон» маданият маркази
Риштон тумани, Навбаҳор МФЙ, Навбаҳор кўчаси
1 484
593,5
Туман ҳокимлиги
1 484
37.
Фарғона тумани«Ямбароқ» маданият маркази
Фарғона тумани, Ямбароқ МФЙ, Янги авлод кўчаси
1 205,51
267
Туман маданият бўлими
1 205,51
38.
Фарғона шаҳар «Ёрмозор» маданият маркази
Фарғона шаҳар, Б. Марғилоний кўчаси, 121-уй
2 200
800
Адлия бошқармаси
2 200
39.
Бешариқ тумани «Шодлик» номли маданият ва истироҳат боғи
Бешариқ тумани, Сирдарё кўчаси
2 700
850,5
Туман маданият бўлими
2 700
40.
Бешариқ тумани «Қашқар» маданият маркази
Бешариқ тумани, Ропқон қишлоғи
800
530
Туман маданият бўлими
800
41.
Тошлоқ тумани «Найманбўстон» маданият маркази
Тошлоқ тумани, Хонариқ МФЙ, Хонариқ қишлоғи
1 400
800
Туман маданият бўлими
1 400
42.
Олтиариқ тумани «Марказий» маданият маркази
Олтиариқ шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 2 уй
1 500
1 200
Туман маданият бўлими
1 200
43.
Ўзбекистон тумани «Нурсўх» маданият маркази
Ўзбекистон тумани, Нурсўх қишлоғи
950
780
Туман маданият бўлими
950
44.
Ўзбекистон тумани маданият ва истироҳат боғи
Яйпан шаҳарчаси, Тошкент кўчаси
22 400
-
Туман маданият бўлими
22 400
45.
Боғдод тумани «Матқулобод» маданият маркази
Боғдод тумани, Матқулобод қишлоғи
800
600
Туман маданият бўлими
800
46.
Ёзёвон тумани Маданият ва истироҳат боғи
Ёзёвон шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 71-уй
2 530
2 270
Туман ҳокимлиги
2 270
Хоразм вилояти
47.
Гурлан тумани Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Гурлан тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси
180 000
9 963
Хоразм вилояти маданият бошқармаси
25 000
48.
Шовот тумани К. Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғи
Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси
87 000
-
Туман маданият бўлими
87 000
49.
Хазорасп тумани «Овшар» маданият маркази
Хазорасп тумани, Овшар қишлоғи
1 363,6
794,3
Туман маданият бўлими
1 363,6
50.
Янгиариқ тумани «Қўриқтом» маданият маркази
Янгиариқ тумани, Қўриқтом қишлоғи
5 284
1 092
Туман маданият бўлими
5 284
Тошкент шаҳри
51.
Мирзо Улуғбек тумани 2-сон маданият маркази
Мирзо Улуғбек тумани, Қизилсув кўчаси, 186
1 512
967
Туман маданият бўлими
1 512
52.
Юнусобод тумани маданият маркази
Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 40-уй
415
415
Туман маданият бўлими
415
53.
Маданият меҳмонхонаси
Яккасарой тумани Ш. Руставели кучаси, 18-уй
2399
1907
Маданият вазирлиги ҳузуридаги бинолардан фойдаланиш ва уларни экспулатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси
2399
54.
Олмазор тумани Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Олмазор тумани Зарқайнар кўчаси, 6-уй
226000
900
Ички ишлар вазирлиги
3000
55.
Яккасарой тумани «Дўстлик боғи» истироҳат боғи
Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 33-уй
123000
560
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
3000
56.
Мирзо Улуғбек тумани «ЭКО БОҒ» номли маданият ва истироҳат боғи
Мирзо Улуғбек тумани, Х. Олимжон ва И. Ганди кўчалари кесишуви
57000
200
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси
3000
57.
Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 21-уй
180000
660
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси
180000
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасида давлат хусусий шерикликни ривожлантириш учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарорига мувофиқ Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.
3. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатига (кейинги ўринларда объектлар рўйхати деб аталади) ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Давлат шериги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда ўтказилган танлов якунлари бўйича шакллантирилган битимларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда битимлар ягона реестри деб аталади) киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини имтиёзли кредитлар асосида молиялаштириш учун тижорат банкларига ўтказиб берилади.
2-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини жамлаш
4. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 100,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги кредитлар;
давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига маблағлар ажратиш тартиби
5. Объектлар рўйхатига асосан хусусий шерик билан битимлар давлат шериги томонидан тузилади ва битимлар ягона реестрига киритилади.
Битимлар ягона реестри объектлар рўйхати ва хусусий шерикка хизмат кўрсатувчи тегишли тижорат банклари кесимида давлат шериги томонидан юритилади.
6. Битимлар ягона реестрига киритилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар битимлар тузилган кунидан бошлаб ўн кун мобайнида давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма ҳамда электрон шаклда юборилади.
7. Давлат шериги ҳамда тегишли тижорат банклари ўртасида битимлар ягона реестрида кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақдан кредит маблағларини ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади.
8. Бош келишувга асосан тегишли тижорат банкига махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар хусусий шерикларга туман ва чекка қишлоқ жойларида фақатгина театр, кинотеатр, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданият объектлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик битими объектларини қуриш, реконструкция, таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит бериш мақсадларига йўналтирилади.
9. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига хусусий шерикларнинг лойиҳаларига кредит учун ажратиладиган маблағлар кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
10. Хусусий шерик кредит олиш эҳтиёжи бўлганда, давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ажратиш тўғрисида тегишли тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.
11. Тижорат банклари томонидан хусусий шерикка маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бизнес-режалари пухта ва ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
12. Бош келишувга асосан махсус ҳисобварақдаги маблағлар тижорат банкларига ўтказиб берилади ва тегишли тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоизли ставкада ажратилади.
13. Тижорат банклари келиб тушган аризалар бўйича буюртманомаларни шакллантиради ва бош келишув ҳамда тижорат банки кредит қўмитасининг ижобий қарорига асосан уларни давлат шеригига тақдим этади.
14. Давлат шериги тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан махсус ҳисобвараққа келиб тушган зарур маблағларни уч иш куни мобайнида Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади.
15. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида ажратилади.
16. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот топширади.
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан махсус ҳисобвараққа маблағларни ажратиш тартиби
17. Давлат шериги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўртасида мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган маблағларни махсус ҳисобварағига ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
Бунда Жамғарма махсус ҳисобвараққа давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 фоизли кредит ставкасига асосан маблағларни ўтказади ва махсус хисобварағидан ушбу маблағлар тижорат банкларига 5 фоизли кредит ставкасига асосан ўтказиб берилади.
18. Давлат шериги тижорат банкларидан келиб тушган буюртманомаларга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жамғармага тегишли равишда буюртманома юборади.
19. Жамғарма давлат шериги томонидан келиб тушган буюртманомаларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва зарур маблағларни махсус хисобвараққа ўтказиб беради.
20. Давлат шериги томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига махсус хисобварағидан тижорат банкларининг тегишли хисобрақамларига (ресурс) маблағларни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
бош келишув;
тижорат банклари томонидан тасдиқланган буюртманомалар;
хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар;
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни давомида тижорат банкларининг тегишли ҳисобрақамларига ўтказади ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади, бунда маблағларни ўтказиш кунига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан қўшимча фоиз тўланмайди.
5-боб. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақ маблағларини қайтариш
22. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан давлат шериги билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
23. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағлар тижорат банклари ва хусусий шерик ўртасида тузилган график асосида қайтарилади.
24. Махсус ҳисобварақ маблағларидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланган фоизларнинг:
2 фоизи тегишли тижорат банк маржаси;
5 фоизи тегишли тижорат банки томонидан махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
25. Хусусий шерик томонидан кредит ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан махсус ҳисобвараққа қайтарилади.
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли тижорат банклари томонидан махсус хисобвараққа қайтарилган маблағларни икки иш куни ичида Жамғармага белгиланган график асосида қайтаради. Бунда маблағларни қайтариш кунига тижорат банклари томонидан Жамғармага қўшимча фоиз тўланмайди.
6-боб. Мақсадли бюджет маблағларини ажратиш тартиби
27. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан объектлар рўйхатига киритилган давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратиши мумкин.
Бунда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг:
7 фоизи хусусий шерик томонидан қопланади;
7 фоиздан ошган қисми, бироқ кредит ажратилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобидан қопланади.
28. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан хусусий шерикка берилган имтиёзли кредит бўйича мақсадли маблағларни тўлаб бериш заруратидан келиб чиқиб, хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаси ва тўлов графиклари нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат шеригига тақдим этади.
29. Давлат шериги ҳар йили бюджет сўровини тақдим этиш муддатларида хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ мақсадли маблағларни тўлаб бериш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақсадли маблағлар учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат шеригига ажратади.
31. Давлат шериги хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномаларининг тўлов графигига асосан ҳар ойнинг 5 санасига қадар мақсадли маблағлар учун зарур бюджет маблағларини махсус ҳисобвараққа кўчириб беради ва кўчириб берилган маблағлари тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳар ойнинг 8 санасига қадар махсус ҳисобвараққа келиб тушган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тегишли тижорат банкларнинг хисобрақамига ўтказади.
33. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини кредит шартномаларида белгиланган ортиқча ҳисобланган фоиз тўловларини, шунингдек, пеня ва жарималарни қоплашга ёки мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
7-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларининг ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
34. Давлат шериги:
махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади;
махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий-назорат бош бошқармаси махсус ҳисобварақ харажатларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилади.
36. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат муассасалари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда бюджетдан субсидиялар деб аталади) ажратиш тартибини белгилайди.
Низомнинг амал қилиши давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат нодавлат муассасалари деб аталади) татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома — маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ўртасида маданий хизматлар кўрсатишни ва зарурат бўлганда, бюджетдан субсидиялар миқдорини назарда тутувчи тегишли йил учун тузиладиган шартнома;
маданий хизматлар — маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилиши (ишлар амалга оширилиши) мумкин бўлган, ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган маданий хизматлар (ишлар) рўйхати (спектакль, тўгараклар, гастроллар, кўчма кўргазмалар, байрам ва концерт тадбирлари ва бошқалар).
маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб;
қонунчиликда белгиланган тартибда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларида тузилган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган нормалар ва талаблар асосида қурилиш (реконструкция, мукаммал таъмирлаш) ва жиҳозлаш ишлари тўлиқ якунланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва маданият ва санъат нодавлат муассасаси ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартномада кўрсатилган муддат давомида ажратилади.
4. Маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади ва тўланади.
2-боб. Субсидияларни ҳисоблаш тартиби
5. Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасасига унинг туман (шаҳар) маданият бўлимига йўналтирилган тегишли аризасига асосан ҳисобланади ва ажратилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлар реквизитлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;
маданият ва санъат нодавлат муассасаси тўғрисида маълумотлар: рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, кадастр ҳужжати, қуввати, тегишли йилда маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан амалга ошириши режалаштирилган маданий хизматлар кўрсатиш рўйхати ва ушбу фаолиятдан келиб тушадиган даромадлар прогнози, фаолияти бошланган сана тўғрисидаги маълумотнома, жойлашган бино ва ер майдонлари ҳажми, барча харажатлар, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича кутилаётган харажатлар миқдорлари, тегишли ҳисоб-китоблар ва маълумотлар;
мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
6. Туман (шаҳар) маданият бўлими маданият ва санъат нодавлат муассасасининг буюртманомаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ушбу муассасага бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.
7. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ва ушбу буйруққа туман (шаҳар) молия органи билан келишилган бюджетдан субсидиялар миқдори ва тўлаш графигини назарда тутувчи жадвал илова қилинади.
8. Бюджетдан субсидиялар миқдорини белгилаш учун туман (шаҳар) маданият бўлимлари тегишли ҳудудда жойлашган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг (мазкур муассасалар кесимида) тегишли молия йили учун даромадлари ва харажатлари ҳажми прогнозини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг:
харажатлари (ҳар бир харажат тури бўйича иш ҳақи ва бошқа харажатлар) тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган тартиб ва нормалар (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативлари, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар нормалари) асосида;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ягона ижтимоий тўлови миқдори хўжалик ҳисобидан фаолият юритувчи ташкилотлар учун белгиланган миқдорларда ҳисобланади.
9. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларининг суммасини ҳисоблашда «Асосий воситалар бўйича харажатлар» (саҳна-томоша воситалари, декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ички кийимлар, пойабзаллар, париклар ва бошқалар бундан мустасно) ҳисобга олинмайди.
10. Бюджетдан субсидиялар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда ҳисобланган маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тегишли йилдаги харажатларига нисбатан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
а) театр ва циркларда:
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 40 фоиз;
қолган ҳудудларда — 50 фоиз;
б) ҳайвонот боғларида:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
в) маданият саройлари, концерт заллари:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
қолган ҳудудларда — 60 фоиз;
г) I типдаги маданият марказларида:
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 40 фоиз;
қолган ҳудудларда — 50 фоиз;
д) II ва III типдаги маданият марказларида:
Тошкент шаҳрида — 40 фоиз;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
қолган ҳудудларда — 60 фоиз.
Бюджетдан субсидиялар мазкур бандда кўрсатилган миқдорларда, бироқ маданият ва санъат нодавлат муассасасининг прогноз харажатлари ўз даромадлари билан қопланмаган қисмидан ошмаган ҳолда ажратилади.
11. Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган талаблар фақат маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан ажратиладиган бюджет субсидиялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида қўлланилади.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳақиқий штат бирликлари сони ва харажатлари, шу жумладан иш ҳақи харажатлари миқдорлари ушбу муассаса раҳбарининг қарорига кўра, тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган штатлар ва харажатлар нормаларидан фарқланиши мумкин.
Бунда маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ортиқча харажатлари унинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланади.
12. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар шартномасига тегишли йил харажатлари ҳажмининг прогнозидан келиб чиқиб, ойма-ой тақсимланган бюджетдан субсидиялар ва ўз даромадлари ҳисобидан (манбалар кесимида) йўналтириладиган маблағлар бўйича жадвал илова қилинади.
13. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолатларда, маданият ва санъат муассасасига бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммаси миқдорининг тегишли қисми қайта кўриб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Бюджетдан ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида «Маданият ва спорт» соҳаси бўйича назарда тутилади.
3-боб. Бюджетдан субсидияларни ажратиш тартиби
15. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидиялар ажратиш учун тегишли туман (шаҳар) молия бўлимига бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин ҳар ойнинг 5 санасига қадар тақдим этади:
буюртманома берувчининг — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлари реквизитлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;
туман (шаҳар) маданият бўлими билан белгиланган тартибда тузилган маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;
ҳисобот ойида ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар) тўғрисида тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумот.
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидияни биринчи марта олганда тақдим этилади.
16. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдорлари қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
БСҳ = БСп * Дҳ / Дп
бунда:
БСҳ — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойида бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори;
БСп — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратилиши белгиланган субсидиянинг прогноз миқдори;
Дҳ — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойидаги ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар);
Дп — маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун белгиланган даромадлар прогноз кўрсаткичи.
17. Ҳисоб-китоблар натижасида маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори ушбу субсидиянинг прогноз миқдорларидан ошганида, бюджетдан субсидия унинг прогноз миқдорлари доирасида тўланади.
18. Туман (шаҳар) молия бўлими ҳудуддаги маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасини умумлаштириб, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.
19. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобрақамига бюджетдан субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади.
20. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган муддатдан кечикиб топширилган буюртманомалар тўловга қабул қилинмайди.
21. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда белгиланган ўз фаолиятидан даромадлари прогнозининг кетма-кет олти ой давомида 50 фоиз ва ундан паст миқдорларда бажарилиши туман (шаҳар) молия бўлими томонидан аниқланганда, мазкур ҳолат тўғрисида туман (шаҳар) маданият бўлимига ва маданият ва санъат нодавлат муассасасига ёзма равишда маълум қилинади.
Бу ҳолатда маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратилиши вақтинчалик тўхтатилади ҳамда мазкур даромадлар прогнозининг ҳақиқий кўрсаткичлари 51 фоиз ва ундан юқорироқ бўлган ойдан бошлаб қайта тикланади.
Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратишни вақтинчалик тўхтатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Туман (шаҳар) молия бўлимларига бюджетдан субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги, тўғрилиги ва ҳаққонийлигига маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда тегишли маданият бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавоб беради.
23. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.
24. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси туман (шаҳар) маданият бўлимларига бюджетдан субсидиялар ва хусусий шерик томонидан ўз маблағлари ҳисобидан маданият ва санъат муассасаси фаолиятига йўналтирилган маблағлар тўғрисида чораклик (йиллик) ҳисобот тақдим этади.
25. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритиш, шунингдек, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномага илова қилинган жадвалда белгиланган даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими томонидан давлат-хусусий шериклик асосида доимий мониторинг амалга оширилади.
26. Бюджетдан субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритаётган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш
муддати
1-босқич
Нодавлат маданият ва санъат муассасаси
Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Молия органи
Ариза молия органига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Шунингдек, нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда бюджетдан субсидияни ажратиш графиги ва миқдори кўрсатилади.
5 иш куни давомида
3-босқич
Нодавлат маданият ва санъат муассасаси
Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда ҳақиқатда ишлатилган маблағлар тўғрисида ҳамда Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани тегишли маданият бўлинмалари билан келишилган ҳолда молия органларига тақдим этади.
ҳисобот
ойидан
кейинги
ойнинг
5-санасигача
4-босқич
Туман (шаҳар) молия бўлимлари
Нодавлат маданият ва санъат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, бюджетдан субсидияларни ажратиш учун белгиланган тартибда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестрини тузади ҳамда ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори молия органига маълумот учун тақдим этади.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача
5-босқич
Ғазначилик бўлинмаси
Ғазначилик бўлинмаси вилоят, туман (шаҳар) молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли номаданият ва санъат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг
РЕЕСТРИ
Т/р
Субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаси номи
Жойлашган жойи (почта манзили)
СТИР
Банк
реквизитлари
Нодавлат маданият ва санъат муассасасининг ўтган ойдаги касса харажатлари
Бюджетдан
ажратиладиган
субсидия
Нодавлат маданият ва санъат муассасаси ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилган маблағ
А
1
2
3
4
5
6
7=5*__%
8
9=5*__%
ЖАМИ:
Туман (шаҳар) молия бўлими мудири
(имзо)
(Ф.И.О)
Туман (шаҳар) молия бўлими бош ҳисобчиси
(имзо)
(Ф.И.О)
Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими
(имзо)
(Ф.И.О)
20__ йил «____» ___________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 09/19/570/3399-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)