1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1602-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июнь,
13/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1, 2, 32, 33, 42 ва 47-бандлардаги «10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар» деган сўзлар «10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «16309 — «Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар» деган сўзлар 16309 — «Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3 ва 31-бандлардаги «10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар» деган сўзлар «10111 — Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 411 — 414-бандлар билан тўлдирилсин:
«411. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида Online-инкассация операциялари амалга оширилганда:
а) агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:
Дебет 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кредит 202ХХ — «Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар»
Кредит 45294 — «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)
б) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:
Дебет 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 45294 — «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 202ХХ — «Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар»
в) агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:
Дебет 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 45294 — «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 202ХХ — «Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар».