Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сон буйруғи (рўйхат рақами 2190, 2011 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомнинг 8-банди
йигирма иккинчи хатбошисидан «томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.