Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи А.А. Фаттахов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 июнь,
494-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорига ИЛОВА
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисида
2. Технологик аудит ўтказиш жараёнида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш назарда тутилмайди.
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объекти — марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг м3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг м3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) турдаги объект.
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар (эксплуатация ташкилотлари) — марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотларини эксплуатация қилувчи юридик шахслар;
технологик аудит — марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти ва канализация иншоотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;
технологик аудит объектлари — ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация паспорти — технологик аудит ўтказиш учун технологик аудит объектлари тўғрисида зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат;
технологик аудит паспорти — технологик аудитни ўтказувчи томонидан технологик аудит якунига кўра расмийлаштириладиган ҳужжат;
технологик аудит якунлари бўйича ҳисобот — технологик аудит якунлари бўйича технологик аудит объектлари тўғрисидаги умумий маълумотлар ҳамда уларда амалга оширилиши талаб этиладиган тадбирлар бўйича хулосаларни қамраб олган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат.
4. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда бепул технологик аудит ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига асосан ҳамда эксплуатация ташкилотларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари технологик аудит ўтказилиши мумкин.
6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб давлат тасарруфидаги эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит, фақат ушбу тадбиркорлик субъектларнинг ташаббуси билан ихтиёрий равишда технологик аудит ўтказувчи билан келишган ҳолда ўтказилади.
8. Технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.
9. Эксплуатация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича ушбу Низомга2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказилишидан 20 кун аввал тайёрланади ва тасдиқланади.
10. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан тасдиқланган инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал технологик аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.
а) технологик аудит объектлари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ инвентаризация паспортига асосан технологик аудит объектларининг мавжудлигини кўздан кечириш;
б) технологик аудит объектларининг сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;
в) технологик аудит объектлари фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;
г) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини аниқлаш;
е) технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.
12. Технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотининг масъул ходими, шунингдек, заруратга кўра, аудит ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар иштирокида технологик аудит ўтказилади ва аудит ўтказиш жараёнида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга кўра технологик аудит паспорти тўлдирилиб, технологик аудит якунида ушбу Низомга 4-иловага кўра технологик аудит ҳисоботи расмийлаштирилади.
технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишнинг иқтисодий томондан самараси кўрсатилган бўлиши шарт.
14. Технологик аудит ўтказилган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган хулосаларда:
тезкор муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;
узоқ муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;
доимий — технологик аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.
4-боб. Технологик аудит натижаларини умумлаштириш ва тақдим қилиш тартиби
15. Технологик аудитдан ўтказувчи томонидан ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар (иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, технологик аудит паспортлари, ҳисоботлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) технологик аудит натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринлардан Давсувинспекция деб аталади) ва эксплуатация ташкилотларига тақдим этилади.
16. Давсувинспекция томонидан технологик аудит натижалари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этилади.
17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда вазирлик томонидан аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини назорат қилиш учун Давсувинспекцияга киритилади.
эксплуатация ташкилотларининг талабига асосан уларнинг технологик аудитдан ўтказилган объектлари бўйича берилган хулосаларнинг асосланишини ва бу борадаги қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
20. Ушбу Низомнинг 15-бандига асосан Давсувинспекцияга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги, улардаги ноаниқликлар ва уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда технологик аудит натижасида берилган хулосалар нотўғри ва амалиётга тўғри келмаслиги ўтказилган технологик аудитни сифатсиз деб топишга асос бўлади.
21. Технологик аудит сифатли ва ушбу Низомга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилишига, шунингдек, аудит якунларига асосан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган хулосаларнинг тўғри расмийлаштирилишига ҳамда уларнинг натижадорлигига технологик аудит ўтказувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
22. Технологик аудит ўтказиш жараёнида технологик аудит объектларига етказилган зарарлар ва ушбу жараёнда маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиш натижасида эксплуатация ташкилотларига етказилган зарар учун технологик аудит ўтказувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Объектдаги иншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди. 1. Ер ости қудуқлари:
________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ер ости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
2. Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар):
________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
3. Тиндиргичлар:
_________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
4. Фильтрлар:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
5. Лаборатория:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
6. Ўлчов воситалари:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ўлчов воситалар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
7. Қувурлар (иншоот ички):
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
8. Электр жиҳозлари:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, электр жиҳозлари сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
9. Насослар:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
10. Компрессорлар:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
11. Сув миноралари:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
12. Бошқалар:
_____________________________________________________________________________________________ (аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)
IV. Асосий мақсади бўйича қуввати
1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ______________ минг м3. 2. 20____ йилда амалда манбадан ичимлик сув ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори________ минг м3, ишлаб чиқарилган сув миқдори__________ минг м3 ташкил этган.
1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 2. Ер ости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 3. Ичимлик сув белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилинганлиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________
VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар
1. Тезкор муддатли: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 2. Узоқ муддатли: _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 3. Доимий _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ 4. Технологик аудит объектларида: Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинадиган объектлар _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинмайдиган объектлар _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Реконструкция ва модернизация қилиниши иқтисодий томондан самарасиз бўлган объектлар _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________
Технологик аудитдан ўтказувчилар:
(имзо)
Ф.И.О.
(имзо)
Ф.И.О.
Сана:
Танишдим:
Сув таъминоти ва канализация иншоотларини эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари