toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Белгилансинки:
йирик турдаги (суткасига 5 минг м3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати;
кичик турдаги (суткасига 5 минг м3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) объектларнинг рўйхати ва технологик аудит ўтказиш жадвали объектларнинг сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиқиб, штат жадвалига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияси томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи А.А. Фаттахов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 июнь,
494-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит (кейинги ўринларда технологик аудит деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Технологик аудит ўтказиш жараёнида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш назарда тутилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвентаризация паспорти — технологик аудит объектлари тўғрисида (инвентарь рақами, тури, маркаси, серияси, ишга туширилган йили, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжат;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объекти — марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг м3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг м3гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) турдаги объект;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар (эксплуатация ташкилотлари) — марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатувчи иншоотларни эксплуатация қилувчи юридик шахслар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
технологик аудит — ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
технологик аудит объектлари — ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва оқова сувларни тозалашда бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
технологик аудит ўтказувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация паспорти — технологик аудит ўтказиш учун технологик аудит объектлари тўғрисида зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат;
технологик аудит паспорти — технологик аудитни ўтказувчи томонидан технологик аудит якунига кўра расмийлаштириладиган ҳужжат;
технологик аудит якунлари бўйича ҳисобот — технологик аудит якунлари бўйича технологик аудит объектлари тўғрисидаги умумий маълумотлар ҳамда уларда амалга оширилиши талаб этиладиган тадбирлар бўйича хулосаларни қамраб олган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудит ўтказилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йирик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик турдаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига асосан ҳамда эксплуатация ташкилотларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари технологик аудит ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб барча ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.
Бунда технологик аудитдан ўтказиш хусусий секторни жалб қилган ҳолда, шартнома асосида эксплуатация ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Технологик аудит ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари билан ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Эксплуатация ташкилотларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилашда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
2-боб. Технологик аудит ўтказишни ташкил этиш
8. Технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.
9. Эксплуатация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказилишидан 20 кун аввал тайёрланади ва тасдиқланади.
10. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан тасдиқланган инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал технологик аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.
3-боб. Технологик аудит ўтказиш тартиби
11. Технологик аудит қуйидаги усулларда ўтказилади:
а) технологик аудит объектлари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ инвентаризация паспортига асосан технологик аудит объектларининг мавжудлигини кўздан кечириш;
б) технологик аудит объектларининг сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;
в) технологик аудит объектлари фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари самарадорлигини аниқлаш;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
д) технологик аудит объектларида (зарур ҳолларда) ҳисоблагичлар ўрнатилганлигини ўрганиш;
е) технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотининг масъул ходими, шунингдек, заруратга кўра, аудит ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар (мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин) иштирокида технологик аудит ўтказилади ва аудит ўтказиш жараёнида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга кўра технологик аудит паспорти тўлдирилиб, технологик аудит якунида ушбу Низомга 4-иловага кўра технологик аудит ҳисоботи расмийлаштирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
13. Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича ҳисоботда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг умумий лойиҳавий қуввати;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг аудитдан ўтган вақтдаги амалдаги қуввати;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг самарадорлигининг аниқ кўрсаткичлари;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишнинг иқтисодий томондан самараси кўрсатилган бўлиши шарт.
14. Технологик аудит ўтказилган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган хулосаларда:
тезкор муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;
узоқ муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;
доимий — технологик аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.
4-боб. Технологик аудит натижаларини умумлаштириш ва тақдим қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Технологик аудитдан ўтказувчи томонидан ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар (иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, технологик аудит паспортлари, ҳисоботлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) технологик аудит натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринларда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси) ва эксплуатация ташкилотларига тақдим этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан технологик аудит натижалари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда вазирлик томонидан аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини назорат қилиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5-боб. Технологик аудит ўтказувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
18. Технологик аудит ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
эксплуатация ташкилотларидан технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
эксплуатация ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар пухта ва сифатли тайёрланишини талаб қилиш;
эксплуатация ташкилотларини хабардор қилган ҳолда технологик аудит ўтказиш саналарига ўзгартириш киритиш;
технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган мутахассисларни жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Технологик аудит ўтказувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Технологик аудит ўтказувчи қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
технологик аудитни ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўтказилган технологик аудит натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан сифатсиз деб топилган тақдирда қайта технологик аудитдан ўтказиш;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эксплуатация ташкилотларининг талабига асосан уларнинг технологик аудитдан ўтказилган объектлари бўйича берилган хулосаларнинг асосланишини ва бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
технологик аудит ўтказиш давомида маълум бўлган ахборотнинг махфийлигига риоя этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Технологик аудит ўтказувчи зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ушбу Низомнинг 15-бандига асосан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги, улардаги ноаниқликлар ва уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда технологик аудит натижасида берилган хулосалар нотўғри ва амалиётга тўғри келмаслиги ўтказилган технологик аудитни сифатсиз деб топишга асос бўлади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Технологик аудит сифатли ва ушбу Низомга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилишига, шунингдек, аудит якунларига асосан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган хулосаларнинг тўғри расмийлаштирилишига ҳамда уларнинг натижадорлигига технологик аудит ўтказувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Технологик аудит ўтказиш жараёнида технологик аудит объектларига етказилган зарарлар ва ушбу жараёнда маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиш натижасида эксплуатация ташкилотларига етказилган зарар учун технологик аудит ўтказувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини экспулатация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — экспулатация ташкилотлари)

Технологик аудит объектлари бўйича инвентаризация паспортларини тайёрлайди ва тасдиқлайди.

Технологик аудит ўтказилишидан йигирма кун олдин

2-босқич

Экспулатация ташкилотлари

Технологик аудит ўтказувчига зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Технологик аудит ўтказилишидан ўн кун олдин

3-босқич

Технологик аудит ўтказувчи

Ичимлик суви ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказади.

Ўн кун ичида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекциялар)

Ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича хисоботларини умумлаштиради.

Ўн кун ичида

5-босқич

Ҳудудий инспекциялар

Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) ва экспулатация ташкилотларига тақдим этади.

Ўн кун ичида

6-босқич

Инспекция

Ўтказилган технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосаларни тегишли тадбирларни белгилаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритади.

Уч кун ичида

7-босқич

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этилган хулосалар асосида аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Бир ҳафта ичида

8-босқич

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Технологик объектлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация
ПАСПОРТИ

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи

________________________

Туман (шаҳар) номи

________________________

Объект номи

________________________

Объектнинг лойиҳавий қуввати

________________________

Объектнинг амалдаги қуввати

________________________

Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил

________________________

Объект манзили

________________________

Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши)

________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________

Т/р

Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи

Инвентарь рақами

Тури

Маркаси

Серияси

Ишга туширилган (фойдаланишга қабул қилинган) йили

Фойдаланиш мақсади

Ҳолати

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар)

Ерости қудуқлари

Тиндиргичлар

Резурвуарлар

Фильтрлар

Лаборатория

Зарарсизлантириш ускунаси

Ўлчов воситалари

Қувурлар (иншоот ички қувурлари)

Электр жиҳозлари (трансформатор, электр тақсимлагич (шит) ва бошқалар)

Насослар

Компрессорлар

Сув минораси

Сув ҳисоблагич

Дробилкалар (чиқинди майдалагич)

Бошқалар

___________________________ раҳбари

_______________

___________________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

_______________________ бош ҳисобчи

_______________

___________________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

сана

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Технологик аудит паспорти

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи

________________________________

Туман (шаҳар) номи

________________________________

Объект номи

________________________________

Объектнинг лойиҳавий қуввати

________________________________

Объектнинг амалдаги қуввати

________________________________

Объект қурилган (реконструкция қилинган) йил

________________________________

Объект манзили

________________________________

Объект хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар сони (минг киши)

________________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

________________________________

Т/р

Технологик аудит ўтказиладиган объектлар номи

Инвентарь рақами

Фойдаланиш мақсади

Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдаланиш йўриқномаси

Қуввати

ФИК

(фоиз)

Ҳолати

Объект бўйича қисқача таклиф

Лойиҳавий

Амалдаги

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ерости қудуқлари

Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар)

Тиндиргичлар

Резурвуарлар

Фильтрлар

Лаборатория

Зарарсизлантириш ускунаси

Ўлчов воситалари

Қувурлар (иншоот ички қувурлари)

Насослар

Сув ҳисоблагич

Сув миноралари

Компрессорлар

Дробилкалар (чиқинди майдалагич)

Бошқалар

Инвентаризация паспортида кўрсатилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари

__________________ раҳбари

______________

_______________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

________________ бош ҳисобчи

______________

_______________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

_________________ раҳбари

______________

_______________________________

Иншоот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

__________________

______________

_______________________________

Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими

(имзо)

(Ф.И.О.)

__________________

______________

_______________________________

Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими

(имзо)

(Ф.И.О.)

Сана

________________________________________________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_____________________________________________________________________________________

(технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд)

ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича

ҲИСОБОТ

______________

20 ____ йил «____» __________

(ҳудуд номи)

I. Технологик аудит ўтказишга асос

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

II. Объект бўйича умумий маълумот

Манзил:

Телефон: ____________, е-mail: ____________, ишга туширилган сана ____ йил «____» _____________

Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот: ________________________________________

III. Ўрганилган аудит объектлари

Объектдаги иншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди.

1. Ерости қудуқлари:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ерости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

2. Ерусти сув олиш нуқталари (гидропостлар):

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

3. Тиндиргичлар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

4. Резурварлар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, резурварлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

5. Фильтрлар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

6. Лаборатория:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

7. Зарарсизлантириш ускунаси:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

8. Ўлчов воситалари:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, зарарсизлантириш ускунаси сони, маркаси ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

9. Қувурлар (иншоот ички):

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

10. Насослар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

11. Сув ҳисоблагичлар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ҳисоблагичлар сони ҳамда ҳолати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

12. Компрессорлар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

13. Сув миноралари:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

14. Дробилкалар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, дробилкалар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

15. Бошқалар:

_________________________________________________________________________________________

(аудит ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

IV. Асосий мақсади бўйича қуввати

1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ____________ минг м3.

2. 20____ йилда амалда манбадан ичимлик суви ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори ________ минг м3, ишлаб чиқарилган сув миқдори__________ минг м3 ташкил этган.

V. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари

1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

2. Ерости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

3. Ичимлик суви белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилингани бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланилаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар

1. Тезкор муддати: __________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

2. Узоқ муддати: ____________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

3. Доимий: _________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

4. Технологик аудит ўтказилган объектларда:

Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Реконструкция ва модернизация қилиш талаб этиладиган объектлар ________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Технологик аудит ўтказувчилар:

_______________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_______________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Сана:

Танишдим

Технологик аудит ўтказувчилар:

_____________________________  раҳбари

________________________

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(Ф.И.О.)

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2019 й., 09/19/494/3287-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)