1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 январь,
28-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/337/2997-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда):
ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисоб (бюджетдан ташқари) рақамига» сўзлари «республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 819-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир таннархини пасайтириш ва кўмир саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарорининг 5-бандида:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 957-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон)