|
Т/р |
Вазирликлар ва идораларнинг номи |
Ажратмалар турларининг номи |
|
1. |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази |
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар |
|
2. |
«Давбионазорат» инспекцияси |
Ёввойи ҳайвонларни овлаш ва тутиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотилишидан олинган маблағлар |
|
3. |
«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси | Сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари аккредитация қилинганлиги учун тўлов |
|
4. |
Мудофаа вазирлиги | Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш |
|
5. |
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси | Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар |
|
6. |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги | Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни тўлаш тартиби бузилганлиги учун жарималар суммаси |
|
7. |
Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК) | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ишончли бошқарувидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
|
8. |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлан-тириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) | Агентлик тизимига кирувчи алоқа объектлари ва корхоналарини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар Агентлик тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича диведендлар |
|
9. |
Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) | Акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |
|
10. |
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси | Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи |
|
11. |
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси | Ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти ва авиация ишлари учун давлат божи |
|
12. |
Асиллик палатаси | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланганлиги ва тамғаланганлиги учун тўлов |
|
13. |
Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси («Ўзмевасабзавотузумсаноат» ХК) | Холдинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича дивидендлар |
|
14. |
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти | Корхоналарни хусусийлаштиришдан олинган маблағлар Акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
|
15. |
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар |
|
16. |
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари | Эркин сотиш учун мўлжалланган очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |