1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 январь,
28-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарори 5-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидан «ҳаво транспорти соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи маблағларининг бир қисми, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 14-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши ва 5-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда):
ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисоб (бюджетдан ташқари) рақамига» сўзлари «республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 4-бандининг иккинчи хатбошидан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 17-модда) «ҳаво транспорти соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи маблағларининг бир қисми, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорининг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 21-модда):