1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонун ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига тегишли бўлган ташкилотларни сотишни жадаллаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришлар барпо этишга инвестициялар жалб этиш йўли билан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувининг раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 июнь,
465-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 465-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки корхоналари ва мулкини сотишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 февралдаги 104-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошидаги «2-бандида» сўзлари «2-банднинг биринчи хатбошида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Kinder Fruits» МЧЖнинг мол-мулки аукционга қўйиш ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан бозор қиймати бўйича сотилади, аукцион бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда «Ўзмиллийбанк» ва унинг инвестиция компанияси олдидаги харид тўловлари билан қопланмаётган қарзлар ҳисобдан чиқарилади»;