Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг
7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 июлдаги 116, 141, 2017-38-сон қарори (рўйхат рақами 2924, 2017 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 942-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 3-банднинг
учинчи хатбошисидан «ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2.
Иловадан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.