1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
2.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 441-сонли «Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Табиий сув ҳавзаларида маҳсулдорлик оширилиши эвазига балиқ овлаш хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш, балиқ овлаш хўжаликлари учун ижара тўловларини мақбул тарзда белгилаш заруратини ҳисобга олган ҳолда, балиқ овлаш хўжаликларига берилган табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 май,
403-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 403-сон қарорига ИЛОВА
Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар