Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 48-банднинг
«в» кичик бандидаги «икки» ва «учинчи» деган сўзлар тегишли равишда «уч» ва «тўртинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
ўн иккинчи хатбошидаги «икки кун муддатда» деган сўзлар «уч банк иш куни муддатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи хатбошидаги «Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу» деган сўзлар «Солиқ кодексига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«22» белги — илгари «21» белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.».
3.
8-иловадаги «икки кун муддатда» деган сўзлар «уч банк иш куни муддатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.