toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сонли «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек, тракторчи-машинист имтиҳонларини олишда ундириладиган тўлов ставкалари 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналари турларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича — тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда — тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) — техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади;
2020 йил 1 март — 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилади;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;
мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов ставкалари 2019 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур техник-диагностика воситаларини ҳамда пластик шаклдаги ҳужжатларга тегишли маълумотларни киритиш учун зарур ускуналар ва электрон дастур таъминотини харид қилиш учун 7,0 млрд. сўм маблағ ажратилишини бир ой муддатда таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи М.Т. Эсанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 апрель,
325-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом тракторлар, трактор тиркамалари, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, сервис ва таъмирлаш жиҳозлари ва бошқа ускуналарни (кейинги ўринларда техника деб аталади) мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда-техник кўрик деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан, техник кўрик бўйича кўрсатиладиган хизматлар Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари;
ўзиюрар машиналар — ўзининг ҳаракатлантирувчи қурилмасига эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари;
махсус майдонча — техникаларни кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолатларда тегишли ўлчов асбоб-ускуналаридан фойдаланиш имкониятига эга майдон;
техник кўрик далолатномалари — мавжуд техникалар сони ва улар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган шакл;
техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон бланкаси — ҳар йили техник кўрик натижасига кўра ҳар бир техника учун бериладиган, махсус ҳимояланган бланка;
техник паспорт — трактор, тиркама ва ўзиюрар техникалар учун бериладиган, техникаларнинг эгаси, номи, русуми, заводи, двигатель, шасси ва бошқа рақамлари қайд этиладиган махсус ҳимояланган ҳужжат;
техник гувоҳнома — агрегат, машина, механизм ва ускуналар учун бериладиган, уларнинг эгаси, номи, русуми ва зарур рақамлари қайд этиладиган ҳужжат;
техникаларни юклашдан олдин техник кўрикдан ўтказиш — техникаларнинг умумий техник регламент ва давлат синови натижаларининг ижобий кўрсаткичларига мослигини кўриб чиқиш.
4. Техникаларни техник кўрикдан ўтказишда техникаларнинг техник ҳолати ва ускуналари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент» (кейинги ўринларда Техник регламент деб аталади), стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқлиги баҳоланади.
5. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Марказда рўйхатдан ўтказилган техникалар мазкур Низомга мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак.
6. Техникалар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
а) ишлаб чиқарилган йилидан, фойдаланиш ёки фойдаланмаслик, яроқли ёки яроқсизлигидан қатъи назар, барча турдаги техникалар, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган техникалар — бир йилда бир марта;
б) тиркамалар кўрикка шатакчи техника учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;
в) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни Марказда рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда);
г) нотариал идоралар, тендер комиссиялари ҳамда бошқаларга маълумотнома беришдан олдин;
д) техникаларнинг ҳисобдан чиқарилишидан олдин.
7. Техникаларнинг Марказ томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Аввалги техник кўрикда носоз деб топилган техникалар қайта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғимлар умумий қоидалар асосида ундирилади.
2-боб. Техник кўрикни ташкил этиш
8. Техник кўрикни ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги жадвал асосида режалаштирилади. Жадвалда техник кўрикни ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган техникалар сони тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Жадвал юридик ва жисмоний шахсларнинг техникалари сони 10 та ва ундан ортиқ бўлганда уларнинг жойида, техника сони 10 тадан кам бўлганда жойлашган ҳудуддаги машина-трактор парки, муқобил машина-трактор парки ёки махсус майдончаларда йиғиш (жамлаш)ни назарда тутган ҳолда тузилади.
Техник кўрик кунлари техника эгаларининг буюртманомалари, об-ҳаво ва ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда Марказнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланади.
9. Кунлик техник кўрикка қўйиладиган техникалар сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик иш унумидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
10. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича комиссия таркиби ҳар йили 15 январь кунига қадар Марказнинг туман (шаҳар) бўлими томонидан тайёрланади ва Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлими томонидан тасдиқланади. Комиссия таркиби уч кишидан иборат бўлади.
Комиссия таркибига туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман «Агросервис» МТП МЧЖ вакили ҳамда бошқа хўжалик бошқаруви органларининг вакили киритилиши мумкин.
11. Техникага мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилувчи шахсларга (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади) техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисида билдиришнома юборилади, унга мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ техник кўрикка тақдим этиладиган техникалар тўғрисида далолатномалар илова қилинади. Техник кўрик далолатномаларида талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда техникалар рўйхатига мувофиқ, мулкдор (жисмоний шахслар учун — мулк эгаси, юридик шахслар учун — ташкилот раҳбари) томонидан тўлдирилади. Техникалар гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган техникалар тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг рўйхатга олиш ҳужжатлари билан таққосланади.
12. Хизмат муддатини ўтаган ва белгиланган майдончаларга олиб келиш қийинчилик туғдирадиган техникалар иш (фаолият) олиб борилаётган ҳудудда ёки сақланаётган жойда кўрикдан ўтказилади.
13. Техникаларнинг техник кўриги ўтказиладиган жойи ва вақти Марказ томонидан белгиланади.
Техникалар навбатдаги техник кўрикка Марказ томонидан белгиланган жойларга тасдиқланган муддатдан кечиктирмасдан, мулкдорлар томонидан етказилиши шарт.
14. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган техникалар ижарага берувчида ёхуд улар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойда Марказ томонидан ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.
15. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин мулкдор ёхуд унинг ишончли вакили Марказга қуйидаги ҳужжатларни:
юридик шахслар:
юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан тасдиқланган техник кўрик далолатномасининг бир нусхасини;
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган техникалар сонини тасдиқловчи маълумотларни;
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техникаларга ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхасини;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техникаларнинг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхасини;
техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистлар рўйхати ва уларнинг тракторчи-машинист гувоҳномалари нусхасини;
белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади;
жисмоний шахслар:
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома; хорижий фуқаролар — ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси)ни;
техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни;
техниканинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳномани;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техниканинг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани;
сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техникаларга ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхасини;
белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
16. Мулкдорнинг касаллиги, фавқулодда ҳолатлар ёки бошқа узрли сабаб билан техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган техникалар тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда, мулкдор соғайгандан ёки бошқа узрли сабаб ва фавқулодда ҳолат бартараф этилгандан кейин 10 кун мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.
17. Марказ мулкдорга тегишли техникаларнинг техник ҳолатини текшириш учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари, техникаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базага эга бўлиши шарт.
18. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникаларнинг техник ҳолатини текшириш учун диагностика станциялари ва махсус жиҳозланган транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш-техник базаси:
а) техникаларнинг техник ҳолатини текшириш учун — Техник регламент, газда ишловчи техникалар — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг талабларига мувофиқ бўлиши;
б) техниканинг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика, пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига, тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмаси, руль бошқарувидаги умумий эркин юриш (люфтини) ўлчаш прибори, руль бошқаруви ва механизми (подвескаси) деталларидаги эркин юриш (люфтларни) текшириш тестери, чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш прибори, шиналарни техник диагностика қилиш воситалари, газанализатори — учқундан ўт олдириш двигателларига эга техникаларнинг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори, тутун ўлчаш прибори — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга техникаларнинг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори, двигателнинг айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига, шовқинни ўлчаш прибори, ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш прибори, компрессор, қинчали манометр, зарур компьютер техникасига эга бўлиши лозим.
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида универсал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкин.
Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши зарур.
(18-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Ишлаб чиқариш-техник базанинг майдони, техник диагностика воситаларининг сони ва хусусиятлари, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид талаблар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Техникаларни текширишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича малакага эга шахслар қўйилиши мумкин.
21. Техникага ўрнатилган сиқилган табиий газ (кейинги ўринларда СТГ деб аталади) ва суюлтирилган нефть гази (кейинги ўринларда СНГ деб аталади) тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари уланган жойларнинг ишончлилиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган техникаларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техниканинг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномасига асосан кўриб чиқилади.
22. Техникага ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техниканинг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома, сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техникаларга ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати асосида техник кўрикдан ўтказилади.
23. Техник кўрик техникалар рўйхатдан ўтказилган жойда зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда, техника хизмати кўрсатиш станцияларида ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасида ўтказилади.
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
Техника бошқа ҳудудда ишлатилаётганда унинг техник кўриги Марказ томонидан техника жойлашган ҳудудда ўтказилади ва далолатнома тузилиб, рўйхатга олинган ҳудудга юборилади ҳамда расмийлаштирилади.
3-боб. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш
24. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур низомнинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларни ва техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда тегишли техникани техник кўрикдан ўтказиш бўйича Марказга ёзма ариза тақдим этади.
25. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш билан боғлик аризалар 3 иш кунидан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади. Алоҳида ҳолларда, қўшимча маълумот олиш талаб этилган ҳолларда аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади.
26. Мулкдор техникани техник кўрикдан ўтказиш учун Марказ томонидан белгиланган зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудига олиб келади, ёхуд хизмат муддатини ўтаган ва белгиланган жойларга олиб келиш қийинчилик туғдирадиган техникалар иш (фаолият) олиб борилаётган ҳудудда ёки сақланаётган жойида кўрикдан ўтказишга тайёрлайди.
27. Техник кўрик техниканинг ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, техниканинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини кўриб чиқишдан иборат бўлади.
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган техникаларни техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
28. Тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник ҳолати автопоезд таркибида ва қўшимча равишда алоҳида турган ҳолатда текширувдан ўтказилади.
29. Техник кўрикдан ўтган техникаларга мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган намунада 2 нусхада (Марказ ва мулкдор учун) далолатнома тузилади.
30. Далолатномага асосан мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларга мувофиқ техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонга муҳр қўйилади ҳамда техник кўрикдан ўтказилган санаси, унинг амал қилиш муддати акс эттирилган ҳолда Марказ ходимининг имзоси билан тасдиқланади ва мулкдорга тақдим этилади.
Техниканинг техник кўрикдан ўтганлиги бўйича маълумот электрон базага киритилади.
31. Техник паспорт ёки техник гувоҳнома ўрнига дубликат берилаётганда, техника рўйхатга олинаётганда ва рўйхатдан чиқарилаётганда техник кўрикдан ўтказилганлик факти текшириб кўрилади.
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс — мулкдорнинг ёзма аризасига кўра Марказнинг рўйхатдан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказилган жойдаги органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади.
32. Техник кўрик натижалари Марказнинг электрон базасида, шунингдек, Марказнинг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади.
33. Техник ҳолати ва жиҳозлари техника хавфсизлиги талабларининг бирортасига жавоб бермайдиган техника носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади.
Бундай техникани такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда техника хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади ва умумий қоидалар асосида йиғим ундирилади.
Техника олдинги кўрикдан ўтказиш кунидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
4-боб. Мавсумий техник кўрикдан ўтказиш
34. Техникалар агротехник тадбирлар ва мавсумий ишлардан 20 кун олдин махсус комиссиялар томонидан мавсумий техник кўрикдан ўтказилади.
35. Махсус комиссия таркиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тузилади ва тасдиқланади. Махсус комиссияга давлат ва жамоат ташкилотларидан мутахассислар жалб этилади. Мавсумолди техник кўригига техникаларни йиғиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
36. Мавсумолди техник кўриги мавсум бошланишидан камида 10 кун олдин тўлиқ якунланиши лозим.
37. Мавсумолди техник кўригида техникаларнинг мавсумга тайёрлиги ўрганилади ва натижалари далолатнома асосида расмийлаштирилади. Мавсумий техник кўрикдан ўтган техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон берилмайди.
38. Мавсумолди техник кўриги мажбурий ҳисобланмайди ва мавсумий техник кўрикдан ўтказилган техникалардан йиғим ундирилмайди.
5-боб. Техникаларни юклашдан олдин техник кўрикдан ўтказиш
39. Маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган ёки хорижий давлатлардан импорт қилинган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари истеъмолчига юклашдан ёхуд божхона органларида расмийлаштиришдан олдин ишлаб чиқарувчи, импортчи, харид қилувчи талабига асосан ёки назорат тартибида Техник регламент талабларига мос эканлиги бўйича техник кўрикдан ўтказилади.
40. Юклашдан олдинги техник кўрик Марказ томонидан, ишлаб чиқарувчи корхона ҳудудида ёки божхона омборида ўтказилади ва унинг якуни бўйича мазкур Низомга 7-иловасига мувофиқ далолатнома тузилиб, тегишли тартибда имзоланади ва мулкдорга тақдим этилади.
Юклашдан олдинги техник кўрикдан ўтган техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон берилмайди.
41. Юклашдан олдинги техник кўрик жисмоний шахслар томонидан хориждан келтирилаётган ва ўз эҳтиёжи учун фойдаланиладиган техникалар учун қўлланилмайди.
42. Юклашдан олдинги техник кўрик белгиланган миқдорда тўловлар асосида амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
43. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп намунаси Марказ томонидан тасдиқланади. Штампларни тайёрлаш ва таъминлаш Марказ томонидан амалга оширилади.
44. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда Марказ томонидан амалга оширилади.
Талон бланкаларини тайёрлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган тартибда Марказнинг йиғимлардан тушган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
45. Техникаларни рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш, ҳисобдан чиқариш ва техник маълумотнома (ТМ-1) шаклидаги маълумотномалар беришда техникалар Марказ томонидан белгиланган жойда, одатдаги техник кўрикдан ўтказилади ва мажбурий техник кўрикдаги миқдорда тўлов ундирилади.
Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматлари Инспекция бошлиғининг буйруғига асосан тўғридан-тўғри масъул инспекторлар томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
46. Техникаларни техник кўрикка узрли сабабларсиз олиб келмаган ёки техник кўрикдан бўйин товлаган, техник кўрикдан ўтмаган техникани бошқарган, бошқаришга рухсат берган шахслар қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎«Тасдиқлайман»
‎Инспекциянинг ______________ бўлими _____________________________ бошлиғи
‎__________ _________________

‎20__ йил «___»___________

‎‎_____________________ вилояти (шаҳри), ___________________ туманида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш режаси

T/р

Техниканинг номи‎‎

Техника русуми‎‎

Техник кўрикдан ўтказиш муддати‎‎

Техник кўрикдан ўтказиш манзили‎‎

Техник кўрикдан ўтказиш санаси‎‎

1.‎

‎‎_____________________________________________________
‎(юридик ёки жисмоний шахс номи)

1.1‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

1.2‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

1.3‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Марказ ходими

‎‎________

‎‎_____________________

‎‎(имзо)

‎‎( Ф.И.О.)

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎________________ вилояти (шаҳри), ____________ туманида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини алоҳида (биттасини) техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси: 20 ____ йил «____» _______________
‎‎Техник кўрик _________________________________________________ томонидан ўтказилди

(Ф.И.О.)

‎‎1. Техниканинг русуми, модели ________________________________________ 6. Шасси (рама) рақами ____________
‎‎2. Тури _________________ ‎‎7. Двигатель рақами ______________
‎‎3. Ранги __________________ ‎‎8. Кузов рақами __________________
‎‎4. Ишлаб чиқарилган йили _____________ ‎‎9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси (техник паспорти) серияси, рақами __________________
‎‎5. Давлат рақам белгиси________

10. Техника

‎‎__________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи, ________________________________________________________________________га қарашли
‎якка тартибдаги транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.)

‎‎11. Жойлашган жойи (турар жойи)__________________________________________________
‎‎12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди: ________________________________________ __________________________________________________________________________________
‎‎13. Техниканинг ҳолати ____________________________________________________________
‎‎14. Мавжуд камчиликлар ___________________________________________________
‎‎15. Мотосоат ҳолати _______________________________________________________________
‎‎16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса _________________________________________________

‎‎(техник жиҳатдан соз, носоз)

‎‎Марказ ходими‎

_________‎‎

‎‎______________________________

‎‎
‎М.Ў.

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

‎‎
‎Далолатнома нусхасини олдим ва техник кўрикдан ўтмаган техникалардан фойдаланиш тақиқланиши ҳамда носоз техникадан фойдаланиш, фойдаланишга рухсат бериш МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида огоҳлантирилдим:

‎‎__________________________________________________________________________________
‎(имзо, Ф.И.О., юридик шахснинг номи, лавозими ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
‎__________________________________________________________________________________

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА


‎‎‎___________________ вилояти (шаҳри), ______________ туманида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтишга тақдим этилаётган техникалар тўғрисидаги
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «____» ___________ ‎‎ ‎‎20____ йил «___»________ дан 20___ йил «___»________гача ‎‎
‎‎Техникаларни техник кўрик учун тақдим этган юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.:_____________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎ИНН:________________

Т/р‎

Техника-
‎‎нинг номи‎‎‏

Русуми‎‎‏

Техник паспорти ёки техник гувоҳ-
‎номаси (инвентар) рақами‎‎‏

ДРБ рақами ва серия-
‎си

Техни-
‎ка ранги‎‎‏

Ишлаб чиқа-
‎рил‎ган давлати‎‎‏

Ишлаб чиқа-
‎рил‎ган йили‎‎

Агрегатлар рақами‎‎

‎‎‏Ёнилғи тури
‎(бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган газ)

Техника-
‎нинг техник ҳолати соз/носоз

Изоҳ‎‎‏

завод рақами‎‎

двига-
‎тель‎‎

шасси (рама)‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

9‎‎

10‎‎

11‎‎

12‎‎

13‎‎

14‎‎

1.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ташкилот балансида _____ та техника мавжуд.

Ташкилот раҳбари (мулк эгаси): ___________________________________________
‎_______________________________________________________________________
(имзо, лавозими, ташкилот номи ва раҳбарининг Ф.И.О, жисмоний шахснинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари)

Рўйхатда кўрсатилган техника воситаларини рўйхатга олиш маълумотлари билан таққослаган Марказ ходими
‎_______
_________________________________________________________

‎‎Масъул ҳисобчи________________________________________________________

(имзо, лавозими, орган номи, унвони, Ф.И.О.)
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.‎


‎‎‎ТЕХНИК КЎРИК НАТИЖАЛАРИ

‎‎Ташкилот (мулк эгаси)_________________________________________________________________________ҳисобида ____та қишлоқ хўжалиги, ____ та мелиоратив техника,____ та йўл-қурилиш, ____ та ўзиюрар машиналар, ___ та тиркама, ярим тиркамалар, жами ______ та техника техник кўрикка қўйилган.
‎____ та қишлоқ хўжалиги, ____ та техника, ____ та йўл-қурилиш, ____ та ўзиюрар машиналар, ___ та тиркама, ярим тиркамалар, жами ____ та техника техник кўрикдан ўтмади.

‎‎Техникалар текширилганда ____ та қишлоқ хўжалиги, ____ та мелиоратив техника,____ та йўл-қурилиш, ____ та ўзиюрар машиналар, ___ та тиркама, ярим тиркамалар, жами _____ та техника техник жиҳатдан носоз деб топилди.

‎‎Шу жумладан:
‎___ та техниканинг Техник регламент талабларига мос бўлмаган конструкциясидаги ўзгартириш мавжудлиги;
‎___ та техниканинг техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги;
‎___ та техниканинг двигатель қисмининг носозлиги;
‎___ та техниканинг тормоз тизимининг носозлиги;
‎___ та техниканинг руль бошқарувидаги носозликлар;
‎___ та техниканинг ташқи ёритиш приборларидаги носозликлар;
‎___ та техникада фойдаланиш учун яроқсиз қисмлар мавжудлиги;
‎___ та техниканинг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.
‎Ҳисобдаги техникалардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___таси суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газ билан ишлайди.
‎Бензинда ишлайдиган текширилган ___ та техникадан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___таси ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __дан __ таси носоз деб топилди.
‎_____та техник ҳолати носоз техниканинг Техник паспорти ёки Техник гувоҳномаси олиб қўйилганлиги, ДРБ ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги _____________________________
‎_____________________________________________________________________________________
‎Табиий ва суюлтирилган газда ишлайдиган техникалар жиҳозларни ўрнатган ташкилот томонидан берилган ишга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотнома асосида кўрикдан ўтказилади. Корхона маълумотномада қайд этилган кўрсаткичларга масъулдир.

‎‎
‎Мажбурий техник кўрикдан ўтмаган техникалар қайта техник кўрикдан 20___ йил «___»______________ да ўтказилади.
Марказнинг ходими ‎‎______________________________ __________ ‎‎ _____________________________‎‎

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎М.Ў.

‎‎Далолатнома нусхасини олдим ва техник кўрикдан ўтмаган техникалардан фойдаланиш тақиқланиши ҳамда носоз техникадан фойдаланиш, фойдаланишга рухсат бериш МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида огоҳлантирилдим:__________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О., юридик шахс номи, лавозими)‎‎

________________________________________________________________________________________________________________________________
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Трактор, тиркама, ўзиюрар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
НАМУНАСИ
Трактор, тиркама, ўзиюрар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
ТАВСИФИ
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон тўртбурчак шаклидаги, ўлчамлари 54 х 86 мм бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган оч пушти рангли қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги умумий «сув белги»си мавжуд.
Офсетли ёзув, минтақа коди, серияси-тўрт ҳарфли, номери-олти рақамли.
Бланка қуйидаги махсус ҳимояга эга:
кимёвий таъсирга бардошли бўёқдан фойдаланилади, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Лотин алифбосидаги давлат тилидаги матндан фойдаланилган.
Олд томонида техниканинг русуми, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси ҳамда орқа фонида техник кўрик ўтказилган йил яшил рангда (ҳар йили ўзгаради) кўрсатилади.
Талоннинг орқа томонида ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади.
Талондаги ёзувлар Марказ ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ҳамда ускуналарнинг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
НАМУНАСИ
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлар ҳамда ускуналарнинг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
ТАВСИФИ
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон тўртбурчак шаклидаги, ўлчамлари 54 х 86 мм бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган оч ҳаво рангли қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги умумий «сув белги»си мавжуд.
Офсетли ёзув, минтақа коди, серияси — икки ҳарфли, номери — олти рақамли.
Бланка қуйидаги махсус ҳимояга эга:
кимёвий таъсирга бардошли бўёқдан фойдаланилади, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Лотин алифбосидаги давлат тилидаги матндан фойдаланилган.
Олд томонида техниканинг русуми, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси ҳамда орқа фонида техник кўрик ўтказилган йил пушти рангда (ҳар йили ўзгаради) кўрсатилади.
Талоннинг орқа томонида ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади.
Талондаги ёзувлар Марказ ходимлари томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

‎‎_____________________ вилояти (шаҳри), ___________________ туманида
‎қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини юклашдан
‎олдин техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р‎

Техниканинг номи‎‎

Техника русуми‎‎

Юклашдан олдин техник кўрикдан ўтказилган сана‎‎

Юклашдан олдин техник кўрик ўтказилган манзил‎‎

Техник регламент талабларига мослиги
‎(мос, мос эмас)

‎1.

2.‎

3.‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
‎Техник регламент талабларига мос ёки мос эмаслиги тўғрисида маълумотлар: __________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________
‎‎Хулоса: __________________________________________________________________________
‎‎Марказ ходими

‎‎___________

‎‎____________________________
М.Ў ‎

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)

‎‎Ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ташкилот манзили:____________________________
‎__________________________________________________________________________________
‎‎Ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ташкилот раҳбари: ____________________________ __________________________________________________________________________________
‎‎Харид қилувчи ташкилот манзили: __________________________________________________ __________________________________________________________________________________
‎‎Харид қилувчи ташкилот раҳбари: __________________________________________________ __________________________________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарнинг (кейинги ўринларда техника деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматлар Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
техниканинг эгаси — техника воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади);
техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — техникани вақтинчалик ҳисобга қўйиш, рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва давлат рақами белгисини бериш;
давлат рақами белгиси (кейинги ўринларда ДРБ деб аталади) — мазкур Низомга 5-иловада белгиланган намунада техникани давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш учун ҳудудий кодлар ва давлат рақамлари белгиларининг типларига мувофиқ бериладиган махсус рақамли белги;
техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш — техникани доимий ҳисобга қўйиш, техникани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома ва ДРБни бериш;
рўйхатга олиш жойи — техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи Марказнинг жойлашган жойи;
техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш — тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда техниканинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
техникани қайта жиҳозлаш — бошқа модель ва модификациялар агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи деталлардан фойдаланган ҳолда техниканинг таркибий қисмлари элементлари ва тузилишига ўзгартиришлар киритиш;
давлат рўйхатидан ўтказиш тадбирлари — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказ томонидан техникаларни рўйхатдан ўтказиш, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек, техникаларни рўйхатга олиш ҳақида гувоҳнома ва ДРБни беришдан иборат давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар комплекси;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
рўйхатдан ўтказиш ҳужжати — техникадан фойдаланишга ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи, яъни рўйхатдан ўтказиш ҳақида техник паспорт, техник гувоҳнома, шунингдек, техникани рўйхатдан ўтказиш китоби;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли); ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари); трактор тиркамалари; қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари.
4. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматлар Марказнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур қарорга 5-илова билан тасдиқланаётган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган ва мажбурий техник кўрикка жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналари турларининг рўйхати»даги барча техника ва ускуналар давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишда бериладиган ҳамда мазкур Низомга 1-иловадаги намунада ва таснифга мос техник паспорт ҳамда 2-иловадаги намунада ва таснифга мос техник гувоҳнома Марказ томонидан пластик шаклда тайёрланади.
6. Техникаларнинг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент» (кейинги ўринларда Техник регламент деб аталади), шунингдек, техника хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши лозим.
7. Техникага мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилувчи шахс (бундан буён мулкдор деб аталади) ёки унинг вакили техникага мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва тугатилиши кунидан ёки техниканинг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн кун ичида мазкур Низомнинг 19 ва 20-бандларига мувофиқ Марказда техник кўрикдан ўтказиш учун техникани, унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам ва бошқа иш куни бўлмаган кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.
Техникани қайта рўйхатдан ўтказишга олиб келувчи барча ҳолатларда у Марказ томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади.
Техник кўрикдан ўтказишда техниканинг типи, русуми, модели, ДРБ, идентификацияловчи шассиси (рама), кузови ва двигатель рақамининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши солиштирилади.
8. Ўзи ҳаракатланувчи қурилма (двигатель)га эга бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари бошқа шахсга ўтказилиши ҳақида битимлар нотариус томонидан тасдиқланишидан олдин техника рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларга мос келиши предмети юзасидан текширилиши учун битим амалга оширилган ёки техника рўйхатдан ўтган жой бўйича Марказга тақдим этилиши зарур.
9. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишда, шунингдек, нотариус томонидан битимларнинг тасдиқланишидан олдин кўрикдан ўтказишда техникани рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотларда шубҳали ҳолатлар аниқланганда ички ишлар бўлимига белгиланган тартибда сўровнома юборилади, техника бошқа шахсга ўтказилишига тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги юзасидан текширилади.
10. Кўтарувчи механизмлар билан жиҳозланган техникалар (ўзиюраркранлар)га нисбатан рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари, улар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ҳисобга қўйилгандан (ҳисобдан чиқарилгандан) сўнг амалга оширилади.
11. Давлат рўйхатидан ўтган техникалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда суриштирув, дастлабки тергов ва суд органларига тақдим этилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Марказ техникаларнинг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига жавоб беришини баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, иш юритишни олиб бориш Марказ бошлиғи томонидан тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади.
2-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
13. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ва техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Техникаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ аризалар 3 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
14. Техникаларни рўйхатга олишни асосли рад этиш Марказга мурожаат қилинган кундан бошлаб 2 кун ичида амалга оширилади.
15. Техникалар давлат рўйхатидан ўтказилганда мулкдорга Марказ томонидан ДРБ ва техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида техник паспорт ёки техник гувоҳнома берилади.
Олдин берилган техникани рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ДРБ, шунингдек, чет эл ҳужжатлари ва рўйхатдан ўтиш рақамли белгилари мавжуд бўлса Марказга топширилади.
16. Техника давлат рўйхатидан ўтказилганда Марказнинг техникаларни рўйхатдан ўтказиш китобига ва электрон базага техниканинг агрегат рақами ва бошқа техник параметрлари ҳамда мулкдор тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, унинг яшаш (турар) жойи киритилади.
Мулкдорнинг доимий манзили ўзгарганда техника 10 кун муддатда Марказдан рўйхатдан чиқарилиб, янги манзилда рўйхатдан ўтказилиши шарт.
17. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш Марказ томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) Марказда рўйхатдан ўтказилмаган янги техника олинганда;
б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилган техникалар, уларнинг тиркамалари ва ярим тиркамалари эркин айланиши учун (импорт) божхона режимида божхона рўйхатидан ўтказилишида;
в) олдин Марказда рўйхатдан ўтган техниканинг эгаси ўзгарганда;
г) техниканинг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб қилувчи, мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда.
18. Техника мулкдор ҳисобланувчи жисмоний ёки юридик шахснинг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Юридик шахс ташкил этмасдан фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Жисмоний шахсларнинг техникалари уларнинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Техникалар 18 ёшга тўлган муомалага лаёқатли жисмоний шахсларнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Мерос, васиятнома, ҳадя (мукофот) ёки қонунда белгиланган тартибда оммавий ўйинларда ютиб олинган техникалар вояга етмаган шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
20. Юридик шахсларнинг техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик манзили бўйича амалга оширилади.
Юридик мақомга эга бўлмаган филиаллар, алоҳида бўлинмалар ихтиёрида бўлган техникалар уларнинг жойлашган жойи бўйича рўйхатга қўйилиши мумкин.
21. Техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили Марказга қуйидаги ҳужжатларни топширади:
техника мулкдори ёки унинг вакилини белгиланган намунадаги аризаси — ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ — юридик шахслар учун, 5-иловага мувофиқ — жисмоний шахслар учун;
мулкдор ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
техниканинг аввалги мулкдорга берилган техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги техник паспорти ёки техник гувоҳномаси;
техникага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
рўйхатга олиш билан боғлиқ йиғимларнинг тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
22. Мулкдор ёки унинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — фуқаролик паспорти;
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ички ишлар органларининг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисидаги белгиси қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
б) жисмоний шахсларнинг вакили учун:
нотариус томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки жисмоний шахс қонуний вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар);
в) юридик шахслар учун:
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган (муҳри мавжуд бўлган тақдирда) юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома;
вакил шахсини тасдиқловчи ҳужжат (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар).
23. Техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
меросга бўлган ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқлар тўғрисида нотариус томонидан берилган гувоҳнома;
васиятнома;
суднинг қарори;
нотариус томонидан тасдиқланган шартнома (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар);
ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилоти (техникани ишлаб чиқарувчи корхона, унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) томонидан бериладиган шартнома ва ҳисоб-маълумотнома;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ижрочилари ҳудудий бошқармаларининг давлат ижрочилари ҳамда аукцион ўтказиш ваколатига эга бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган аукционларда техникаларга эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
юқори турувчи давлат органининг техникани бир тизим ичида текинга бериш тўғрисидаги қарори (буйруғи, фармойиши);
юридик шахснинг юқори турувчи бошқарув органининг юридик шахснинг устав жамғармасига техникани киритиш тўғрисида ёки шу юридик шахснинг иштирокчисига (таъсисчи, аъзо) юридик шахснинг техникани дивиденд сифатида тўлаш тўғрисидаги қарори (иштирокчилар, таъсисчилар, аъзолар) умумий йиғилишининг баённомаси ёки ягона иштирокчининг қарори);
давлат божхона хизмати органи томонидан берилган божхона юк декларацияси;
шахснинг техникани оммавий ўйинда (лотереяда) ютганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
давлат органининг техникани мукофот (ҳадя) сифатида тақдим этганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси.
Мулк ва бошқарув шаклидан қатъи назар барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг олди-сотди шартномалари нотариал идоралар орқали амалга оширилади.
24. Тугатилган юридик шахсларнинг техникалари янги ташкил этилган юридик шахсларнинг устав жамғармасига ўтганда, техникаларни давлат рўйхатига олишда унинг ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжатга — юридик шахснинг устави ёки таъсис шартномаси киради.
25. Техника суд қарори асосида мусодара қилинганда, етказилган зарарни қоплашга қаратилганда, бошқа шахс ёки давлат эгалигига ўтказилганда давлат рўйхатидан ўтказиш суд қарори ёки аукцион натижалари тўғрисидаги баённома асосида амалга оширилади.
Техниканинг рўйхатда туриш жойини ўзгартиришга олиб келадиган мулкдорнинг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши муносабати билан техникани давлат рўйхатидан ўтказишда, мазкур Низомнинг 23-банди бешинчи хатбошида келтирилган техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
26. Давлат рўйхатидан ўтказилган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамаларига техник паспорт берилади;
техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналарга, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва технологик ускуналарига, кичик механизация мосламаларига техник гувоҳнома берилади.
27. Марказда қуйидаги техникалар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус техникалар;
Ички ишлар органларида рўйхатга олинган транспорт воситалари;
трамвай ва троллейбуслар;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлган ҳарбий ва бошқа техникалар.
Қуйидаги ҳолатларда Марказ томонидан техникани давлат рўйхатига қўйиш рад этилади:
а) мазкур Низомда белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
б) техника хизмат муддатини ўтаб бўлгани ва фойдаланишга яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган бўлса;
в) техника конструкциясига киритилган ўзгартиришлар техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, техника хавфсизлигини таъминлаш нормаларга жавоб бермайдиган бўлса;
г) техник регламентга мос бўлмаган эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрланган ва йиғилган бўлса;
д) техникага ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга техника ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда;
е) техниканинг рақамланган агрегати қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда.
Мазкур банднинг «д» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда Марказ томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.
Мулкдор ёки унинг вакили техникани давлат рўйхатидан ўтказишга рад этиш асосларини бартараф этиб, қайта мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолда йиғимлар ундирилмайди.
3-боб. Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат рақами белгиларини бериш
28. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда тиркамаларга орқа қисмига жойлаштириш учун мазкур Низомга 6-иловадаги намунада тайёрланган битта ДРБ берилади.
ДРБ ундаги рақамларнинг ўсиб бориш тартибига мувофиқ равишда берилади:
юридик шахсларга — I ва III типли ДРБ;
жисмоний шахсларга — II ва IV типли ДРБ.
Илгари фойдаланишда бўлган ДРБ кирим қилиниши ва белгиланган тартибда сарфланиши (берилиши) мумкин.
29. Техника эгаси берилган ДРБ дан мақсадли фойдаланиши шарт.
30. Қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, кичик механизация мосламалари, сув насослари, уруғ саралагичлар техник гувоҳномага мос равишда рақамланади ва рама ёки асосий қисмнинг кўринадиган жойига инвентар рақами шаклида ёзилади.
4-боб. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш
31. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур Низомнинг 33, 34 ва 35-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ва техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Техникаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ аризалар 3 кундан кечиктирилмасдан кўриб чиқилади ҳамда 1 ва 2-иловалардаги намунада, қоғозда тайёрланган «вақтинчалик техник паспорт» ва «вақтинчалик техник гувоҳнома» берилади ва заруратга кўра ҳар йили узайтириб узайтирилади.
32. Техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш Марказ томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режимига олиб келинган техникалар давлат божхона хизмати органлари томонидан расмийлаштирилганда;
б) техника тажриба намуналари синовларидан ўтказилганда;
в) техника лизинг (сублизинг) шартномасига асосан лизингга (сублизингга) берилганда;
г) техника ҳужжатларининг қонунийлигига аниқлик киритилиши талаб этиладиган ҳолатларда;
д) техника мулкдорининг манзили ўзгарганда, техниканинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартириш талаб этилганда;
е) олти ойдан кўп бўлган муддатга унинг манзили вақтинчалик ўзгарганда, техника рўйхатда турган ҳудуддан чиқиб кетганда;
ё) эгалик ҳуқуқи белгиланмаганда.
33. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
божхона юк декларацияси;
мулкдорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахснинг гувоҳномаси нусхаси;
мулкдорнинг ишончли вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
техникаларнинг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисида маълумотлар;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва вақтинчалик олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш вақтинчалик олиб кириш рухсатномасида кўрсатилган муддатга амалга оширилади.
34. Синовдан ўтказилаётган техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома нусхаси;
Марказ томонидан расмийлаштирилган алоҳида техниканинг тажриба намунасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси;
техника тажриба намунасининг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисидаги маълумотлар.
Тажриба намунаси бўлган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш белгиланган синов ўтказиш муддатига амалга оширилади.
Бу ҳақда мазкур техникага техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва «TAJRIBA» типидаги ДРБ берилади.
35. Лизингга (сублизингга) берилаётган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун унинг эгаси қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома нусхаси;
техниканинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ихтисослаштирилган савдо корхонаси томонидан бериладиган ҳисоб-маълумотнома;
техниканинг лизинг ёки сублизинг шартномаси;
юридик шахслар учун — техникаларнинг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисида маълумот;
рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
36. Бир шахс томонидан бошқа шахсга лизинг ёки сублизинг шартномаси доирасида вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш учун олинган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, тузилган лизинг (сублизинг) шартномаси талабларидан келиб чиқиб, лизинг берувчи ёки лизинг олувчи номига лизинг (сублизинг) шартномасида кўрсатилган муддатга амалга оширилади. Агар лизинг шартномасида лизингга олувчи номига техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳақида бир хилдаги қоидалари мавжуд бўлмаса, унда техника лизингга берувчи номига рўйхатдан ўтказилади.
Техникани лизингга берувчига вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш лизингга берувчининг манзили (яшаш жойи) бўйича, лизингга олувчига эса — лизингга олувчининг манзили (яшаш жойи) бўйича амалга оширилади.
37. Лизингга (сублизингга) берилаётган техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш шартномада кўрсатилган муддатга техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома берилган ҳолда амалга оширилади.
38. Лизингга (сублизингга) берилаётган вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган техниканинг рўйхатдан ўтказиш китобига техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатининг тугаши, лизинг (сублизинг) шартномасининг рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Лизинг, 20___ йил «___» _______даги «___» -сон лизинг (сублизинг) шартномасига асосан вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ____________ гача» деган ёзув киритилади.
39. Лизингга олувчига техника мулк ҳуқуқи асосида ўтишини назарда тутувчи лизинг (сублизинг) шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан техника лизинг (сублизинг) шартномаси ва лизинг берувчининг техникага бўлган мулк ҳуқуқининг лизингга олувчига ўтганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида лизингга олувчининг номига доимий давлат рўйхатидан ўтказилади.
Лизингга олувчига техникага бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши назарда тутилмаган лизинг (сублизинг) шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан лизингга олувчига техника фақат нотариус томонидан тасдиқланган техникани бошқа шахсга ўтказиш шартномаси (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар) асосида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Лизингга берувчининг ёзма сўровига асосан техникалар лизингга олувчи номига ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бунда техника лизингга берувчи номидан тақиққа олинади ва унинг хати билан тақиқдан чиқарилади. Техника лизинг олувчидан олиниб, бошқага ўтказилганда янгидан рўйхатдан ўтказилади.
40. Лизингга (сублизингга) олувчи номига рўйхатдан ўтказилган техникани лизингга берувчига қайтариб берилишини назарда тутувчи лизинг шартномасини бекор қилган ҳолда, кўрсатилган техника лизинг шартномасининг бекор қилинганлиги ҳақида ҳужжат ёки техникани лизингга берувчига қайтарилишини назарда тутувчи суд ёки бошқа органлар ижро ҳужжатининг нусхаси илова қилинган ҳолда лизингга берувчининг аризасига асосан лизингга берувчи номига рўйхатдан ўтказилади.
41. Давлат рўйхатидан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказиш учун тақдим этилган техникаларнинг ҳужжатлари Марказда уларнинг асли эканлигига ёки улардаги маълумотларнинг қонунийлигига шубҳа туғдирса ёхуд бошқа аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, лекин, шу билан бирга, мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган техникани давлат рўйхатидан ўтказишга рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, олти ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик рўйхатга олинади.
Кўрсатилган техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 21, 33 ёки 35-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати давомида Марказ бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликда тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширади. Шубҳалар тасдиқланганда ва рўйхатдан ўтказиш учун асослар пайдо бўлганда, Марказ аввалги эгасига техниканинг рўйхатдан ўтказилганлигини тиклаб бериб, техниканинг рўйхатдан ўтганлигини бекор қилади ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни кўради. Марказнинг шубҳалари тасдиқланмаганда ёки техниканинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганда, у Марказ томонидан умумий асосларга кўра рўйхатдан ўтказилади ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган муддати узайтирилади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Техниканинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгартирилиши талаб этилаётган мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда, техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ҳудудий Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома нусхаси;
мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (яшаш жойи бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги белгиси билан паспорт, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар) нусхалари;
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
юридик шахслар учун — техникаларнинг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисида маълумот;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ушбу асос бўйича техникани вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, тегишли асосларнинг мавжуд ҳолатларидан ташқари, олдинги вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилади.
43. Эгалик ҳуқуқи белгиланмаган техникаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
юридик ёки жисмоний шахснинг аризаси;
техниканинг техник маълумотлари (шасси, двигатель, ва бошқа рақамлари);
маҳалла фуқаролар йиғинидан 3 йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келаётганлиги тўғрисида ҳамда 3 нафар қўшниси имзолаган маълумотнома;
ички ишлар бўлимидан шу рақамдаги техника ёки қисмларни ўғирланган техникалар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
техникани сотиб олгани ёки йиғилганлиги тўғрисида тақдим этувчининг тушунтириш хати ва шу техника бошқага тегишли бўлган тақдирда қайтарилиши тўғрисида тилхат;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Уч йил давомида ушбу техникага даъвогар чиқмаган тақдирда, у тақдим этган юридик ёки жисмоний шахсга доимий мулк ҳуқуқи билан расмийлаштирилади.
44. Техника сақланаётган ва унинг мулкдорининг яшаш жойи олти ойдан кўп бўлган муддатга вақтинчалик ўзгарганда, техника рўйхатдан ўтган ҳудуддан ташқарига вақтинча олиб чиқиб кетилганда, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома;
мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили вақтинчалик ўзгарганлик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (рўйхатга қўйилганлиги белгиси билан паспорт, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар), нотариус томонидан тасдиқланган ва техникани вақтинчалик фойдаланишга олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (шартнома, ишончнома ва ҳ.к.);
юридик шахслар учун — техниканинг тўхташ (сақлаш) жойи тўғрисида маълумот;
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
5-боб. Бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган техникалар билан келишувларни ҳисобга қўйиш
45. Нотариус, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эса консул томонидан ҳам тасдиқланган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари (юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари бундан мустасно), ижара, текинга фойдаланиш ва техникаларни гаровга қўйиш шартномалари, техниканинг рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Марказда техникаларни рўйхатдан ўтказмасдан ҳисобга қўйилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
46. Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қўйиш учун нотариус ва консуллар томонидан уларнинг ёзма (электрон) шакллари Марказга юборилади ёки техникаларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш китобига ва электрон маълумотлар базасига киритилади.
Барча турдаги техникаларнинг кўрсатилган ҳужжатлари ҳисобга қўйиш учун Марказга:
мулкдорнинг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома;
нотариус томонидан тасдиқланган ҳисобга қўйиладиган ҳужжатнинг иккита нусхаси (ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, Марказга ишончли шахслар сони бўйича ишончномалар нусхалари, шунингдек, Марказга битта нусхаси) берилиши лозим.
47. Мазкур Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳисобга қўйиш, ҳисобга қўйиладиган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни техникаларнинг рўйхатдан ўтказиш китобига киритиш йўли билан амалга оширилади, унга ҳужжатнинг шакли илова қилинади.
Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қўйишда Марказнинг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишда белгиланган йиғим ундирилади.
6-боб. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш
48. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур Низомнинг 50, 51, 52, 54, 55 ва 56-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ва техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ аризалар 3 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
49. Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда;
б) техниканинг рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмаган ҳолатда мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда;
в) юридик шахсларга тегишли техникаларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;
г) техникаларнинг ранги ва (ёки) агрегат рақами ўзгарганда;
д) техника қайта жиҳозланганда;
50. Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлигини (ФҲДЁ органларининг ёки хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг маълумотномаси), шунингдек, мулкдор — юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номланиши ўзгарганлигини (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида маълумот ва юридик шахснинг бошқарув органи қарори) тасдиқловчи ҳужжат;
қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда техниканинг рўйхатга олиш картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома эса техника эгаси ҳақида янги маълумотларни кўрсатган ҳолда алмаштирилади.
51. Мулкдорнинг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб этмайдиган мулкдорнинг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
мулкдорнинг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги билан паспорт, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва бошқалар);
қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Мулкдорнинг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб этмайдиган мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда техниканинг рўйхатга олиш китоби (картаси)га тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома эса мулкдорнинг янги яшаш жойи ёки жойлашган манзилини кўрсатган ҳолда алмаштирилади.
52. Юридик шахсларга тегишли техникаларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
техникаларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Техникаларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда техниканинг рўйхатга олиш китоби (картаси)га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
53. Техникага ўзгартириш киритиш ва уни қайта жиҳозлаш мулкдорнинг мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ берган аризасига ва Марказ томонидан тегишли муассасанинг хулосаси асосида бериладиган мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ берилган рухсатномаси билан амалга оширилади.
54. Техниканинг ранги ва (ёки) агрегат рақами ўзгарганда техникани қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ҳудудий Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
агрегатнинг қонуний олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси);
техникани таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада агрегатнинг алмаштирилганлигини ёки ранги ўзгартирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Техниканинг ранги ва (ёки) агрегат рақами ўзгарганда техниканинг рўйхатга олиш китоби (картаси)га тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома эса техниканинг янги ранги ва (ёки) агрегат рақамини кўрсатган ҳолда алмаштирилади.
55. Техника қайта жиҳозлаганда уни қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
рақамли агрегатлар (ҳисоб-маълумотнома, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси) ва техника қайта жиҳозланганда ишлатилган бошқа деталлар олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Марказ томонидан берилган техникани қайта жиҳозлашга рухсати бўлган техникани таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада қайта жиҳозлашни амалга оширганликни тасдиқловчи ҳужжат;
газ баллони ускуналарини техникага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрнатиш далолатномасининг нусхаси ва газ баллонларининг мувофиқлик сертификатининг нусхаси (газ баллони ускунаси ўрнатилган ҳолда қайта жиҳозланган техникалар учун);
(55-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ушбу техникада қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун Марказ томонидан берилган рухсатноманинг нусхаси (тегишли гувоҳномага эга бўлган техникани таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарда техника қайта жиҳозланган ҳолатлар бундан мустасно);
қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Техникани қайта жиҳозлашни амалга оширганда техниканинг рўйхатга олиш китоби (картаси)га тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома эса техниканинг янги агрегат рақами кўрсатилган ҳолда алмаштирилади.
56. Техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда ва (ёки) ДРБ яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда уларнинг дубликатини бериш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг (Низомга 4 ва 5-иловадаги намунада) аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома (у яроқсиз ҳолга келганда);
шикастланган ДРБлар (улар шикастланганда);
ички ишлар органларининг техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳноманинг ва (ёки) ДРБлар ўғирланганлиги тўғрисидаги маълумоти;
дубликат ҳужжат олиш учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Техникани рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда техникани рўйхатдан ўтказиш китоби (картаси) маълумотлари асосида Марказ техника воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳноманинг дубликатини беради.
ДРБлар шикастланганда, йўқолганда ёки ўғирланганда техниканинг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилгач, Марказ янги ДРБ берилишини таъминлайди.
ДРБлар дубликатининг йўқолган ёки ўғирланганларининг ўрнига қайта дубликат берилишига йўл қўйилмайди.
ДРБлар шикастланганда Марказ буюртмасига асосан дубликати тайёрланиши ва қайта фойдаланилиши мумкин.
Амалга оширилган рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар (техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳноманинг дубликатини, янги ДРБни ёки дубликатини бериш) техниканинг рўйхатга олиш китоби (картаси)га киритилади.
7-боб. Техникаларни ҳисобдан чиқариш
57. Техникаларни ҳисобдан чиқариш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур Низомнинг 59 ва 61-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ва техникани ҳисобдан чиқариш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Техникаларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ аризалар 3 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
58. Расмийлаштирилган божхона юк декларациясига асосан техника Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан товар сифатида четга чиқарилганда ҳамда техника кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланганда Марказ ҳисобидан чиқарилади.
59. Расмийлаштирилган божхона юк декларациясига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан техника товар сифатида четга чиқарилганда техникани ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади;
мулкдор ёки унинг вакилининг аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
расмийлаштирилган божхона юк декларацияси;
техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома.
Техника унинг чет давлат ҳудудига чиқарилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқарилганда, олдинги ДРБ Марказ томонидан вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган техникалар учун ДРБларга алмаштирилади, техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳномада ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари, белгиланган манзил ва ҳисобдан чиқариш санаси тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик олиб келинган чет давлат ёки халқаро ташкилотлар техникани уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб кетилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарганда аризачиларга техникани ҳисобдан чиқарганлик тўғрисидаги белги билан техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома берилади, шунингдек, чет давлатларнинг рўйхатдан ўтган техникаларининг ДРБлари қайтариб берилади, улар мавжуд бўлмаганда — вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган техникалар учун ДРБлар берилади.
60. Техниканинг рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмайдиган ҳолатда мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда техникани ҳисобдан чиқариш ҳудудий Марказ томонидан техниканинг рўйхатдан ўтган янги жойи бўйича рўйхатдан ўтган техникалар китоби (картаси)га ва электрон маълумотлар базасига тегишли маълумотларни киритган ҳолда амалга оширилади.
61. Техника кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланганда уни ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг аризаси;
мулкдор ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
техникани кейинги фойдаланувга яроқсиз деб топиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ (юридик шахслар учун) ёки тегишли масъуллар иштирокида тузилган далолатнома (жисмоний шахслар учун);
техника жойлашган жой бўйича Марказ томонидан расмийлаштирилган алоҳида техникани техник кўрикдан ўтказганлик тўғрисида далолатнома;
ҳисобдан чиқариш ҳаракатлари учун белгиланган йиғимларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланган техника ҳисобдан чиқарилганда техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва ДРБ олиб қўйилади.
62. Техникани ҳисобдан чиқариш ёки асосли рад этиш ҳаракатлари мурожаат этилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида амалга оширилади.
63. Техника қуйидаги ҳолатларда ҳисобдан чиқарилмайди:
мазкур Низомнинг 59 ва 61-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
техникага туширилган идентификация тамғасининг яширилиши, сохталаштирилиши, ўзгартирилиши, йўқ қилиниши аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга техника ва агрегат рақамларининг номувофиқлиги аниқланганда;
техника, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ техниканинг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда;
(63-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят ишида ашёвий далил сифатида эътироф этилганда;
васийлик ва ҳомийлик органининг ёки белгиланган ёшга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз мулкдорнинг қонуний вакилларининг рухсати бўлмаганда;
лизинг берувчининг розилиги мавжуд бўлмаганда — лизингга тақдим этилган техникалар учун.
Мулкдор ёки унинг вакили техникани ҳисобдан чиқаришнинг рад этиш асосларини бартараф этган тақдирда техникани ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
64. Техника ҳисобдан чиқарилганда унинг рўйхатга олиш китобига ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва (ёки) техниканинг ДРБи йўқолганда, уларнинг Марказда мавжудлиги текширилгандан сўнг, техникани рўйхатга олиш китоби (картаси)га техниканинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги техник паспорт ёки техник гувоҳнома ва (ёки) техниканинг ДРБси йўқолганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
Зарур ҳолатларда, техниканинг эгасига белгиланган тартибда техниканинг агрегат рақамлари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.
8-боб. Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникаларни расмийлаштириш ва рўйхатга қўйиш
65. Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникаларни расмийлаштириш ва рўйхатга қўйиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникани расмийлаштириш ва рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс мазкур Низомнинг 69 ва 70-бандлари талаби бўйича кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаган техникани расмийлаштириш ва рўйхатга қўйиш билан боғлиқ аризалар 10 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
66. Эгалик ҳуқуқи бўлмаган, қайта тикланган ёки мавжуд имкониятлар билан тайёрланган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ва ўзиюрар машиналарга эгалик ҳуқуқини бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимлари тузадиган комиссия томонидан кўриб чиқилади.
67. Комиссия фаолиятига Инспекция ходими раҳбарлик қилади.
68. Комиссия таркибига туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа давлат хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий вакиллари киритилади.
69. Комиссия эгалик ҳуқуқи ва ҳужжатлари бўлмаган техникаларнинг техник регламент ва техника хавфсизлик талабларига мослигини, техникадан фойдаланиб келинаётган муддатни, техниканинг қидирувда ёки қидирувда эмаслигини кўриб чиқади.
70. Комиссия томонидан, камида уч йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинаётгани, ўғирланмагани, техник талабларга жавоб бериши бўйича далолатнома тузилади ва тегишли ташкилот (маҳаллий ҳокимликлар, судлар)га эгалик ҳуқуқини белгилаш учун тақдим этилади.
Юридик ёки жисмоний шахслар эгалик ҳуқуқини белгилаш учун тўғридан-тўғри тегишли ташкилотларга мурожаат қилиши мумкин.
71. Эгалик ҳуқуқи белгиланган техникалар ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Эгалик ҳуқуқи белгиланмаган техникалар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади ва 3 йил давомида техник кўрик даврида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтириб борилади ва 3 йил ўтгач доимий рўйхатга олинади.
9-боб. Техникани рўйхатдан чиқариш
72. Техникаларни давлат рўйхатидан чиқариш Марказ томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) олдин Марказда рўйхатдан ўтган техниканинг эгаси ўзгарганда;
б) техниканинг рўйхатдан ўтган жойини ўзгартиришни талаб қилувчи, мулкдорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда;
в) техникалар ҳисобдан чиқарилгандан сўнг.
73. Техникаларни рўйхатдан чиқариш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Мулкдор мазкур Низомнинг 74-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ва техникани рўйхатдан чиқариш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда Марказга ёзма ариза тақдим этади.
Техникаларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ аризалар 3 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
74. Мулкдор томонидан техникаларни рўйхатдан чиқариш учун Марказга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мулкдор ёки унинг вакилининг мазкур Низомга 9-иловада белгиланган намунадаги аризаси;
мулкдорнинг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
техниканинг сотилганлиги, мерос сифатида берилганлиги каби ҳолатларда нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжат нусхаси;
техник паспорт ёки техник гувоҳнома;
давлат рақами белгиси;
тақиққа олинган бўлса, тақиққа олдирган идоранинг тақиқдан чиқариш тўғрисидаги хати;
75. Марказда тақиққа қўйилмаганлиги текширилгандан сўнг китобга белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилганлиги қайд этилади, электрон маълумотлар базасига рўйхатдан чиқариш рақами ва санаси қўйилади.
76. Техника рўйхатдан чиқарилганда ДРБ Марказга топширилади.
77. Янги харид қилинган, рўйхатдан чиқарилган техникалар 10 иш куни давомида рўйхатга қўйилиши шарт. Рўйхатга қўйишнинг муддатини бузган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ундирилади.
10-боб. Техникани тақиққа олиш ва тақиқдан чиқариш
78. Марказга тақиққа қўйдириш нотариал идоралар, Мажбурий ижро бюроси ва суд идоралари ҳамда қонунда белгиланган бошқа ташкилотларнинг сўрови асосида амалга оширилади.
79. Мазкур Низомга 10-иловада белгиланган ТМ-1 шаклидаги маълумотнома асосида техникалар олди-сотди қилинганда, совға қилинганда, мерос қилиб қолдирилганда ёки бошқа ҳолатларда шартнома тузилишида нотариал идоралар, савдо биржалари ва бошқалар томонидан талаб қилиниши шарт.
80. Техникаларни тақиққа қўйиш тақиқлар китобига ҳамда электрон маълумотлар базасида қайд қилинади, тақиққа қўйдирган ташкилот номи ва тақиққа қўйилган сана ёзиб қўйилади.
81. Марказда тақиқдан чиқариш тақиққа қўйдирган муассасанинг хати ёки суд қарорига асосан амалга оширилади. Тақиқдан чиқарилган техникалар тақиқлар китобига ҳамда электрон маълумотлар базасига киритилади ва тақиқдан чиқарилган санаси ёзиб қўйилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
82. Марказда рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатлар беш йил, техникаларни ва ДРБни беришни рўйхатга олиш китоби Марказда йигирма беш йил сақланади ва ушбу муддат ўтгандан кейин белгиланган тартибда давлат архивига топширилади.
83. Марказга ҳужжатлар нусхалари қабул қилинаётганда, улар асли билан таққосланиши шарт.
84. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган тақдирда тижорат билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар техникаларни белгиланган тартибда ўз номларига рўйхатдан ўтказишлари шарт.
85. Бошқарув ва мулк шаклидан қатъи назар, барча турдаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг олди-сотди шартномалари фақат нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилиши шарт.
Ишлаб чиқарувчи, диллер, лизинг, биржа ва махсус аукцион савдо ташкилотларининг шартномалари бундан мустасно.
86. Техникаларнинг олди-сотди шартномалари ва бошқа мулк эгасининг ўзгаришига олиб келувчи шартномалар Марказда махсус китобларда рўйхатдан ўтказилиб, қайд этилади ва шартномага махсус штамп қўйилади.
87. Техникани давлат рўйхатидан (вақтинчалик ёки қайта рўйхатдан) ўтказиш, давлат рўйхатидан ва ҳисобдан чиқаришда қўшимча маълумот олиш талаб этилганда тақдирда, ушбу масалалар бўйича келиб тушган аризалар 10 кунда кўриб чиқилади.
88. Мулкдор рўйхатдан ўтказувчи ташкилот қарорлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматлари Инспекция бошлиғининг буйруғига асосан тўғридан-тўғри масъул инспекторлар томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
89. Мазкур Низом талабларининг бузилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга бериладиган техник паспортнинг
НАМУНАСИ
Техник паспортнинг
ТАСНИФИ
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK PASPORT» халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54х86 мм ўлчамда пластикдан тайёрланади. Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK PASPORT»нинг ранги — очиқ сариқ пушти. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам — тўрт ҳарфли (UZ-TP), номери — олтита рақамли.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK PASPORT»да жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айирбошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK PASPORT»нинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
микроматн — «TEXNIK PASPORT» технический паспорт Vehicle license», ўлчами — максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
«UZ» ёзуви, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.
Техник паспортнинг олд томонида «TEXNIK PASPORT», «Технический паспорт», «Vehicle license» сўзлари ёзилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Техниканинг давлат рақами белгиси, маркаси, модели, ранги, эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), техник паспорт берилган сана, Инспекциянинг тегишли бўлими («Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли бўлими), жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK PASPORT»нинг орқа томонида техника тўғрисидаги маълумотлар; ишлаб чиқарилган йил, тури, кузов/шасси рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателининг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, кичик механизация мосламаларига бериладиган техник гувоҳноманинг
НАМУНАСИ
Техник гувоҳноманинг
ТАСНИФИ
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA» халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54х86 мм ўлчамда пластикдан тайёрланади. Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA»нинг ранги — кулранг пушти. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам ― тўрт ҳарфли (UZ-TG), номери ― олтита рақамли.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA»да жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айирбошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA»нинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
микроматн — «TEXNIK GUVOНNOMA», Техническое свидетельство, Vehicle license», ўлчами-максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
«UZ» ёзувли, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.
Техник паспортнинг олд томонида «TEXNIK GUVOНNOMA», «Техническое свидетельство», «Vehicle license» сўзлари ёзилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Техниканинг номи, маркаси, модели, ранги, эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA» берилган сана, Инспекциянинг тегишли бўлими («Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли бўлими), жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.
Техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «TEXNIK GUVOНNOMA»нинг орқа томонида техника тўғрисидаги маълумотлар; ишлаб чиқарилган йил, тури, агрегат рақами, тўла вазни, юксиз вазни, вазифаси, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Марказнинг ___________________________ га ____________________________________дан (юридик шахснинг номи)


‎А Р И З А

‎‎Сиздан ____________________________________________________________________________

(сўровнинг қисқача мазмуни)

‎‎_________________ техникани ________________________________________________________

‎‎(рўйхатдан, қайта ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш)

‎‎_____________________________________сўраймиз.


‎‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

‎‎‎‎1. Техника олинганлиги ҳақидаги нотариал ҳужжат ёки шартнома нусхаси.
‎‎‎‎20___ й. «___»__________ ______-сон, ____________________________ дан берилган.

(қайси нотариал идора томонидан берилган)

‎‎‎‎2. Техника ишлаб чиқарилган корхона томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.

Олинган техника ҳақида маълумотлар

1.‎

Тури, номи‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами

‎‎

4.‎

Двигатель рақами

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎

‎‎

‎‎Раҳбар

‎‎_________

‎‎________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош ҳисобчи

‎‎________

‎‎____________________________

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Тел. рақами: ________________
‎‎20___ йил «____»_______________
‎‎Техник паспорт рақами _____________
‎‎Давлат рақами _______________
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Марказнинг ___________________________ га ____________________________________дан (фуқаронинг Ф.И.О.)


‎А Р И З А

Фуқаро, ____________________________________ «___»___________ 20___ йилда туғилган, доимий яшаш манзили _______________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ фуқаролик паспорти серияси ва рақами ___________________, ______________________ ИИБ томонидан 20___ йил «___» ___________ да берилган.
Менга тегишли ______________________________________________________________________

‎‎(сўровнинг қисқача мазмуни)

_________________________________________ техникани ________________________________ ________________________________________________________________сўрайман.

(рўйхатдан, қайта ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш)


‎‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

‎‎‎‎1. Техника олинганлиги ҳақидаги нотариал ҳужжат.
‎‎‎‎20___ й. «___»__________ ______-сон, ____________________________ дан берилган.

(қайси нотариал идора томонидан берилган)

‎‎‎‎2. Техника ишлаб чиқарилган корхона томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.

Олинган техника ҳақида маълумотлар

1.‎

Тури, номи‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами

‎‎

4.‎

Двигатель рақами

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎

‎‎

‎‎Фуқаро

‎‎_________

‎‎________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Тел. рақами: ________________
‎‎20___ йил «____»_______________
‎‎Техник паспорт рақами _____________
‎‎Давлат рақами _______________
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрармашиналарнинг давлат рақами белгилари
НАМУНАЛАРИ
I тип — юридик шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарга бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
II тип — жисмоний шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарга бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
III тип — юридик шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
IV тип — жисмоний шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
* Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида қўлланадиган рақамлар ва лотин алифбоси ҳарфларининг намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига 1 ва 3-иловаларга мувофиқ белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Марказнинг ___________________________ га ____________________________________дан (юридик ёки жисмоний шахснинг номи)


‎А Р И З А

‎‎Сиздан ____________________________________________________________________________

(сўровнинг қисқача мазмуни)

‎‎____________________________________________ техникани _____________________________
қисмига ўзгартириш киритиш ва қайта жиҳозлашга рухсат беришингизни сўраймиз.


‎‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

‎‎‎‎1. Техника олинганлиги ҳақидаги нотариал ҳужжат ёки шартнома нусхаси.
‎‎‎‎20___ й. «___»__________ ______-сон, ____________________________ дан берилган.

(қайси нотариал идора томонидан берилган)

‎‎‎‎2. Техника ишлаб чиқарилган корхона томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.

Олинган техника ҳақида маълумотлар

1.‎

Тури, номи‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами

‎‎

4.‎

Двигатель рақами

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎

‎‎

‎‎Мулк эгаси

‎‎_________

‎‎________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош ҳисобчи

‎‎________

‎‎____________________________
(юридик шахслар учун)

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Тел. рақами: ________________
‎‎20___ йил «____»_______________

‎‎‎Техник паспорт рақами _____________
‎‎Давлат рақами _______________
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА


Техникага ўзгартириш киритиш ва уни қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун РУХСАТНОМА

‎‎Мулк эгаси: _______________________________________________________________________
Манзили: _________________________________________________________________________


‎Техника ҳақида маълумотлар‎

1.‎

Тури, номи‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами

‎‎

4.‎

Двигатель рақами

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎

‎‎


‎‎
‎Техникага киритилаётган ўзгартириш ва уни қайта жиҳозлашдан кейинги маълумотлар‎

1.‎

Тури, номи‎‎ ‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎ ‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили ‎‎

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами ‎‎

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами ‎‎

‎‎

4.‎

Двигатель ақами ‎‎

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎ ‎‎

‎‎

‎‎
‎9. Техникага киритилган ўзгартириш ва уни қайта жиҳозлашнинг умумий техник регламент талабларига жавоб бериши: _____________________________________________________________________

(жавоб беради/жавоб бермайди)

‎‎10. Техникада ўзгартирилган рақамли агрегат олинганлиги тўғрисида ҳужжат: __________________________________________________________________________________
‎‎11. Қўшимча маълумотлар:____________________________________________________________ __________________________________________________________________________________
‎‎12.________________________________________________________________________________

‎‎(Марказ бўлими ёки бўлинмаси номи)

‎‎________________________________________________________________________

(лавозими)

‎‎___________________________________‎_________ ‎‎___________________

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎‎

М.Ў.

‎‎Рухсатнома берилган сана: 20___ йил «___» _________
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

Марказнинг ___________________________ га ____________________________________дан (юридик ёки жисмоний шахснинг номи)


‎А Р И З А

‎‎Сиздан ____________________________________________________________________________

(сўровнинг қисқача мазмуни)

‎‎__________________________________________ техникани рўйхатдан чиқаришингизни сўраймиз.


‎‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

‎‎‎‎1. Техника олинганлиги ҳақидаги нотариал ҳужжат ёки шартнома нусхаси.
‎‎‎‎20___ й. «___»__________ ______-сон, ____________________________ дан берилган.

(қайси нотариал идора томонидан берилган)

‎‎‎‎2. Техника ишлаб чиқарилган корхона томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.

Олинган техника ҳақида маълумотлар

1.‎

Тури, номи‎‎

‎‎

5.‎

Русуми‎‎

‎‎

2.‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎

6.‎

Ишлаб чиқарувчиси‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Техник паспорт рақами

‎‎

7.‎

‎‎Корхона (завод) рақами

‎‎

4.‎

Двигатель рақами

‎‎

8.‎

Шасси рақами‎‎

‎‎

‎‎Мулк эгаси

‎‎_________

‎‎________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош ҳисобчи

‎‎________

‎‎____________________________
(юридик шахслар учун)

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Тел. рақами: ________________
‎‎20___ йил «____»_______________

‎‎‎Техник паспорт рақами _____________
‎‎Давлат рақами _______________

‎‎‎Давлат рақами белгиси олинди __________
‎‎_________________________
‎‎М.Ў.‎

(имзо)

‎‎(масъул ходим Ф.И.О.)

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА


‎(ТМ-1 ШАКЛ)
‎Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси
‎ҳамда ўзиюрар ‎машиналар тўғрисида

‎М А Ъ Л У М О Т Н О М А №_______ ‎‎

Техниканинг тақиқлари тўғрисида маълумот______________________________________________

‎‎(тақиққа олинган, қайта олинган, олинмаган)

‎‎Техника эгаси тўғрисидаги маълумотлар:
‎‎1.________________________________________________________________________________

(ташкилот номи ёки мулк эгасининг Ф.И.О.)

‎‎2. ________________________________________________________________________________

(манзили)

‎‎Техника тўғрисидаги маълумотлар
‎‎1._______________________________________ ‎‎5.______________________________________

Номи‎

‎‎Ишлаб чиқарилган йили

‎‎2._______________________________________ 6.______________________________________

Русуми‎

‎‎Двигатель рақами

‎‎3.______________________________________ ‎‎7.______________________________________

‎‎Завод рақами

‎‎Двигатель русуми

‎‎4.______________________________________ ‎‎8.______________________________________

‎‎Техник паспорт серияси ва рақами

‎‎Рўйхатга қўйилган санаси

‎‎9. Қўшимча маълумотлар:_____________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________
‎‎10.________________________________________________________________________________

‎‎(Марказнинг бўлими ёки бўлинмаси номи)

‎‎__________________________________________________________________________________

‎‎(лавозими, махсус гувоҳнома рақами)

‎‎________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎М.Ў.

‎‎Маълумотнома берилган сана: 20___ йил «___»_________‎‎
‎‎Изоҳ: Ушбу маълумотнома техникаларнинг олди-сотдиси бўлганда, совға қилинганда, мерос қилиб қолдирилганда ёки бошқа ҳолларда шартнома тузилишида нотариал идоралар, савдо биржалари ва бошқалар томонидан талаб қилиниши лозим. Ушбу маълумотнома билан бирга техник паспорт тақдим этилиши шарт. Маълумотноманинг амал қилиш муддати 10 кун. Маълумотнома техниканинг нархини белгилашга ва ажратиладиган кредит суммасига, лизингга беришга асос бўла олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини (кейинги ўринларда техника деб аталади) бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларига олий таълим ва малака ошириш муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда йўналиш бўйича таълим бериш лицензиясига эга бўлган бошқа давлат, нодавлат юридик шахслар киради.
2. Мазкур Низом бўйича тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш, имтиҳонлар олиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини (кейинги ўринларда техника деб аталади) бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини беришни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан, бу борада кўрсатиладиган хизматлар Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси унинг намунаси ва таснифига мувофиқ равишда Марказ томонидан тайёрланади.
3. Барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, уларнинг тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» тоифаларига бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи белги қўйилади.
4. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
«А» тоифа — 30 от кучигача бўлган ғилдиракли тракторлар;
«B» тоифа — 30 от кучи ва ундан юқори от кучига эга бўлган ғилдиракли тракторлар;
«C» тоифа — занжирли тракторлар;
«D» тоифа — механик трансмиссияли ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари;
«E» тоифа — гидростатик трансмиссияли ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари;
«F» тоифа –ўзиюрар мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси малакасига кўра уч классга бўлинади ва тракторчи-машинистларга:
III, II ва I класс берилади.
Класслар тракторчи-машинист гувоҳномасининг алоҳида белгилар учун ажратилган қисмига ёзилади.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқарувчи тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар ва ушбу муассасаларни ҳисобга олиш
5. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
6. Давлат ёки нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) тракторчи-машинистларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини бошлагунга қадар Инспекцияга белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимларининг буйруғига асосан тузилган текширув комиссия томонидан тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси кўрикдан ўтказилади.
7. Таълим муассасасининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқилиши якунлари бўйича Низомга 3-иловага мувофиқ намунада икки нусхада далолатнома тузилади ва Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлими томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси Инспекцияда, иккинчи нусхаси таълим муассасасида сақланади.
8. Комиссия томонидан тасдиқланган далолатнома бўйича Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлими таълим муассасасига хулоса беради.
Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлими томонидан давлат ёки нодавлат таълим муассасасига берилган хулосанинг биринчи нусхаси ҳисобга қўйиш учун Инспекцияда сақланади, иккинчи нусхаси эса таълим муассасасига берилади.
Таълим муассасаларини Инспекцияда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги гувоҳнома рақами, тайёрланадиган тракторчи-машинистларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
9. Таълим муассасалари ўқув гуруҳларининг сони, назарий ва амалий машғулотларнинг бошланиши ва ўқиш муддати тўғрисидаги қарорларини Инспекция билан келишади.
10. Ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал Марказга тақдим этилади. Рўйхат Марказ томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
11. Инспекция туман (шаҳар) бўлими буйруғига асосан тузиладиган текширув комиссияси Инспекция органи, Марказ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларидан иборат таркибда тузилади.
Комиссия ўрганиш давомида ўқув муассасасининг қуйидаги талабларга жавоб беришини кўриб чиқади:
камида 48 кв.м. майдонга эга бўлган ўқув хоналарининг мавжудлиги, номзодлар учун зарур шароитлар яратилганлиги, белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техника жиҳозлари билан таъминланганлиги;
таълим муассасасининг иш режасига киритилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти ва билим даражаси;
тракторчи-машинистликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган майдонча, дала майдончаси, техника ёки ундан фойдаланиш тўғрисида шартноманинг мавжудлиги.
Таълим муассасасига унга мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналаридан, улардаги жиҳозлар ва машқ техникаларидан ўқув машғулотлари жараёнида фойдаланилади.
12. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларида номзодлар сони 25 кишидан ошиши мумкин эмас.
13. Инспекцияда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир марта, ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса — ҳар ойда камида бир марта текширилади. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмаётган таълим муассасаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари қўлланилиши орқали муносабат билдирилади.
14. Агар камчилликлар мавжуд таълим муассасаси таъсир чораларида кўрсатилган муддат мобайнида камчиликларни бартараф этмаса, янги ўқув гуруҳларини Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади ва мазкур йўналиш бўйича ўқитишни тўхтатиш ёки лицензиясини бекор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритилади.
15. Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар таълим муассасаси томонидан бартараф этилганидан сўнг унинг фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат этилади.
16. Инспекцияда тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унда таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, ўқув техникаларининг рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўналишли харита нусхаси, ўқув гуруҳларини текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бошқа маълумотлар жамланади.
3-боб. Марказда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш
17. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат бериш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
18. Таълим муассасаларида таълим олган шахслар «А», «B», «С», «D», «Е» ва «F» тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги Марказга мурожаат қилади.
19. III классдаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 280 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида таълим муассасаларини битирган, таълим муассасалари томонидан берилган (сертификат, гувоҳнома ва ҳ.к.) ҳужжатга эга бўлган;
II ёки I классдаги техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун уч йил иш стажига эга бўлган ёки техника йўналиши бўйича таълим муассасаларида 86 соатли малака ошириш ўқув дастури асосида қайта ўқиган фуқароларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
20. Ўқув муддати якунида тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш йўналиши бўйича 18 ёшга тўлган, II ёки I классдаги техникаларни бошқариш йўналиши бўйича эса — 21 ёшга тўлган шахсларга имтиҳон топширишга рухсат этилади.
21. Назарий имтиҳонда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати, тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналар хавфсизлиги қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган фанлар бўйича билими текширилади;
амалий имтиҳонда қайси тоифали тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома учун фақат шу тоифадаги техникани бошқариш бўйича топширувчининг малакаси текширилади.
22. Алоҳида шартлар бўйича ишловчи тракторлар ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқарувчи шахслар йилига бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказилади.
23. Агар Марказда фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномасини беришда уларнинг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилганда, унга белгиланган тартибда тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
24. Агар фуқаро тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан техникани бошқаришга нолойиқ деб топилса, унга доир ҳужжатлар Марказ томонидан белгиланган тартибда бекор қилинади.
Тракторчи-машинистни тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор Марказ томонидан қабул қилинади.
25. Тракторчи-машинистларни техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий имтиҳон топширишлари лозим.
26. Чет давлат фуқароларига тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш тартиби ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
4-боб. Имтиҳонларни ўтказиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби
27. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
28. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «С», «D», «Е», «F» тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаларни бериш Марказ томонидан амалга оширилади.
29. Барча тоифадаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимлари буйруғи асосида тузиладиган комиссиялар томонидан қабул қилинади;
комиссия таркиби камида уч кишидан иборат бўлади, комиссия таркибига Инспекция органлари, Марказ вакили ва ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин;
имтиҳон комиссияси аъзолари йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидаларини ва имтиҳон олиш услубини билиши, бошқариш бўйича текширилаётган тоифадаги техникага оид билимларга эга бўлиши шарт.
30. Ўқув гуруҳлари машғулотлари якунланганидан сўнг тракторчи-машинист номзодларининг ўқув жараёнида дастурда кўрсатилган барча фанларни ўзлаштиргани тўғрисидаги маълумотлар Марказ томонидан текширилади ва уларнинг рўйхати тақдим этилган рўйхат билан солиштирилади, шундан кейин унинг имзоси билан тасдиқланади.
31. Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун номзодлар Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўқиганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирма нусхалар;
в) 3х4 см ўлчамдаги 2 та фотосурат;
г) соғлиғи тўғрисида маълумотнома;
д) имтиҳонни топширган ҳамда имтиҳондан ўтганларнинг тракторчи-машинист гувоҳномаси учун йиғимларни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
е) имтиҳон варақаси;
ё) фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;
ж) жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ЖШ ИР).
32. Имтиҳонлар жараёнида номзодларнинг аввал назарий билимлари, кейин амалий билимлари текширилади.
Назарий имтиҳондан ўтмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
33. Номзодлар, шунингдек, тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин тракторчи-машинист гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган шахслар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳондан сўнг камида ўн кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Уч йил мобайнида имтиҳон синовларидан ўтмаган шахслар белгиланган тартибда яна таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишлари керак, тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин тракторчи-машинист гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган шахслар бундан мустасно.
34. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у қайта назарий имтиҳонга такроран юборилади.
35. Йўл ҳаракати, техника хавфсизлиги қоидалари ва амалий бошқариш бўйича номзоднинг натижалари мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ тўлдириладиган «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар беришда имтиҳон натижалари тўғрисида имтиҳон варақаси»га ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Марказнинг масъул ходими томонидан тасдиқланади.
36. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома асосида тракторчи-машинист гувоҳномаси берилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасини қайд этиш китобига гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами ўсиши бўйича ёзилади ҳамда имтиҳон варақасида қайд этилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасидаги ёзувлар техник воситалар билан ёзилади.
37. Тракторчи-машинист гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги Инспекция инспектори томонидан текширилиб, назорати олиб борилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси берилганда фуқаронинг таълим муассасасини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномасига тракторчи-машинист гувоҳномаси ва талонининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги ёзиб қўйилади.
38. Тракторчи-машинист гувоҳномасида бошқаришга рухсат этилган техника тоифаси қайд этилади.
39. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга тракторчи-машинист гувоҳномасини беришда қўшимча маълумот катагига «тмм» (тиббий маълумотнома мажбурий) ёзуви киритилади.
40. Тракторчи-машинист гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни қайд этиш китобига шахсан имзо қўяди.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси ўқув муассасасини тугатган фуқароларга Марказнинг ўқув муассасаси жойлашган туман (шаҳар) бўлими томонидан имтиҳон якуни бўйича берилиши мумкин.
Тракторчи-машинист гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) бўйича берилмайди.
5-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ҳамда дубликат бериш тартиби
41. Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш белгиланган тартибда ариза, эски тракторчи-машинист гувоҳномаси фуқаронинг имтиҳон варақаси ёки тракторчи-машинист гувоҳномасини берган Марказ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг, тасдиқланган ставка бўйича йиғимлар ундирилгач амалга оширилади.
42. Техникани охирги бир йил давомида бошқарган шахсларнинг тракторчи-машинист гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
43. Қуйидагилар техникаларни бир йил мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланиши мумкин:
а) ишлаётган ходимлар ишлаётган жойида унга бириктирилган техника тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
б) шахсий техникалар учун — уларга тегишли бўлган техниканинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат (техник паспорт);
в) ишончнома ёки ижара шартномаси бўйича техникани бошқарган шахслар учун — техниканинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.
44. Техникани охирги бир йил давомида бошқармаган шахсларнинг тракторчи-машинист гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳон топширганидан сўнг алмаштирилади.
45. Бир неча тоифали техникаларни бошқаришга рухсати бўлган шахс тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини олиши мумкин.
Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) техника тоифаси бўйича олинади ва берилаётган тракторчи-машинист гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Фуқаронинг аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 42 ва 44-бандлари талабларига мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
46. Яроқсиз ҳолга келган тракторчи-машинист гувоҳномаси ушбу Низомнинг 42 ва 45-бандларига мувофиқ алмаштирилади.
47. Тракторчи-машинист гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган гувоҳноманинг «Алоҳида белгилар учун» номли катагига биринчи маротаба олган эски гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади.
48. Тиббий кўрик маълумотномаси ва шахснинг имтиҳон варақаси барча реквизитлар тўлдирилгандан сўнг янги тракторчи-машинист гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади.
49. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолатларда) тракторчи-машинист гувоҳномаси дубликати фуқаронинг аризаси, имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур ҳолатларда, ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги таълим муассасасининг гувоҳномаси ёки Марказнинг тасдиқномаси ва тасдиқланган ставка бўйича йиғимлар асосида берилади.
50. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунига қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин.
51. Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномасининг дубликати, техникани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқароларнинг картотекаси бўйича текширилгандан ва давлат хизматлари марказидан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан олиб қўйилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олингандан сўнг берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
52. Гувоҳноманинг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида қайд этиш китобига ёзилади ва гувоҳнома нусхаси берилгандан кейин рухсатномага асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
53. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига дубликат гувоҳнома берилгандан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Марказга топширилади ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
54. Эски нусхадаги тракторчи-машинист гувоҳномаларини янги нусхадаги тракторчи-машинист гувоҳномаларига алмаштиришда, фақат эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси олинади, белгиланган ставкада йиғим ундирилгач, янги намунага алмаштирилади. Шубҳали ҳолатларда эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини берилишининг қонунийлиги ўрганилади.
55. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган тракторчи-машинист гувоҳномаларини алмаштиришдан олдин улар Марказ томонидан Ташқи ишлар вазирлиги орқали текширилади. Текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг тракторчи-машинист гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг тракторчи-машинист гувоҳномаларига ушбу Низом асосида умумий тартибда алмаштирилади.
6-боб. Тракторчи-машинистларга юқори класс бериш тартиби
56. Тракторчи-машинистларга III класс уч йиллик узлуксиз шу йўналишдаги меҳнат фаолиятидан кейин ёки махсус малака ошириш ўқув дастури якунида Марказ томонидан имтиҳон олиш орқали II классга алмаштирилади.
57. II класс шу йўналишдаги уч йиллик узлуксиз меҳнат фаолиятидан кейин ёки махсус малака ошириш ўқув дастури якунида Марказ томонидан имтиҳон олиш орқали I классга алмаштирилади.
58. Тракторчи-машинистларга юқори класс беришда имтиҳон олиш ва гувоҳнома бериш учун белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Тракторчи-машинистларга юқори класс берилаётганда тракторчи-машинист гувоҳномаси алмаштирилади ва класс қайд этилган ҳолда янгиси берилади.
7-боб. Тракторчи-машинист гувоҳномаларининг пластик бланкаларини тайёрлаш, улар билан таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби
59. Тракторчи-машинист гувоҳномаларининг пластик шаклдаги бланкаси Марказ буюртмасига асосан тайёрланади.
Буюртма, олти ойлик захирани инобатга олган ҳолда, Марказ томонидан берилади.
60. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик бланкалари жойларга Марказнинг ҳудудлардаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб тақсимланади.
61. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик бланкаси сони, кирим ва чиқимлари ҳисобот китобида қайд этилади, уларнинг топширилиши тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни қайд этиш китобида рўйхатга олинади.
62. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик бланкалари улар бўйича қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар тариқасида сақланади.
63. Тўлдириш жараёнида бузилган тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик бланкаси 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан тузилган далолатнома билан Марказнинг марказий аппаратига топширилади.
64. Тиббий кўрик хулосаси асосида техникани бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг тракторчи-машинист гувоҳномалари 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан тузилган далолатнома билан Марказнинг марказий аппаратига топширилади.
65. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган имтиҳон варақаси Марказ томонидан тайёрланади.
66. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, имтиҳон варақаси, эски тракторчи-машинист гувоҳномаси, тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил мобайнида сақланади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда эски тракторчи-машинист гувоҳномасига «Бекор қилинади» штампи қўйилиб, бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Имтиҳон комиссияси баённомалари — 10 йил, тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш китоби — 45 йил мобайнида, Марказда белгиланган тартибда сақланади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин ҳужжатлар давлат архивига топширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
67. Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, тракторчи-машинист гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Инспекция томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
68. Намунавий ўқув дастурлари Инспекция билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
69. Барча ўзиюрар техникалар тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан бошқарилишига рухсат этилади.
70. Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади. Алоҳида, қўшимча маълумот ёки аниқлаштириш лозим бўлган ҳолатларда эса — аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш билан боғлиқ давлат хизматлари Инспекция бошлиғининг буйруғига асосан тўғридан-тўғри масъул инспекторлар томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
71. Ушбу Низом талабларини бузиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини қалбакилаштириш, тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар томонидан техникаларни бошқариш ҳамда бошқаришга рухсат этиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
«Тракторчи-машинист гувоҳномаси»нинг
НАМУНАСИ
«Тракторчи-машинист гувоҳномаси»нинг
ТАСНИФИ
Тракторчи-машинист гувоҳномаси халқаро стандартлар тавсиялари асосида пластикдан тайёрланади. Гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги — очиқ кулранг яшил. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами — тўрт ҳарфли (UZ-TM), номери — олти рақамли.
Тракторчи-машинист гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карта) бўлади.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
микроматн — «TRAKTORCНI-MASНINIST GUVOНNOMASI, «Удостоверение тракториста-машиниста», «Driving licence», ўлчами — максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
«UZ» ёзуви, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
тракторчи-машинист гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг олд томонида «TRAKTORCНI-MASНINIST GUVOНNOMASI»,»Удостоверение тракториста-машиниста», «Driving licence» сўзлари ёзилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, Ўзбекистон Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, берилган санаси, амал қилиш муддати, берилган жойи, жисмоний шахсларнинг идентификация рақами ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчи идентификация рақами, гувоҳнома рақами, яшаш жойи, тоифалари тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.
Орқа томонида берилган санаси ва муддати мажбурий тартибда кўрсатилади.
1 ― 12-бандлардаги маълумотлар қайд этилади.
Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.
A, B, C, D, E, ва F тоифаларини бошқариш учун тракторчи-машинист гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган.
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш
СХЕМАСИ
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқарувчи тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига қўйиладиган талабларни ўрганиш натижалари бўйича тузилган
ДАЛОЛАТНОМА
‎‎
‎20___ йил «___»____________


‎‎‎____________

‎‎
‎Тракторлар ва ўзиюрар машиналарни бошқарувчи тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларининг номи, манзили, мулк шакли:_____________ __________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________

Т/р

Талаб

Талабга жавоб бериши
‎(беради, бермайди)‎‎

Мулк шакли
‎(ўз мулки ёки ижара)

1.

Бинонинг ҳолати‎‎

‎‎

‎‎

2.

Ўқув хонасининг ўлчами (камида 48 м.кв.)‎‎

‎‎

‎‎

3.

Ўқув хонасининг иситилиши‎‎

‎‎

‎‎

4.

Ўқув хонасининг совутилиши‎‎

‎‎

‎‎

5.

Моддий-техник базаси‎‎

‎‎

‎‎

6.

Ўқув анжомлари, қуроллари‎‎

‎‎

‎‎

7.

Ўқув режалари‎‎

‎‎

‎‎

8.

Муҳандис-педагоглар, инструкторлар ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти ва билим даражаси‎‎

‎‎

‎‎

9.

Амалий машғулотлар учун техника ва бошқа шароитлар‎‎

‎‎

‎‎

10.‎

Амалий машғулот учун майдон‎‎

‎‎

‎‎

11.‎

Амалий машғулотлар учун ёнилғи-мойлаш материалларининг ҳолати‎‎

‎‎

‎‎

12.‎

Бошқа шароитлар‎‎

‎‎

‎‎

‎‎
‎‎‎‎Таълим муассасаси тракторлар ва ўзиюрар техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш талабларига: _________________________
(жавоб беради/бермайди)
‎‎Комиссия аъзолари (имзоси, Ф.И.О., иш жойи ва лавозими):
‎‎____________ ‎‎__________________________________________________________
‎‎____________ ‎‎__________________________________________________________
‎‎____________ ‎‎__________________________________________________________
‎‎____________ ‎‎__________________________________________________________

‎‎‎Таълим муассасаси раҳбари (имзоси, Ф.И.О., лавозими)
‎‎____________ ‎‎__________________________________________________________
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА


‎Тракторчи-машинистларга гувоҳномаларни беришда имтиҳон натижалари тўғрисида
‎ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

‎ ‎‎________________ туман (шаҳар)

‎‎20___ йил «____»____________

__________ рақамли‎‎

Т/р

‎‎‏‎‎‏Ф.И.О.

‎‎‏‎‎‏Туғилган йил, кун, ой‎‎

‎‎‏‎‎‏Ўқиган муассасасининг номи, диплом, гувоҳнома ёки сертификат рақами ва санаси

‎‎‏‎‎‏Тиббий кўрик маълумотнома-сининг рақами ва санаси‎‎

Имтиҳон натижалари

йўл ҳаракатидан‎‎

техника хавфсизлигидан ‎‎

бошқариш кўникмаларидан‎‎

(ўтди, ўтмади)‎‎

(ўтди, ўтмади)‎‎

(ўтди, ўтмади)‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Комиссия раиси

___________

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзолари

‎‎__________

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

__________‎‎

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

__________‎‎

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек, тракторчи-машинист имтиҳонларини олишда ундириладиган
ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ
I. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланганлари ўрнига янги давлат рақами белгиларини бериш учун

1.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда ДРБ деб аталади) учун

базавий ҳисоблаш миқорининг 90 фоизи миқдорида

Изоҳлар: яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган битта ДРБ ўрнига янги ДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
йўқолган эски намунадаги ДРБ ўрнига янги ДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;
йўқолган янги намунадаги ДРБ ўрнига янгисини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади;
рўйхатдан ўтказишда олдинги ДРБни сақлаб қолиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
II. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан чиқаришни қайд этиш учун

2.

Техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 фоизи миқдорида

3.

Техник паспортга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни рўйхатдан чиқариш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 фоизи миқдорида

4.

Техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
18 фоизи миқдорида

5.

Техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини рўйхатдан чиқариш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
18 фоизи миқдорида

Изоҳлар: техникага ўзгартириш киритиш ва уни қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун рухсатнома беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
III. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида пластик шаклдаги техник паспорт ва вақтинчалик гувоҳнома бериш учун

6.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарнинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида техник паспорт бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 фоизи миқдорида

Изоҳлар: қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарнинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида берилган вақтинчалик гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган, ўғирланган, йўқолган техник паспорт, шунингдек йўқолган вақтинчалик гувоҳнома ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
пластик шаклдаги техник паспорт жорий этилгунга қадар техник паспорт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, йўқотилганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(III бўлим изоҳининг учинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
IV. Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига техник гувоҳнома бериш учун

7.

Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида техник гувоҳнома бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида

Изоҳлар: техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида вақтинчалик техник гувоҳномани бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
вақтинчалик техник гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим изоҳининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим изоҳининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим изоҳининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим изоҳининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган, ўғирланган, йўқолган техник паспорт, шунингдек йўқолган вақтинчалик гувоҳнома ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
пластик шаклдаги техник паспорт жорий этилгунга қадар техник паспорт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, йўқотилганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(IV бўлим изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
V. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун

8.

100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга ғилдиракли тракторлар, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар

базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида

9.

100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга занжирли ва ярим занжирли тракторлар

базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида

10.

100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли, ярим занжирли ва йиғма машиналар

базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 фоизи миқдорида

11.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи миқдорида

12.

Йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар

базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи миқдорида

13.

Чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари

базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи миқдорида

14.

Сув насослари

базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 фоизи миқдорида

15.

Кичик механизация мосламалари

базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи миқдорида

16.

Машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир станок, асбоб-ускуна, жиҳоз

базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи миқдорида

Изоҳлар: қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Марказда рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади;
техник кўрик вақтида кўрикдан ўтмаганларни қайта техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 1,5 баробари миқдорида йиғим ундирилади;
насос станцияларидаги, дон ва пахта тозалаш корхоналаридаги ҳар бир машина, агрегат учун алоҳида тўлов ундирилади.
VI. Тракторчи-машинистдан имтиҳонларни олиш ва уларга гувоҳнома бериш учун

17.

Назарий имтиҳон топшириш учун (йўл-ҳаракат ва техникадан фойдаланиш қоидалари)

базавий ҳисоблаш миқдорининг
27 фоизи миқдорида

18.

Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида

19.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини амалий бошқариш бўйича имтиҳон топшириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида

20.

Ҳар бир қайта амалий бошқариш бўйича имтиҳон топшириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 фоизи миқдорида

21.

Пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш, эски намунадаги гувоҳномани алмаштириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 фоизи миқдорида

Изоҳлар: йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
(VI бўлим изоҳининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
йўқолган эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида йиғим ундирилади;
йўқолган янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
(VI бўлим изоҳининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
тракторчи-машинистларга класс бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига тракторчи-машинист гувоҳномалари бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;
пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси жорий этилгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг тракторчи-машинист гувоҳномаси учун — 20 фоизи, йўқолганининг ўрнига дубликат бериш ёки яроқсизини алмаштириш учун 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(VI бўлим изоҳининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
VII. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари учун маълумотнома бериш, тақиқларни қайд этиш учун

22.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга ТМ-1 шаклдаги маълумотнома бериш ва тақиққа олиш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида

23.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга рўйхатда турганлиги, ҳолати тўғрисида тендер комиссиялар ва бошқаларга маълумотнома бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида

Изоҳлар: ТМ-1 шакли бўйича маълумотнома техникалар олди-сотди, совға қилинганда, мерос қилиб қолдирилганда, кредит учун кафолатга қўйилаётганда ёки бошқа ҳолатларда шартнома тузилишида нотариал идоралар, савдо биржалари ва бошқалар томонидан талаб қилиниши лозим.
Ғўза ва ғалла уруғчилиги билан шуғулланиш учун танловда иштирок этиш ҳамда бошқа ҳолатларда маълумотнома, белгиланган тўлов асосида берилади.
VIII. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш ишларини амалга ошириш учун

24.

Техник паспортга эга бўлган ўзиюрар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш ишларини амалга ошириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 фоизи миқдорида

25.

Техник гувоҳномага эга бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, асбоб-ускуналарини ҳисобдан чиқариш ишларини амалга ошириш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг
18 фоизи миқдорида

Изоҳлар: ҳисобдан чиқаришга доир ҳужжатлар белгиланган тартибда мулк эгаси томонидан тайёрланади, Марказ томонидан ҳисобдан чиқариш учун зарур ҳужжатларнинг қонунийлиги ҳамда техниканинг ҳолати кўриб чиқилади.
Техникалар бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларидан тушган йиғимларнинг 20 фоизи республика бюджетига, 80 фоизи Инспекция жамғармасига ажратилади. ДРБ, техник паспорт ва бошқаларни тайёрлаш, қўшимча жалб этилган ходимларни иш ҳақи учун харажатлар Инспекция жамғармаси ҳисобидан қопланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган ва техник кўрикка жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, таъмирлаш ва сервис асбоб-ускуналари турларининг
РЎЙХАТИ
I. Қишлоқ хўжалиги техникалари
1. Тракторлар;
2. Трактор тиркамалари;
3. Ўзиюрар машиналар:
ғалла ўриш комбайнлари;
шоли ўриш комбайнлари;
маккажўхори ўриш комбайнлари;
пахта териш машиналари;
ем-хашак ўриш комбайнлари;
силос ўриш комбайнлари;
ўрмон хўжалиги техникалари;
қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўзи ҳаракатланувчи қурилмага (двигателга) эга бўлган бошқа машиналар.
4. Қишлоқ хўжалиги машиналари (трактор ҳамда ўзиюрар техникалар билан ишлатиладиган машиналарнинг барчаси):
плуглар;
чизеллар;
культиваторлар;
калта ва узун базали текислагичлар;
лазер бошқарувли текислагичлар;
тишли ва дискли бороналар;
молалар;
чигит экиш сеялкалари;
пневматик сеялкалар;
дон экиш сеялкалари;
пуркагичлар;
минерал ўғит сепгичлар;
органик ўғит сепгичлар;
тупроққа ишлов бериш учун актив ишчи органли агрегатлар, фрезалар;
йиғгич-пресслагичлар;
ариқ қазгичлар;
илдиз суғургичлар;
майдалагичлар;
мотоблоклар;
мотокультиваторлар;
махсус боғдорчилик машиналари;
махсус сабзавот-полизчилик машиналари;
махсус чорвачилик машиналари;
махсус ўрмон хўжалиги машиналари;
пахта, дон қабул қилиш пунктлари, корхоналарида мавжуд бўлган махсус уруғлик саралаш ва бошқа машиналар, ускуналар (махсус технологик жиҳозлардан, тола ажратгич, тегирмон кабилардан ташқари);
қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бошқа машиналар.
II. Мелиорация техникалари
1. Экскаваторлар;
2. Бульдозерлар;
3. Скреперлар;
4. Кўчма ва стационар насослар;
5. Суғориш машиналари;
6. Мелиорацияга тегишли бошқа техника ва машиналар.
III. Йўл-қурилиш техникалари
1. Грейдерлар;
2. Асфальт ётқизгичлар;
3. Катоклар;
4. Кўчма ва стационар бетон қоргичлар;
5. Юклагич (погрузчик)лар;
6. Йўл-қурилишда фойдаланиладиган бошқа техника ва машиналар.
IV. Жиҳоз ва асбоб-ускуналар
1. Техника таъмири учун зарур ўлчов асбоблари;
2. Техниканинг техник сервиси ва уларни таъмирлаш учун асбоблар ва мосламалар:
металлга ишлов берувчи станоклар,
кўчма ва стационар пайвандлаш қурилмалари,
темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари;
электр энергияси билан ишловчи асбоблар, гидротизимлар, ёқилғи насослари ва форсункалар, двигателлар, бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.
3. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини сервис ва таъмирлаш устахоналарида фойдаланиладиган бошқа жиҳоз ҳамда ускуналар.
Изоҳлар: юқорида қайд этилган техникалар мулк шакли ва фойдаланиш йўналишидан қатъи назар белгиланган тартибда назорат қилинади, давлат рўйхатидан ўтказилади ва йиллик техник кўрикка жалб этилади;
ушбу рўйхатга кирмаган, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан рўйхатга ва назоратга олинмаган барча турдаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳам рўйхатга ва назоратга олинади;
конларда ишлайдиган махсус экскаватор, бульдозерлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан рўйхатга олинади ва назорат қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарорига
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда агротехника тадбирлари ҳолатининг назоратини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I.Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳолатини назорат қилиш бўйича

1.

«Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари бўйича давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.

-

2019 йил

апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Давлат рақам белгиларини тайёрлаш ва жойларга етказиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси ходимларини қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича малакасини ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил
апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур замонавий автоматлаштирилган тизимли ва дастурий таъминотли сервер ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 август

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

5.

Республикада мавжуд бўлган барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва электрон ҳисобини юритишни таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 август

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагросервис» АЖ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун зарур 14 комплект техник диагностика воситаларини харид қилиш ва жойларга етказиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 сентябрь

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туманларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун зарур техник диагностика воситалари билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси, «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» ДУК маблағлари ҳисобидан

2020 ― 2022 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ҳар йили белгиланган масканларга йиғиш, техник диагностик воситалар билан амалга оширишни тизимли равишда олиб бориш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Хорижий давлатлардан келтирилаётган ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат синовидан ўтказишни тизимли йўлга қўйиш.

-

2019 йил

1 июль

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Давлат божхона қўмитаси

10.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигида қўллашга тавсия қилинган техникалар реестри юритилишини ташкил этиш.

-

2019 йил

1 июль

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,
«Ўзстандарт» агентлиги

11.

Пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун зарур 50 комплект ускуналар ҳамда дастурий таъминотни харид қилиш ва ўрнатиш.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Барча туманларни босқичма-босқич пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун зарур комплект ускуналар билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси, «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» ДУК маблағлари ҳисобидан

2020 ― 2022 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Пластик шаклдаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси бланкаларини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

«Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳрида синов тариқасида пластик шаклдаги техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2019 йил

1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

«Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича республика миқёсида пластик шаклдаги техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси беришни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2020 йил

1 март

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Агротехник тадбирларнинг ҳолатини назорат қилиш бўйича

16.

Ёзги ва кузги шудгорлаш тадбирларини сифатли, тўлиқ майдон ҳосил қилган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш даврида белгиланган агротехник тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

18.

Пахта териш машиналари ёрдамида пахта ҳосилини териб олиш учун далаларни машина теримига тайёрланиши ва машина теримининг сифатли ўтказилишини назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19.

Бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга ғалла ўриш комбайнлари тайёрланганлигини ва мавсум давомида ҳосилни йўқотишларсиз ўриб-йиғиб олишни назорат қилиш.

-

доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 09/19/325/296-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон; 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)