ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 3013, 2018 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 20-сон, 427-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Комиссиянинг қарори асосида ижрочиларни Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади;»;
3.
16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аноним мурожаатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.».