toggle_night_mode
Ҳужжат 10.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 апрель,
289-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 289-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 3-илованинг 101-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга иловадаги 2-рўйхатда:
5.6.16-кичик банддаги ««Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари — «Ўзагротехмаш» АЖ бош директори» сўзлари ««Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.6.17-кичик банддаги ««Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари — «Ўзагролизинг» АЖ бош директори» сўзлари ««Ўзагролизинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/289/2912-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)