Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 13 июндаги 01/19-18/03-сон қарори (рўйхат рақами 2244, 2011 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 297-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»нинг
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ички қоидалар риэторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.