Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 789-сон
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ ва 30-сон қарори (рўйхат рақами 2691, 2015 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 346-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
5 ва
11-бандлардаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
12-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
14-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
17-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 18-банднинг
иккинчи хатбошиси «5 — 9-синфлар учун 10 соатни» деган сўзлардан кейин «, 10-11-синфлар учун 12 соатни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 28-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.