toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг кўмирга ортиб бораётган эҳтиёжини, жумладан, «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва «Шарғун» шахтасида тошкўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннагача ошириш орқали таъминлаш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 4 июлдаги Ф-4668-сонли фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шарғункўмир» АЖ томонидан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан Хитойнинг «China Railway Group Со. Ltd» (консорциум етакчиси) ва «China Coak Techology & Engineering Group Copr» (кейинги ўринларда консорциум деб аталади) компаниялари билан умумий қиймати 94,5 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва уни 2023 йилда ишга тушириш бўйича шартнома тузилди.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
2. Қуйидагилар:
ХХР Эксимбанкининг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган ва 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли муддатга ажратиладиган, йиллик фоиз ставкаси 3 фоиз бўлган, жумладан, қайта молиялаштирадиган банк маржаси йиллик 1,0 фоизни ташкил қиладиган 89,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шарғункўмир» АЖнинг 15,3 миллион АҚШ долларига тенг ўз маблағлари «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий техник-иқтисодий параметрларга эга «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси 1-иловага мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХР Эксимбанкининг «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича «Шарғункўмир» АЖ қарз олувчи ҳамда заёмдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган заёмини қайтариш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун белгиланган тартибда ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём битими ва «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ ҳамда «Шарғункўмир» АЖ билан ХХР Эксимбанки заёмини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномалари тузсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:
ХХР Эксимбанкига — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг тўлов мажбуриятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга — ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖнинг тўлов мажбуриятларига доир давлат кафолатларини тўлов ундирмасдан бериш ваколати берилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём шартномасида назарда тутилган шаклда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва ХХР Эксимбанки ўртасидаги заём шартномасига оид давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибдаги ҳуқуқий хулосани берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида истисно тариқасида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
консорциум билан биргаликда 2018 йилнинг 1 январигача бўлган даврда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
лойиҳа ечимларининг объектлардан ишончли ва хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кузатув ва техник назорат бўйича талабларга мос келишини аниқлаш учун тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида мустақил халқаро маслаҳатчиларни жалб этишга рухсат берилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилансинки, «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва янги кўмир қазиб олиш технологиясини ишлатиш бўйича пудратчи билан имзоланадиган шартноманинг (контрактнинг) амал қилиш даврида ёки 2027 йил 1 июлга қадар:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПҚ-203-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ, консорциум, пудратчи ва уларнинг субпудратчи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхатлар бўйича олиб кирадиган ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозлар, автотранспорт воситалари, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар, шунингдек ёқилғи мойлаш материаллари, портловчи моддалар ҳамда металл прокати божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тузилган контрактларнинг шартларига мувофиқ консорциум, хорижий пудратчи, субпудрат ва консалтинг ташкилотлари томонидан олиб кириладиган махсус транспорт ва автотранспорт воситалари, машина ва механизмлар, ускуналар ва асбоблар, бутловчи буюмлар, узеллар ва жиҳозлар даврий бож тўловлари тўланмасдан вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-159-сонли қарори таҳририда)
маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудратчилар консорциумга сотадиган товарларга (ишлар, хизматлар) улар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди ташқарисига олиб чиқилмаган тақдирда қўшилган қиймат солиғи «нуль» ставка бўйича солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва янги кўмир қазиб олиш технологиясини ишлатиш бўйича пудратчи билан имзоланадиган шартноманинг (контрактнинг) амал қилиш даврида ёки 2027 йил 1 июлга қадар:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПҚ-203-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бажарадиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғидан;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
консорциум, пудратчи, субпудратчи ташкилотлар ва мустақил халқаро маслаҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг доимий муассаса орқали фаолият кўрсатадиган норезидентлари тўлайдиган солиқлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаи бўлган даромадлардан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғидан;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-159-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар-норезидентлар Ўзбекистон Республикаси худудида ундириладигаи жисмоний шахслар даромади солиғидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг доимий муассасалари ягона ижтимоий тўловдан, хорижий фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромад солиғи тўлашдан;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 07/17/3380/0231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ, консорциум, пудратчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ҳамда сертификатлашда ундириладиган йиғимлар, давлат божлари ва тўловлардан;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
республикада тегишли равишда аккредитациядан ўтказилган синов лабораториялари бўлмаган ҳолларда, олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, приборлар истисно тариқасида мажбурий сертификатлаш тартиб-таомилидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
консорциум, пудратчи унинг субпудратчи ташкилотлари ва транспорт компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун ундириладиган йиғимлар, шунингдек, умумий фойдаланиш йўлларидан оғир ва йирик автомобиль воситаларининг ўтиши учун тўловлардан озод этилсин.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-159-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари консорциум ҳамда у жалб қиладиган лойиҳа, инжиниринг ва субпудрат ташкилотларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, тегишли йиғимлар, тўловлар ва божларни ундирмаган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш, бурғулаш-портлатиш ва геология-қидирув ишлари, хизматлар кўрсатиш учун тегишли лицензиялар ҳамда рухсатномалар, шунингдек, олиб кириладиган ва мажбурий сертификатлаштириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар ҳамда асбоб-ускуна, махсус транспорт воситаларига мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 07/17/3380/0231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Ўзметкомбинат», «Ўзқурилишматериаллари» ва «Ўзбекэнерго АЖ, «Ўзмахсусимпекс» ДК, «Навоий КМК» ДК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ буюртманомалари бўйича консорциумга белгиланган нархларда металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар ажратилишини таъминласин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида консорциумга ажратиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар учун хорижий валютада белгиланган нархларни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Консорциумга «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни хорижий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ» талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ талабномаларига кўра:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга қўйилишини ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддати узайтирилишини;
портловчи моддалар ва материалларни йўлда қуролли қўриқлаш ва кузатиб боришни ташкил этиш, шунингдек, портловчи моддалар ҳамда материалларни ташишга жалб қилинадиган махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларга йўл-йўриқ кўрсатишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси О.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 07/17/3380/0231-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 январь,
ПҚ-2727-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2727-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами

шу жумладан

ўз маблағлари

ХХР Эксимбанк қарзи

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

105 469,0

15 694,0

89 775,0

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами

минг АҚШ долл. экв.

105 113,3

15 338,3

89 775,0

шу жумладан:

2.1

машина ва ускуналар

минг АҚШ долл. экв.

34 221,7

-

34 221,7

эркин конвертация қилинадиган валютада

минг АҚШ долл.

34 221,7

-

34 221,7

2.2

қурилиш-монтаж ишлари

минг АҚШ долл. экв.

56 834,6

1 281,3

55 553,3

эркин конвертация қилинадиган валютада

минг АҚШ долл.

56 834,6

1 281,3

55 553,3

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар*

минг АҚШ долл. экв.

7 774,2

7 774,2

-

эркин конвертация қилинадиган валютада

минг АҚШ долл.

6 429,0

6 429,0

-

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

1 345,2

1 345,2

-

2.4

дастлабки айланма капитал

минг АҚШ долл. экв.

190,1

190,1

-

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

190,1

190,1

-

2.5

бошқа харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

6 092,7

6 092,7

-

эркин конвертация қилинадиган валютада

минг АҚШ долл.

3 443,7

3 443,7

-

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

2 649,0

2 649,0

-

3.

Мавжуд асосий фондлар қиймати

минг АҚШ долл. экв.

355,7

355,7

4.

Корхона қуввати, шу жумладан:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг йиллик ҳажми

тошкўмир ― 900 минг тонна

мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми

назарда тутилмайди

5.

Банд бўладиганларнинг мўлжалланаётган сони

1 015 нафар

6.

Лойиҳани қоплашнинг ҳисоб-китоб қилинган муддати

чегирмаланмаган

9,6 йил

чегирмаланган (10 фоиз дисконт)

14,7 йил

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги

38 ой

8.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати

104 923,2 минг доллар экв.

9.

Кредит ва бошқа қарз маблағларининг тақдим этиш муддати

ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга бериладиган 89 775,0 минг доллар миқдоридаги қарз маблағлари

* Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ҳақиқий олинган қарзнинг қиймати ва санасига кўра аниқланади.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2727-сон қарорига
2-ИЛОВА
ХХР Эксимбанкининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

89 775,0

минг доллар

Фоиз ставкаси

3,0 %

йиллик

Ташкил этиш учун комиссия

0,5 %

бир марталик

Мажбурият учун комиссия

0,5 %

бир марталик

Қарз муддати

20

йил

шу жумладан имтиёзли давр

5

йил

Тўловларнинг давомийлиги

6

ой

Асосий сумма тўлови миқдори

30

минг доллар

Тўловлар санаси

Олинган сумма

Сўндириш суммаси

Қарздорлик суммаси

Қарз бўйича фоизлар

Ташкил этиш учун комиссия

Мажбурият учун комиссия

Жами тўлов учун

Йиллар бўйича жами

2017 йил 1 март

23 625,0

-

23 625,0

-

448,9

-

448,9

448,9

2017 йил 1 июль

-

23 625,0

358,3

-

167,2

525,5

2017 йил 1 декабрь

-

23 625,0

360,3

-

168,1

528,4

1 053,9

2018 йил 1 январь

41 505,3

-

65 130,3

-

-

-

-

2018 йил 1 июнь

-

65 130,3

880,6

-

80,2

960,8

2018 йил 1 декабрь

-

65 130,3

993,2

-

62,6

1 055,9

2 016,6

2019 йил 1 январь

24 644,7

-

89 775,0

-

-

-

-

2019 йил 1 июнь

-

89 775,0

1 297,9

-

10,6

1 308,5

2019 йил 1 декабрь

-

89 775,0

1 369,1

-

-

1 369,1

2 677,6

2020 йил 1 июнь

-

89 775,0

1 369,1

-

-

1 369,1

2020 йил 1 декабрь

-

89 775,0

1 369,1

-

-

1 369,1

2 738,1

2021 йил 1 июнь

-

89 775,0

1 361,6

-

-

1 361,6

2021 йил 1 декабрь

-

89 775,0

1 369,1

-

-

1 369,1

2 730,7

2022 йил 1 июнь

2 992,5

86 782,5

1 361,6

-

-

4 354,1

2022 йил 1 декабрь

2 992,5

83 790,0

1 323,4

-

-

4 315,9

8 670,0

2023 йил 1 июнь

2 992,5

80 797,5

1 270,8

-

-

4 263,3

2023 йил 1 декабрь

2 992,5

77 805,0

1 232,2

-

-

4 224,7

8 488,0

2024 йил 1 июнь

2 992,5

74 812,5

1 186,5

-

-

4 179,0

2024 йил 1 декабрь

2 992,5

7! 820,0

1 140,9

-

-

4 133,4

8 312,4

2025 йил 1 июнь

2 992,5

68 827,5

1 089,3

-

-

4 081,8

2025 йил 1 декабрь

2 992,5

65 835,0

1 049,6

-

-

4 042,1

8 123,9

2026 йил 1 июнь

2 992,5

62 842,5

998,5

-

-

3 991,0

2026 йил 1 декабрь

2 992,5

59 850,0

958,3

-

-

3 950,8

7 941,8

2027 йил 1 июнь

2 992,5

56 857,5

907,7

-

-

3 900,2

2027 йил 1 декабрь

2 992,5

53 865,0

867,1

-

-

3 859,6

7 759,8

2028 йил 1 июнь

2 992,5

50 872,5

821,4

-

-

3 813,9

2028 йил 1 декабрь

2 992,5

47 880,0

775,8

-

-

3 768,3

7 582,2

2029 йил 1 июнь

2 992,5

44 887,5

726,2

-

-

3 718,7

2029 йил 1 декабрь

2 992,5

41 895,0

684,5

-

-

3 677,0

7 395,7

2030 йил 1 июнь

2 992,5

38 902,5

635,4

-

-

3 627,9

2030 йил 1 декабрь

2 992,5

35 910,0

593,3

-

-

3 585,8

7 213,7

2031 йил 1 июнь

2 992,5

32 917,5

544,6

-

-

3 537,1

2031 йил 1 декабрь

2 992,5

29 925,0

502,0

-

-

3 494,5

7 031,6

2032 йил 1 июнь

2 992,5

26 932,5

456,4

-

-

3 448,9

2032 йил 1 декабрь

2 992,5

23 940,0

410,7

-

-

3 403,2

6 852,1

2033 йил 1 июнь

2 992,5

20 947,5

363,1

-

-

3 355,6

2033 йил 1 декабрь

2 992,5

17 955,0

319,4

-

-

3311,9

6 667,5

2034 йил 1 июнь

2 992,5

14 962,5

272,3

-

-

3 264,8

2034 йил 1 декабрь

2 992,5

11 970,0

228,2

-

-

3 220,7

6 485,5

2035 йил 1 июнь

2 992,5

8 977,5

181,5

-

-

3 174,0

2035 йил 1 декабрь

2 992,5

5 985,0

136,9

-

-

3 129,4

6 303,5

2036 йил 1 июнь

2 992,5

2 992,5

91,3

-

-

3 083,8

2036 йил 1 декабрь

2 992,5

-

45,6

-

-

3 038,1

6 121,9

ЖАМИ:

89 775,0

89 775,0

31 902,9

448,9

488,8

122 615,5

122 615,5

 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.