Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 14 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1017, 2001 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 5-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари»нинг
15-бандидан «ва муҳр билан тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.