Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи (рўйхат рақами 2008, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.